Махмудова Дилбар Рахмоновнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи “Рақамли иқтисодиётни шакллантириш шароитида кичик бизнес бошқарувини такомиллаштириш”,  08.00.13 – “Менежмент”, 08.00.15 – “Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  В2024.4.PhD/Iqt1627.
Илмий раҳбари: Мухаммедов Мурод Мухаммедович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2020.I.16.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Гʻуломов Саидаҳрор Саидаҳмедович, иқтисодиёт фанлари доктори, академик, Турсунов Бобир Ортиқмирзаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: рақамли иқтисодиётни шакллантириш шароитида кичик бизнес бошқарувини такомиллаштириш боʻйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
    услубий ёндашувга кўра “кичик бизнес реабилитацияси” тушунчасининг иқтисодий мазмуни иқтисодий, ташкилий ва молиявий муаммолар туфайли фаолияти издан чиққан ёки самарадорлиги пасайган кичик бизнес субектларини барқарорлаштириш ва ривожлантириш жараёнига ишлаб чиқариш қувватларини тиклаш, молиявий барқарорликни таъминлаш, ташқи ва ички бошқарувни такомиллаштириш, бозорда рақобатбардошликни тиклаш, ҳуқуқий ва институционал ёрдамни жалб этиш орқали бизнеснинг молиявий таваккалчилик даражасини камайтириш ва фаолият самарадорлигини қайта тиклаш нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
кичик бизнес субектлари фаолиятини ишлаб чиқариш кўлами, соҳа хусусиятлари ва технологик тайёргарлик даражаси асосида баҳолаш имконини берадиган салоҳият модели рақамли технологиялардан фойдаланиш индекси (ДТУИ — Дигитал Течнологй Утилизатион Индех), бизнеснинг рақобатбардошлик даражаси ва рақамлаштиришга инвестиция киритишга тайёргарлик даражаси каби кўрсаткичлар асосида кичик бизнес салоҳиятини 4 (юқори, ўртача, паст, эҳтимолий) тоифага ажратиш орқали бошқариш самарадорлигини 1,5 баробарга ошириш имкони асосланган;
кичик бизнесда рақамли технологияларни жорий этиш орқали унинг ишлаб чиқариш ҳажмини моделлаштиришда Кобб-Дуглас функсиясини қўллаш асосида рақамли инвестиция коеффициенти (γ=1,0~1,6) даражасида рақамли технологияларнинг ишлаб чиқариш ҳажмига таъсирини 10–17%га қадар ошириш асосланган;
Ўзбекистон Республикаси ялпи ички маҳсулоти ҳамда Самарқанд вилояти ялпи ҳудудий маҳсулоти таркибида кичик бизнеснинг улуши динамикасига таъсир кўрсатувчи омилларни моделлаштириш асосида            2028 йилга қадар прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда рақамли иқтисодиётни шакллантириш шароитида кичик бизнес бошқарувини такомиллаштириш боʻйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида: 
услубий ёндашувга кўра “кичик бизнес реабилитацияси” тушунчасининг иқтисодий мазмунини иқтисодий, ташкилий ва молиявий муаммолар туфайли фаолияти издан чиққан ёки самарадорлиги пасайган кичик бизнес субектларини барқарорлаштириш ва ривожлантириш жараёнига ишлаб чиқариш қувватларини тиклаш, молиявий барқарорликни таъминлаш, ташқи ва ички бошқарувни такомиллаштириш, бозорда рақобатбардошликни тиклаш, ҳуқуқий ва институционал ёрдамни жалб этиш орқали бизнеснинг молиявий таваккалчилик даражасини камайтириш ва фаолият самарадорлигини қайта тиклаш нуқтаи назаридан такомиллаштиришга оид назарий-услубий материаллардан 60310100 – Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) бакалавриат таълим йўналишининг талабалари учун тайёрланган “Иқтисодиёт назарияси” номли дарслигига киритилган (Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти ректорининг 2022-йил 31-октябрдаги 3-сонли буйруғи). Ушбу тушунчанинг амалиётга жорий этилиши ҳозирги иқтисодиётни рақамлаштириш шароитида жамиятда юзага келган янги иқтисодий вазиятда давлатнинг кичик бизнесни тартибга солиш ва молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича функсиясининг моҳиятига мос келади ва унинг амалиётга жорий этилиши натижасида соҳани ривожлантиришнинг даставвал энг заиф томонларни ислоҳ қилиш ва бошқарувни ташкил этиш тизимини такомиллаштириб бориш бўйича давлат томонидан чора-тадбирларни ишлаб чиқиш имконини берган.
кичик бизнес субектлари фаолиятини ишлаб чиқариш кўлами, соҳа хусусиятлари ва технологик тайёргарлик даражаси асосида баҳолаш имконини берадиган салоҳият модели — рақамли технологиялардан фойдаланиш индекси (ДТУИ — Дигитал Течнологй Утилизатион Индех), бизнеснинг рақобатбардошлик даражаси ва рақамлаштиришга инвестиция киритишга тайёргарлик даражаси каби кўрсаткичлар асосида кичик бизнес салоҳиятини 4 (юқори, ўртача, паст, эҳтимолий) тоифага ажратиш орқали бошқариш самарадорлигини  1,5 бараварга ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2025-йил 30-майдаги 01-07-27-5798-сон маълумотномаси). Мазкур модел кичик бизнес субектлари фаолиятининг бошқарувидаги хусусиятлардан келиб чиқиб, қайси босқичларига рақамли технологияларни жорий қилиш самаралироқ эканлигини аниқлашга ёрдам берган ва ундан фойдаланиш натижасида кичик бизнес бошқарувида рақамли технологияларни жорий этиш харажатларни оптималлаштириш, операцион самарадорликни ошириш ва бошқарув қарорларини қабул қилишда ахборотга асосланган ёндашувни кучайтиришга хизмат қилган.
кичик бизнесда рақамли технологияларни жорий этиш орқали унинг ишлаб чиқариш ҳажмини моделлаштиришда Кобб-Дуглас функсиясини қўллаш асосида рақамли инвестиция коеффициенти (γ=1,0~1,6) даражасида рақамли технологияларнинг ишлаб чиқариш ҳажмига таъсирини 10–17%га қадар ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2025-йил 30-майдаги 01-07-27-5798-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ишлаб чиқариш функсиясидан фойдаланилиши натижасида кичик бизнес бошқаруви фаолиятига рақамли технологияларни жорий қилиш асосида унинг рентабеллиги 2024–2026 йилларда ўртача 17%га ошиши имконини берган.
Ўзбекистон Республикаси ялпи ички маҳсулоти ҳамда Самарқанд вилояти ялпи ҳудудий маҳсулоти таркибида кичик бизнеснинг улуши динамикасига таъсир кўрсатувчи омилларни моделлаштириш асосида 2028 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз параметрлари Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2025 йил             30 майдаги 01-07-27-5798-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида, прогноз қилинаётган даврда Ўзбекистон Республикаси ялпи ички маҳсулоти таркибида 2025–2028 йиллар оралиғида ўртача йиллик пасайиш 0,77%ни ташкил қилиши, Самарқанд вилояти ялпи ҳудудий маҳсулоти таркибидаги кичик тадбиркорлик субектлари улушининг бир меъёрда, катта тебранишларсиз 2025–2028 йиллар оралиғида ўртача йиллик 1,3% билан ўсишига эришилиши ҳисоблаб чиқилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish