Давлатов Санжар Абдиманноновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Бизнес муҳитини ривожлантириш ва самарали бошқаришни ташкил этиш (қашқадарё вилояти мисолида)”, 08.00.13-“Менежмент”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Iqt4230 
Илмий раҳбари: Аллаяров Шамсиддин Амануллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2020.I.16.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори профессор Икрамов Мурат Акрамович, иқтисодиёт фанлари доктори профессор Хасанов Тохир Абдурашидович.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабини
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ҳудудлар бизнес муҳитини ривожлантириш ва самарали бошқариш йўналишларини тадқиқ этиш асосида илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳудудларнинг қисқа (1 йилгача), ўрта (1 йилдан 5 йилгача) ва узоқ (5 йилдан 10 йилгача) даврдаги инвестиция лойиҳаларини баҳолашнинг “ҳудудлар фойдалилик индекси”ни ишлаб чиқиш орқали бизнес фаолияти учун давлат томонидан тақдим этиладиган имкониятлар бўйича “яшил бизнес” устунлик мавқеини қўллаш таклифи асосланган;
ҳудудлар бизнес ва иқтисодий мавқеини яхшилашнинг “товар-бозор-ҳудуд-бизнес” занжирида рискларни бошқариш услубини ишлаб чиқиш асосида ҳудуд бизнес фаолиятига жалб қилинаётган инвестициялар самарадорлигини оширишнинг (25% ≤ ИС ≤ 30%) миқдорий чегараси асосланган;
ҳудудлар бизнес муҳитини ривожлантириш бўйича ҳудуднинг бизнес салоҳияти даражасини аниқлаш услубини ишлаб чиқиш асосида Қашқадарё вилояти ҳудудларининг бизнес салоҳиятининг юқори (А=10 балл), ўрта (Б=6 балл) ва паст (C=2 балл) қийматлари аниқланган; 
Қашқадарё вилояти бўйича инвестицияларнинг бизнес салоҳиятига таъсирининг кўп омилли корреляцион моделлари асосида ҳудуд бизнес муҳити ривожланишининг 2030 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши Ҳудудлар бизнес муҳитини ривожлантириш ва самарали бошқариш йўналишлари бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва тавсиялар асосида:
ҳудудларнинг қисқа (1 йилгача), ўрта (1 йилдан 5 йилгача) ва узоқ (5 йилдан 10 йилгача) даврдаги инвестиция лойиҳаларини баҳолашнинг “ҳудудлар фойдалилик индекси”ни ишлаб чиқиш орқали бизнес фаолияти учун давлат томонидан тақдим этиладиган имкониятлар бўйича “яшил бизнес” устунлик мавқеини қўллаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2025 йил 22 апрелдаги 04-07-27-4368-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф Қашқадарё вилоятида фаолият юритаётган яшил бизнес вакиллари ҳақида умумий маълумотлар базасининг шаклланишига, улардан кенг фойдалана олиш имкониятининг яратилиши орқали 2024 йилнинг 1-ярмида инвестициялар жозибадорлигининг 13,5 фоизга ўсишини таъминлаган;
ҳудудлар бизнес ва иқтисодий мавқеини яхшилашнинг “товар-бозор-ҳудуд-бизнес” занжирида рискларни бошқариш услубини ишлаб чиқиш асосида ҳудуд бизнес фаолиятига жалб қилинаётган инвестициялар самарадорлигини оширишнинг (25% ≤ ИС ≤ 30%) миқдорий чегарасига оид таклифи Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2025 йил 22 апрелдаги 04-07-27-4368-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф амалиётга жорий этилиши натижасида потенсиал ва истиқболли инвесторлар ўртасида соғлом рақобатнинг ўсишига эришилган ҳамда потенсиал ва истиқболли инвесторларнинг рақобатбардошлик кўрсаткичлари 14 фоизга яхшиланиши асосида уларнинг янги иш ўринлари яратишдаги иштироки 7,6 фоизга, ўзлаштирилган инвестициялардаги иштироки 12,4 фоизга ошган;
ҳудудлар бизнес муҳитини ривожлантириш бўйича ҳудуднинг бизнес салоҳияти даражасини аниқлаш услубини ишлаб чиқиш асосида Қашқадарё вилояти ҳудудларининг бизнес салоҳиятининг юқори (А=10 балл), ўрта  (Б=6 балл) ва паст (C=2 балл) қийматларини аниқлаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2025 йил 22 апрелдаги 04-07-27-4368-сон маълумотномаси). Мазкур таклифдаги вилоятга жалб қилинаётган инвестициялар самарадорлигини ошириш, вилоятда инфратузилмани ривожлантириш, бизнес вакиллари рақобатбардошлигини ошириш, вилоятда бизнес муҳитини яхшилаш орқали бизнесдаги рискларни камайтириш ҳамда ҳудудларда иш ўринларини яратиш ва ишсизликни камайтириш йўналишлари бўйича услубий тавсияларни амалиётда қўллаш бизнес муҳитини яхшилашга, экспорт салоҳиятини ошириш ва янги иш жойларини ташкил қилишда асос бўлиб хизмат қилган ҳамда Қашқадарё вилоятига жалб этилган хорижий инвестициялар ҳажмини 2024 йилнинг 1-ярмида 7,8 фоизга ошишини таъминлаган;
Қашқадарё вилояти бўйича инвестицияларнинг бизнес салоҳиятига таъсирининг кўп омилли корреляцион моделлари асосида ҳудуд бизнес муҳити ривожланишининг 2030 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2025 йил 22 апрелдаги 04-07-27-4368-сон маълумотномаси). Ушбу таклифда турли омилларнинг ўзаро алоқадорлигини тадқиқ этишнинг янги консептуал схемаси асосида бизнес муҳитини самарали бошқаришнинг узоқ муддатли вазифаларни амалга оширишга қаратилган комплекс тадбирлари тизими Қашқадарё вилояти ҳудудлар бизнес тараққиётининг 2030 йилгача мўлжалланган прогноз параметрларини ишлаб чиқиш имконини яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish