Каримбоев Дилшод Давронбек ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Минтақада транспорт тармоқларини барқарор ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш (Хоразм вилояти мисолида)”, 08.00.12 – “Минтақавий иқтисодиёт” (иқтисодиёт фанлари). 
Диссертация  мавзуси  рўйхатга  олинган  рақам: В2025.1.PhD/Iqt5182.
Илмий раҳбар: Матякубов Умиджон Рахимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/27.09.2024.I.55.03. 
Расмий оппонентлар: Байхонов Баходир Турсунбаевич, иқтисодиёт  фанлари  доктори, профессор; Ходжаниёзов Элбек Сардорович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади минтақа иқтисодиётида барқарор транспорт тизимларини яратиш механизмини такомиллаштириш бўйича илмий-амалий тавсия ва таклифларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
минтақа транспорт тармоқларини барқарор ривожлантиришда “транспорт барқарорлиги индекси” (сустаинабле транспортатион индех) ни “паст (0-33,3)”, “ўрта (33,3-66,6)”, “юқори (66,6-100)” интерваллар ёрдамида баҳолаш таклиф этилган; 
минтақанинг барқарор иқтисодий ўсишига таʼсир қилувчи транспорт тармоқларидаги барқарорлик амалиётлари (сустаинабилитй праcтиcе), жамоат хавфсизлиги (публиc сафетй), иш ўринларини яратиш (жоб cреатион) ҳамда ёқилғи самарадорлиги (фуел эффиcиенcй) омилларининг бевосита ижобий таʼсир устуворлигини тавсифловчи СЕМ (Струcтурал Эқуатион Модел) модели таклиф этилган; 
Урганч шаҳрида электр автобуслари, Хива шаҳрида электро-шаттле автобуслари, Гурлан туманида кичик сиғимли электро автобуслар ҳамда Хонқа туманида қуёш энергияли микроавтобусларга ихтисослаштирилган кластер корхоналарини ташкил қилишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
минтақа транспорт тармоқлари ривожланишининг асосий кўрсаткичларининг 2025-2030-йилларга мўлжалланган прогноз қийматлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
минтақа транспорт тармоқларини барқарор ривожлантиришда “транспорт барқарорлиги индекси” (сустаинабле транспортатион индех) ни “паст (0-33,3)”, “ўрта (33,3-66,6)”, “юқори (66,6-100)” интерваллар ёрдамида баҳолаш таклифи Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2024-йил 26-ноябрдаги “Ҳудудларда жамоат инфратузилмасини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 757-сонли қарорни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 14-июндаги 02-4-09/5988-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши минтақада маҳсулот ва хизматларнинг тез ва ишончли етказиб беришни таъминлаб, логистика самарадорлигини ошириш имконини берган; 
минтақанинг барқарор иқтисодий ўсишига таʼсир қилувчи транспорт тармоқларидаги барқарорлик амалиётлари (сустаинабилитй праcтиcе), жамоат хавфсизлиги (публиc сафетй), иш ўринларини яратиш (жоб cреатион) ҳамда ёқилғи самарадорлиги (фуел эффиcиенcй) омилларининг бевосита ижобий таʼсир устуворлигини тавсифловчи СЕМ (Струcтурал Эқуатион Модел) модели бўйича таклиф Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2024-йил 9-апрелдаги “Атмосфера ҳавосига транспорт воситаларининг салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги 166-сонли қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 14-июндаги 02-4-09/5988-сон маълумотномаси). Ушбу моделдан фойдаланиш натижасида йўловчилар хавфсизлиги таъминланиб, электр энергиясидан фойдаланиш самарадорлигини 11-14 % га ошган; 
Урганч шаҳрида электр автобуслари, Хива шаҳрида электро-шаттле автобуслари, Гурлан туманида кичик сиғимли электро автобуслар ҳамда Хонқа туманида қуёш энергияли микроавтобусларга ихтисослаштирилган кластер корхоналарини ташкил қилиш таклифи Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2023-йил 26-декабрдаги “Трамвай ва троллейбус транспортида йўловчиларни ташиш тизими самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 664-сонли қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 14-июндаги 02-4-09/5988-сон маълумотномаси). Натижада кластер таркибига кирувчи корхоналар сонини 5-10 % га, йўловчилар сонини 15-20 % га ошириш имконияти яратилган; 
минтақа транспорт тармоқлари ривожланишининг асосий кўрсаткичларининг 2025-2030-йилларга мўлжалланган прогноз қийматлари ишлаб чиқиш бўйича таклиф Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2024-йил 9-апрелдаги “Атмосфера ҳавосига транспорт воситаларининг салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги 166-сонли қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 14-июндаги 02-4-09/5988-сон маълумотномаси). Мазкур модел натижаларидан минтақа транспорт тармоғини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish