Назаров Нодирбек Назирджановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Плевра ва медиастинал касалликларга чалинган беморларда диагностика ва даволаш тактикаси усулини танлашни оптималлаштириш», 14.00.27 – «Хирургия» (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Tib4985.
Илмий раҳбар: Мадазимов Мадамин Муминович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.95.01.
Расмий оппонентлар: Ирисов Ортиқали Тулаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Хакимов Дилшодбек Мамадалиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Академик В.Вохидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: видеоторакоскопия усулини қўллаган ҳолда плевра ва кўкс оралиғи касалликларини ташхислаш ва даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
плевра экссудациясини бартараф этиш мақадида асептик яллиғланишни чақириш учун  комбинацияланган интраоперацион плевродез усулидан фойдаланиш кучли облитерацияга олиб келишига асосланган;
медиастинал неоплазмаларини жойлашган жойи, ўлчами, атроф тўқималарга ёпишганлиги ҳамда МСКТ маълумотларининг 3D реконструкцияси ва қайта тахрирлашдан кейинги формула асосида  торакопортларни кириш нуқталари белгилаш усули такомиллаштирилган;
медиастинал неоплазмаларини, уларни атроф тўқималардан осон ажратиш мақсадида натрий хлориднинг 0,9% эритмаси ёрдамида “гидромедиастинум” техникаси ишлаб чиқилган;
клиникада плевра экссудацияси касалликлари ва медиастинал неоплазмаларни жойлашувига қараб оператив даволаш турини танлашни оптималлаштириш билан тавсифланувчи такомиллаштирилган тактик-ёндашувнинг клиник самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Плевра ва медиастинал касалликлари билан оғриган беморларни диагностикани ва даволаш натижаларини яҳшилаш бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида:
биринчи илмий янгилик: плевра эксудацияси ва медиастинал неоплазмаларида аниқ ташхислаш ва даволаш учун видеоторокоскопияда плевродез ва гидромедиостинум усулларидан фойдаланиб олинган материални ишончли морфологик натижага асосланганлиги Андижон давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 23 сентябрдаги 6i-59/u сон тасдиқланган “Плевра ва медиастинал касалликларга чалинган беморларда диагностика  ва даволаш тактикаси усулини танлашни  оптималлаштириш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: мазкур таклиф Фарғона вилояти 1-шаҳар тиббиёт марказининг 2024 йил 1 декабрдаги 476-сон ва Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Андижон филиалининг 2024 йил 3 декабрдаги 476 сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгилик натижаларининг ижтимоий самарадорлиги: плевра экссудацияси билан беморларга ташхис қўйишда ВТС дан фойдаланиб морфологик верификация қўлланилганда ташхис қўйиш вақтини қисқартиради, даволашни тезроқ амалга ошириб, беморларнинг морфологик верификацияга асосланган холда даволаш тактикасини ишлаб чиқишига имкон беради. Бунда солиштирма гуруҳларида морфологик верификация асосида аниқ ташхис қўйиш 15,1±7,9 кун ташкил қилган бўлса, асосий гуруҳларда бу кўрсаткич гистологик маълумотни олгганлиги билан 5,1±0,9 кунни ташкил этди. Илмий янгилик натижаларининг иқтисодий самарадорлиги: 1 нафар беморнинг 1 кунлик  даволанишга кетган дори-дармон, озиқ овқат маҳсулотлари ва тиббий ашёлар учун жами 547000 сўм миқдоридаги давлат бюджети маблағлари сарфланади. Бир нафар беморни шифохонада бўлиш муддатини ўртача 2 кунга қисқартириш 1094000 сўм давлат бюджети маблағлари иқтисод қилинишига имкон беради. Хулоса: плевра экссудацияси билан оғриган беморларнинг аниқ ташхис қўйиш учун шифохонада бўлиш муддатини ўртача 2 кунга қисқартириш ҳисобига тадқиқот кўлами бўйича (n=52) 28444000 сўм давлат бюджети маблағлари тежалишини таъминлайди.    
иккинчи илмий янгилик: плевра экссудациясини бартараф этиш учун таклиф қилинган комбинацияланган интраоперацион плевродез усули Андижон давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 23 сентябрдаги 6i-59/u сон тасдиқланган “Плевра ва медиастинал касалликларга чалинган беморларда диагностика  ва даволаш тактикаси усулини танлашни  оптималлаштириш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган, ҳамда "Плевра касалликлари билан оғриган беморларни диагностика қилиш ва даволаш усули" (ихтиро учун патент 2025 йил 9 январдаги № ДГУ 47001) тасдиқланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: мазкур таклиф Фарғона вилояти 1-шаҳар тиббиёт марказининг 2024 йил 1 декабрдаги 476-сон ва  Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Андижон филиалининг 2024 йил 3 декабрдаги 476 сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Плевра экссудацияси даволашнинг таклиф этилаётган усули асоратлар сонини камайтириш, беморларнинг ҳаёт сифатини сезиларли даражада яхшилашга ва уларни реабилитация қилиш вақтини қисқартиришга ва қайталаниш хавфини камайтириш имконини берди. Илмий янгилик натижаларининг иқтисодий самарадорлиги: Тавсия этилган усулдан фойдаланиш асоратларни олдини олишга ҳамда экссудацияни қайталаниш хавфини камайтириш имконини беради, қўшимча даволанишга бўлган эҳтиёжни камайтиради. Дренаж найчаларни плевра бўшлиғида қолиш муддати солиштирма гуруҳларда 14,2±1,3:4/31 кун ташкил этган бўлса, асосий гуруҳларда бу кўрсаткич 4,0±0,25:2/11 кун ташкил этган. Стационар даволаниш учун энг кам харажат ҳар бир кун учун 547000 сўмни ташкил қилгани ҳолда, шифохонада қолиш муддатлари қисқариши ҳисобига 1 нафар беморга 1 кунда 547000 сўм бюджет маблағлари иқтисод қилинади. Хулоса: Тавсия этилган усул келиб чиқиши мумкин  бўлган асоратларни камайтиради ва касалхонада бўлиш вақтини қисқартиради ҳамда тадқиқот кўлами бўйича ушбу усул қўлланилган 32 нафар беморларда 1 кун учун 17504000 сўм бюджет маблағлари тежалади;
учинчи илмий янгилик: медиастинал неоплазмаларда ВТС операцияларини ўтказиш учун торакопорт нуқталарни танлаш нафақат ўсимтанинг ўлчамига, ўсманинг атроф тўқималарга ўсиб кириш белгиларига, шунингдек, хосиланинг локализациясига асосланиши билан бирга, торакопортни киритиш нуқталарини танлашда МСКТ маълумотларини 3D реконструксия қилиш ва қайта тахрирлашдан кейинги моделлаштиришга таяниш кераклиги аниқланди. Олдинги ва орқа медиастинал неоплазмаларида ўсимтани ВТС ёрдамида олиб ташлашда “гидромедиастинум” усулидан фойдаланиш усули Андижон давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 23 сентябрдаги 6i-59/u сон тасдиқланган “Плевра ва медиастинал касалликларга чалинган беморларда диагностика  ва даволаш тактикаси усулини танлашни  оптималлаштириш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган, ҳамда "Медиастинал касалликларга чалинган беморларни ташхислаш ва даволаш усули" (ихтирога патент 2025 йил 9 январдаги ДГУ 47002-сон) билан тасдиқланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: мазкур таклиф Фарғона вилояти 1-шаҳар тиббиёт марказининг 2024 йил 1 декабрдаги 476-сон ва  Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Андижон филиалининг 2024 йил 3 декабрдаги 476 сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгилик натижаларининг ижтимоий самарадорлиги: медиастинал неоплазмаларини ВТС ёрдамида бартараф этишда ишлаб чиқилган усулни қўллаш амалга ошириладиган ташрих хажми ва усулини тўғри режалаштиришга, натижада асоратлар сонини камайтиришга ва даволаш сифатини оширишга имкон беради. Илмий янгилик натижаларининг иқтисодий самарадорлиги: медиастинал неоплазмалари билан оғриган 1 нафар беморнинг шифохонада 1 кунлик даволанишига дори-дармон учун жами 382000 сўм миқдоридаги давлат бюджети маблағлари сарфланади. Бир нафар беморни шифохонада бўлиш муддатини ўртача 2 кунга қисқартириш дори-дармон харажатлари ҳисобига 764000 сўм давлат бюджети маблағлари иқтисод қилинишига имкон беради. Хулоса: медиастинал неоплазмалари билан оғриган беморларнинг шифохонада қолиш муддатини ўртача 2 кунга қисқартириш дори-дармон харажатлари ҳисобига тадқиқот кўлами бўйича (n=31) 22920000 сўм давлат бюджети маблағлари тежалишини таъминлайди.
тўртинчи илмий янгилик: плевра экссудацияси ва медиастинал неоплазмалари билан оғриган беморларда касалликнинг оғирлиги, ёндош касалликлари ҳамда хосиланинг жойлашган жойи ва қўшни аъзоларга ўсиб киришини хисобга олган холда ташхислаш ва даволаш турини танлашни оптималлаштириш билан тавсифланувчи такомиллаштирилган тактик-ёндашувнинг клиник самарадорлиги исботланганлиги Андижон давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 23 сентябрдаги 6i-59/u сон тасдиқланган “Плевра ва медиастинал касалликларга чалинган беморларда диагностика  ва даволаш тактикаси усулини танлашни  оптималлаштириш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: мазкур таклиф Фарғона вилояти 1-шаҳар тиббиёт марказининг 2024 йил 1 декабрдаги 476-сон ва  Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Андижон филиалининг 2024 йил 3 декабрдаги 476 сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгилик натижаларининг ижтимоий самарадорлиги: плевра ва медиастинал касалликларида ташхисташ ва даволаш чара тадбирларини ишлаб чиқилган оптимал алгоритми ва такомиллаштирилган ёндашувни қўллаш ташрихдан кейинги асоратлар частотасини камайтиришга, хаёт сифатини оширишга, шунингдек ўлим ҳолатлари частотасини пасайтиришга имкон беради. Илмий янгилик натижаларининг иқтисодий самарадорлиги: Тавсия этилган алгоритм ва ёндашувдан фойдаланиш асоратларни олдини олиш имконини беради, қўшимча даволанишга бўлган эҳтиёжни камайтиради. Стационар даволаниш учун энг кам харажат ҳар бир кун учун 547000 сўмни ташкил қилгани ҳолда, шифохонада қолиш муддатлари қисқариши ҳисобига 1 нафар беморга 1 кунда 547000 сўм бюджет маблағлари иқтисод қилинади. Хулоса: Тавсия этилган алгоритм ва ёндашувдан фойдаланиш тадқиқот кўлами бўйича ушбу ёндашувлар қўлланилган 83 нафар беморларда 1 кун учун 45401000 ‬сўм бюджет маблағлари тежалади.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish