Солиев Аъзамжон Баходировичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Турли биологик манбалардан олинган фармакологик фаол моддаларнинг структуравий функционал тадқиқотлари ва уларни аниқлашнинг самарадор усулларини яратиш», 03.00.14–Геномика, протеомика ва биоинформатика (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.DSc/B46.
Илмий маслаҳатчи: Адилова Азодахон Тешабаевна, биология фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Геномика ва биоинформатика маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти ва Ўзбекистон Миллий университети, DSc.29.08.2017.В.53.
Расмий оппонентлар: Джуманиязова Гульнора Исмаиловна, биология фанлари доктори, профессор; Кушанов Фахриддин Неъматуллаевич, биология фанлари доктори; Хашимова Нигора Рустамовна, биология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бактериал штаммнинг 16S рибосомал РНК геномини ажратиб олиш, уни фенотипик, генотипик белгиларини ва турли биологик манбалардан олинган фармакологик фаол моддаларнинг кимёвий структурасини асослаш, уларнинг биологик фаолликларини аниқлаш ҳамда ушбу моддаларни аниқлашнинг самарадор услубларини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор махсус тузилган праймерлар асосида қизил рангли пигмент продуцирловчи бактериянинг штаммини аниқлаш учун бактериал геном 16S рибосомал РНК худуди ажратиб олинган ва унинг нуклеотид кетма-кетлиги ўрнатилган;
илк бор 16S рибосомал РНК гомологик кетма-кетлиги GenBank маълумотлар базасида BLAST усулида текширилиб, бактериянинг Pseudoalteromonas бактерия оиласига мансуб штамм эканлиги аниқланган;
илк бор юқори самарадор суюқлик хроматографияси усулида 1020R бактерия қизил рангли пигментининг таркиби 7 хил фармакологик фаолликка эга бирикмалардан иборат эканлиги аниқланган;
илк бор қизил рангли пигмент таркибидаги Р-2 пигментининг кимёвий структураси ЯМР ва масс-спектрометрик усулларни қўллаган ҳолда 2-метил-3-бутилпродигинин эканлиги исботланган;
Pseudoalteromonas 1020R ва 520Р1 денгиз бактериялари рангли метаболитлари U937, HL60 ва K562 лейкоз ҳужайраларига қарши цитотоксик таъсирга эга эканлиги аниқланган;
пигментларнинг U937 лейкемия ҳужайраларидаги апоптотик маркёрларга кўрсатган цитотоксик таъсирини баҳолаш орқали уларни апоптотик жараёнларни индукциялаши исботланган;
in vitro тизимида Pseudoalteromonas 1020R ва 520Р1 штаммлар пигментлари ҳужайра ички сигнал трансдукциясида иштирок этувчи бир қатор протеинкиназа ва протеинфосфатазалар фаоллигига ингибирловчи таъсир кўрсатиши асосланган;
қизил пигмент протеинкиназаларга нисбатан инерт бўлгани ҳолда, протеинфосфатазаларга нибатан юқори ингибирловчи таъсир кўрсатиши аниқланган;
сиёҳранг пигмент виоласеин эса протеинфосфатазаларга нисбатан бирмунча инерт бўлгани ҳолда, протеинкиназаларга нибатан юқори ингибирловчи таъсир кўрсатиши асосланган;
қизил пигмент индивидуал бирикмалари биологик фаолликлари улар структурасидаги ён алкил гуруҳи занжирининг узунлигига боғлиқлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Турли биологик манбалардан олинган фармакологик фаол моддаларнинг структуравий функционал тадқиқотлари ва уларни аниқлашнинг самарадор усулларини яратиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ажратиб олинган 1020R бактериал штамми Япониянинг технология ва баҳолаш миллий институтининг биологик ресурслар маркази (http://www.nbrc.nite.go.jp/NBRC2/NBRCCatalogue DetailServlet?ID=NBRC&CAT=00107707&lang=jp) электрон базасида рўйхатга олинган (NBRC, №107707). Натижада дунё олимлари, тадқиқотчилар ва магистрантларга ушбу бактерия штаммидан илмий ишлар олиб боришда фойдаланиш имконини берган;
Pseudoalteromonas бактерия оиласига мансуб штаммлар иккиламчи метаболитларини бўйича натижалар дунё тадқиқотчилар томонидан олиб борилаётган ишларда фойдаланилган бўлиб, жами 85 дан ортиқ ҳорижий импакт фактори юқори журналларда чоп этилган илмий ишларда бактериялардан ажратиб олинган бирламчи ва иккиламчи метаболитларни кимёвий ва миқдорий жиҳатдан тавсифлаш, шунингдек антиоксидант, цитотоксик, микроб ва замбуруғларга қарши антибиотик фаолликларини аниқлашда фойдаланилган (Frontiers in Microbiology, 2017; 8: 1113, PubMed, IF-4,076; Applied Microbiology and Biotechnology, 2014, 98(9):3841-58, RG, IF-3,42; Natural Product Reports 31(2):160-258, PubMed, IF-11,014 ва ҳ). Натижада Pseudoalteromonas оиласи бактерияларининг кимёвий таркиби ва биологик фаолликлари тўғрисида маълумотлар олиш имконини берган;
женьшен иккиламчи метаболитлари - гинсенозидларни тадқиқ қилиш натижаларидан жами 60 дан ортиқ ҳорижий импакт фактори юқори журналларда чоп этилган илмий ишларда ҳамда диссертация ишида LC-MS ёрдамида гинсенозидларни идентификация қилишда фойдаланилган (Natural Product Reports, 2011, 28(3):467-97, RG, IF-11,014; Analytica Chimica Acta, 2011, 692
(1-2):1-25, RG, IF-4,513; Annual Review of Analytical Chemistry, 2010;3:129-50, PubMed, IF-8,833). Натижада Ginseng туркум ўсимликларининг гинсенозидлари таркиби ҳамда уларни тез ва самарадор усулда аниқлаш бўйича маълумотлар олиш имконини берган;
Ginseng оиласи турларидан метаболитларини ажратиш ва уларни тез ва самарадор таҳлил қилиш услуби М/УЗБ-КНР 09/2016 “Глицирризин кислотаси ва унинг ҳосилаларининг супрамолекуляр комплекслари структуравий хусусиятларини ўрганиш” мавзусидаги амалий лойиҳасида глицирризин ва унинг ҳосилаларини кимёвий идентификациялашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2018 йил 12 октябрдаги 4/1255-2699-сон маълумотномаси). Натижада ширинмия ўсимлигидан олинадиган глицирризин ва унинг ҳосилаларини юқори босимли самарадор суюқлик хроматографияси ёрдамида аниқлаш имконини берган.