Жумаева Камола Шавкат қизининг фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Хоқоний Ширвоний ижодида қасида жанри (композицион хусусиятлари, мотивлари, бадиияти)”, 10.00.05 – Осиё ва Африка халқлари тили ва адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Fil.1780.
Илмий раҳбар: Имамназаров Муҳаммад Султанович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.21.01.
Расмий оппонентлар: Содиқов Қосимжон Позилович, филология фанлари доктори, профессор; Очилов Эргаш Зокирович, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Хоқоний Ширвоний қасидаларининг композицияси, мавзулар қамрови, асосий мотивлари, образлар олами, бадиий хусусиятларини тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
XII аср Ширвон адабий муҳитининг ўзига хос хусусиятлари ва унинг Хоқоний Ширвонийнинг шоир сифатида шаклланишида кўрсатган таъсирини ўрганиш орқали биографик таҳлил натижаларига биноан буюк сўз санъаткори ижодий эволюциясининг уч даври аниқланган;
Хоқоний Ширвонийнинг қасида жанрини шакл ва мазмун жиҳатидан кенгайтиргани ва чуқурлаштиргани, улар бир неча матлаъдан иборатлиги, шоирнинг ўзига хос мураккаб тили, ижоди шарҳталаблиги ва уларнинг хос аудиторияга мўлжалланганлиги ҳамда шоир “Миръот ус-сафо” қасидаси билан татаббуънавислик анъанасини ривожлантирганлиги далилланган;
шоир девонидаги кўп қасидалар композицион жиҳатдан “қасидаи том”га мансублиги, уларда мадҳ мавзу етакчилик қилиши, бу қасидаларнинг насиб қисмларида тонг тасвирининг устуворлиги, қасидалар композициясида бадиий нутқнинг тавсифлаш, васф этиш, диалог шаклидан ва турли деталлардан фойдаланганлиги ҳамда диний мавзулардаги қасидаларда мумтоз адабиётдаги анъанавий адабий қонун-қоидаларга риоя этганлиги исботланган;
Хоқоний Ширвонийнинг қасидаларида учрайдиган мотивларнинг статистик таҳлили натижасида диний мавзулардаги қасидаларда “илоҳий ишқ”; мадҳ мавзуларидаги қасидаларида “адолат”; шикоят мавзуларидаги қасидаларда “дўст”; қасида шаклидаги марсияларда “кўз ёш” мотивларининг фаол эканлиги ва улар шоир ниятини очишда ҳал қилувчи омиллардан бири эканлиги асосланган;
катта ҳажмли (210 байт) қасидаларда қофиянинг деярли такрорланмаганлиги, қасидаларда ружуъ, саволу жавоб, тажоҳул ул-ориф, тансиқ ус-сифот, китобат ва бошқа санъатлардан фойдаланганлиги, бир пайтда бир неча санъатлардан баравар қўллангани ҳамда “гўзаллик, ҳижрон, ошиқлик, умр боқийлик, адолатпарварлик, поклик, нодирлик, зоҳидлик, саховатпешалик” каби фазилатлар пайғамбарлар ва қушларнинг рамзий образлари орқали ифодалангани очиб берилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хоқоний Ширвоний ижодида қасида жанри, уларнинг композицион хусусиятлари, мотивлари ва бадиияти тадқиқи юзасидан олинган илмий натижалар ва хулосалар асосида:
Ширвон адабий муҳити ва Хоқоний Ширвоний поетикаси ҳақидаги назарий мулоҳазалардан, қасиданинг бадиияти, шоир қасидаларининг мавзулари, улардаги асососий мотивлар, қасидалардаги шеърий санъатлар ва рамзларнинг бадиий талқини ҳақидаги таҳлилий-танқидий натижалардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Адабиётшунослик кенгаши йиғилишида, адабий-маърифий тадбирларда, “Онажоним шеърияти” тўгараги машғулотларида фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2025-йил 17-февралдаги 01-03/86 — сон маълумотномаси). Натижада Ёзувчилар уюшмаси томонидан ташкил этилган адабий кеча, адабий-маърифий тадбирларининг илмий-амалий аҳамияти ошишида ҳамда шоир ижодида қасида жанрининг аҳамиятини тушунишга амалий асос бўлиб хизмат қилган. 
Хоқоний Ширвоний ижодида қасида жанрининг композицион хусусиятлари, мотивлари, бадиияти билан боғлиқ амалий натижалардан 2023-йил 11-июндаги 26-ИБ қарори билан амалга оширилган “Адабиётшунослик терминлар луғати” (шарқ тиллари кесимида) мавзусидаги амалий лойиҳанинг форс адабиётшунослиги атамаларини ёритишда қўлланилган (Тошкент давлат шарқшунослик университетининг 2025-йил 15-мартдаги 01-04/686-сонли маълумотномаси). Тадқиқот натижаларига таянган ҳолда “ташбиб”, “гурезгоҳ”, “мадҳ”, “дуо”, “мақтаъ ”, “матлаъ ”, “ружуъ ”, “тансиқ ус-сифот”, “саволу жавоб” каби терминлар луғатдан жой олган. 
Хоқоний Ширвонийнинг ҳаёти, ижоди, қасидаларида қўлланган асосий мотивлар ва уларнинг бадииятига бағишланган таҳлилий фикрлар ҳамда назарий хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканали томонидан тайёрланган “Гʼазал боʼстони”, “Адабий жараён”, “Жаҳон адабиёти” радиоешиттиришларида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 4-феврал 05-09-102-сон маʼлумотномаси). Натижада Хоқоний Ширвоний ҳаёти ва ижоди билан ўзбек телетомошабинларини яқиндан таништириш имконияти таъминланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish