Валиева Азиза Анвар қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Мойли экинлар етиштирувчи фермер хўжаликларида маркетинг тадқиқотларидан фойдаланиш”, 08.00.11- “Маркетинг”, 08.00.04- “ Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Iqt1823
Илмий раҳбари Эргашходжаева Шахноза Джасуровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2020.I.16.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Акрамов Тохир Абдураҳмонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Менглиқулов Бахтиёр Юсупович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Мойли экинлар етиштирувчи фермер хўжаликларида маркетинг тадқиқотларидан фойдаланиш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “маркетинг тадқиқотлари” тушунчасининг иқтисодий мазмуни бозор иштирокчиларининг (ишлаб чиқарувчи, истеъмолчи, воситачи) талаб ва эҳтиёжларини аниқлаш, маҳсулотлар ва хизматларнинг рақобатбардошлиги, бозор сиғими ва тенденсияларини баҳолаш, маркетинг қарорлари ва стратегияларини ишлаб чиқиш учун зарур бўлган ишончли, объектив ҳамда тизимли равишда йиғилган маълумотларни таҳлил қилиш орқали иқтисодий самарадорликни оширишга қаратилган назарий-амалий тадбирлар мажмуаси нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
мойли экинлар ишлаб чиқарувчи фермер хўжаликларида маркетинг тадқиқотларидан фойдаланиш жараёнлари самарадорлигини оширишда талаб тенденсияси (ТТ = 0,25), бозордаги рақобатнинг ҳолати ва хусусиятлари (БР = 0,22), асосий рақобатчилар ва уларнинг фаолият йўналишлари (АР = 0,19), компаниянинг бошқарув ресурслари ва имкониятлари (БРИ = 0,34) омилларининг мақбул меъёрий чегаралари асосланган;
мойли экинлар ишлаб чиқарувчи фермер хўжаликлари билан истеъмолчилар ўртасидаги ўзаро муносабатларни комплекс таҳлил қилишда маркетинг тадқиқот жараёнининг самарадорлиги ишлаб чиқариш ҳажми (ИЧҲ = 12%) ҳамда истеъмолчиларнинг қониқиш даражаси (ИҚД = 18%)нинг ўсиши орқали ифодаланувчи имкониятини кенгайтириш ҳамда жараёнларнинг тўлиқ, мантиқий ва босқичма-босқич тавсифини таъминлаш асосланган;
ўсимлик мойи маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми ва савдоси, ишлаб чиқарувчи корхоналар ва уларда банд бўлган ходимлар сони, ўсимлик мойи саноатига ажратилган инвестициялар омилларининг таъсирини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистонда ўсимлик мойи маҳсулотлари қийматининг 2030 йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мойли экинлар етиштирувчи фермер хўжаликларида маркетинг тадқиқотларидан фойдаланишни такомиллаштириш борасида ишлаб чиқилган илмий таклиф ва тавсиялар асосида:
услубий ёндашувга кўра “маркетинг тадқиқотлари” тушунчасининг иқтисодий мазмунини бозор иштирокчиларининг (ишлаб чиқарувчи, истеъмолчи, воситачи) талаб ва эҳтиёжларини аниқлаш, маҳсулотлар ва хизматларнинг рақобатбардошлиги, бозор сиғими ва тенденсияларини баҳолаш, маркетинг қарорлари ва стратегияларини ишлаб чиқиш учун зарур бўлган ишончли, объектив ҳамда тизимли равишда йиғилган маълумотларни таҳлил қилиш орқали иқтисодий самарадорликни оширишга қаратилган назарий-амалий тадбирлар мажмуаси нуқтаи назаридан такомиллаштириш бўйича назарий ва услубий ишланмалар олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган «Маркетинг ва маркетинг менежменти» номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорининг 2023-йил 28-августдаги 272-сон буйругʻига тасдиқланган 272-17-сонли гувоҳнома). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида, «Маркетинг ва маркетинг менежменти» фанини ўқитиш жараёнида таҳлил нуқтаи назаридан келиб чиқиб шакллантирилган маркетинг тадқиқотлари тушунчасидан фойдаланиш имкони яратилган;
мойли экинлар ишлаб чиқарувчи фермер хўжаликларида маркетинг тадқиқотларидан фойдаланиш жараёнлари самарадорлигини оширишда талаб тенденсияси (ТТ = 0,25), бозордаги рақобатнинг ҳолати ва хусусиятлари (БР = 0,22), асосий рақобатчилар ва уларнинг фаолият йўналишлари (АР = 0,19), компаниянинг бошқарув ресурслари ва имкониятлари (БРИ = 0,34) омилларининг мақбул меъёрий чегараларидан фойдаланиш таклифи Тошкент вилояти Бекобод туманидаги “Бойбўта” ҳамда “Оловуддин омад” фермер хўжаликлари, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши тизимидаги мойли экинлар етиштирувчи фермер хўжаликлари фаолиятига жорий этилган (Тошкент вилояти Бекобод тумани “Бойбўта” фермер хўжалигининг 2024 йил 30 октябрдаги 2-сон, “Оловуддин омад” фермер хўжалигининг 2024 йил 30 октябрдаги 3-сон, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг 2024 йил 01 ноябрдаги 06/24-сон маълумотномалари). Ушбу илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши, мойли экинлар маҳсулотлари етиштиришнинг доимий мониторингини ўтказиш мақсадида бозорда маркетинг тадқиқотларини ташкил этишнинг умумлаштирилган ва тизимлаштирилган усулларини қўллаш ҳамда истеъмолчилар ва ишлаб чиқарувчиларнинг панел тадқиқотларини танлаш ва ундан фойдаланиш имконини берган;
мойли экинлар ишлаб чиқарувчи фермер хўжаликлари билан истеъмолчилар ўртасидаги ўзаро муносабатларни комплекс таҳлил қилишда маркетинг тадқиқот жараёнининг самарадорлиги ишлаб чиқариш ҳажми (ИЧҲ = 12%) ҳамда истеъмолчиларнинг қониқиш даражаси (ИҚД = 18%)нинг ўсиши орқали ифодаланувчи имкониятини кенгайтириш ҳамда жараёнларнинг тўлиқ, мантиқий ва босқичма-босқич тавсифини таъминлаш таклифи Тошкент вилояти Бекобод туманидаги “Бойбўта” ҳамда “Оловуддин омад” фермер хўжаликлари, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши тизимидаги мойли экинлар етиштирувчи фермер хўжаликлари фаолиятига жорий этилган (Тошкент вилояти Бекобод тумани “Бойбўта” фермер хўжалигининг 2024 йил 30 октябрдаги 2-сон, “Оловуддин омад” фермер хўжалигининг 2024 йил 30 октябрдаги 3-сон, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг 2024 йил 01 ноябрдаги 06/24-сон маълумотномалари). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши, мойли экинлар етиштирувчи фермер хўжаликлари ва истеъмолчи ўртасидаги алоқани батафсил таҳлил қилиш ва жараённинг тўлиқ тавсифини олиш имконини берувчи маркетинг тадқиқот жараёнининг САДТ моделини қўллаш имконини берган;
ўсимлик мойи маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми ва савдоси, ишлаб чиқарувчи корхоналар ва уларда банд бўлган ходимлар сони, ўсимлик мойи саноатига ажратилган инвестициялар омилларининг таъсирини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистонда ўсимлик мойи маҳсулотлари қийматининг 2030 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан прогноз кўрсаткичларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг 2024 йил 01 ноябрдаги 06/24-сон маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида, республикада ўсимлик мойи маҳсулотлари қийматининг 2030 йилгача прогноз кўрсаткичларини ишлаб чиқиш имконияти яратилган.