Зарипов Санжарбек Истамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тизимли склеродермияда фибрилларин оқсилининг клиник-иммунологик аҳамияти” 14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Tib4046.
Илмий раҳбар: Абдурахманова Наргиза Мирза-Бахтиярхоновна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib30.02.
Расмий оппонентлар: Ҳамраев Аброр Асрорович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Алиахунова Мавжуда Юсупахуновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тизимли склеродермия билан касалланган беморларда фибрилларин оқсили ва унга нисбатан ҳосил бўлган антитаналарнинг клиник ҳамда иммунологик аҳамияти, касаллик кечишига таъсирини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тизимли склеродермияда фибрилларин ва фибрилларинга қарши антитаналарнинг ортиб бориши негизида тизимли яллиғланиш жараёни ҳамда тери фибрози авжланиши аниқланган;
тизимли склеродермияда анти-фибрилларин антитаналарнинг юқори даражаси касаллик фаолланишининг турғунлигини таъминлашидаги ўрни ва ўпка зарарланиши билан ассоциацияси аниқланган;
тизимли склеродермия билан касалланган беморларда фибрилларинга қарши антитаналар юқори даражасининг касалликнинг оғир кечишидаги прогностик аҳамияти асосланган;
тизимли склеродермияда фибрилларин ва унга қарши антитаналарнинг даражасига кўра мувофиқлаштирилган давонинг касаллик клиник ремиссияланишини таъминланишидаги ўрни асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тизимли склеродермияда турли кечиш шаклларида қон зардобидаги фибрилларин оқсили ва анти-фибрилларин антитаналарининг клиник, иммунологик ва башоратлашдаги аҳамиятини ўрганиш ҳамда тахлил қилишдаги янгича ёндашувларни ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
биринчи илмий янгилик: тизимли склеродермияда фибрилларин ва фибрилларинга қарши антитаналарнинг ортиб бориши негизида тизимли яллиғланиш жараёни ва тери фибрози авжланиши аниқланган ва Бухоро вилояти Шофиркон туман тиббиёт бирлашмаси шифохонаси бўйича 10.02.2025 йилдаги 814-2-41-ТВ/2025-сонли буйруқ ҳамда Ибн Сино номли 1- сон шаҳар клиник шифохонаси ревматология бўлими бўйича 13.02.2025 йилдаги 77-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 2025 йил 20 июндаги 20/23-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: тизимли склеродермия билан касалланган беморларда фибрилларин оқсилига қарши антитаналарни аниқлаш орқали тери фибрози авжланиши башоратланиб, даволаш чора-тадбирлари мувофиқлаштирилган. Иқтисодий самарадорлиги: тизимли склеродермия билан касалланган беморларда фибрилларин оқсилига қарши антитаналарни эрта аниқлаш тери фибрози авжланиб боришини эрта башоратлашга имкон берган ва натижада даволаш чора-тадбирларини мувофиқлаштириш орқали беморларнинг меҳнат қобилиятини сақлаб қолиш ва шифохонада даволаниш кунларини камайтириб, ҳаёт сифатини яхшилашга эришилган. Хулоса: тизимли склеродермия билан касалланган беморлар қон зардобида фибрилларин оқсилига қарши антитаналарни аниқлаш орқали тери фибрози авжланиб бориши башоратланган, бу эса даволаш усулларини мувофиқлаштириб, беморларнинг шифохонада даволаниш кунларини камайтириш, меҳнат қобилиятини сақлаб қолиш ва ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: тизимли склеродермияда анти-фибрилларин антитаналарнинг юқори даражаси касаллик фаолланишининг турғунлигини таъминлашидаги ўрни ва ўпка зарарланиши билан ассоциацияси аниқланиб, Бухоро вилояти Шофиркон туман тиббиёт бирлашмаси шифохонаси бўйича 10.02.2025 йилдаги 814-2-41-ТВ/2025-сонли буйруқ ҳамда Ибн Сино номли 1- сон шаҳар клиник шифохонаси ревматология бўлими бўйича 13.02.2025 йилдаги 77-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 2025 йил 20 июндаги 20/23-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: тизимли склеродермияда анти-фибрилларин антитаналарининг юқори даражасини ўз вақтида аниқлаш ўпка зарарланишини эрта башоратлашга ва анти-фибротик терапияни мувофиқлаштириб, ижтимоий фаоллигини сақлашга имкон берган. Иқтисодий самарадорлиги: тизимли склеродермия билан касалланган беморларда ўпка зарарланишини эрта башоратлаш даволаш чора-тадбирларини ўз вақтида бошлашга ва мувофиқлаштиришга, беморларнинг шифохонада даволаниш сонини камайтириб, бюджет ҳамда бюджетдан ташқари маблағларни тежашга имкон берган. Хулоса: тизимли склеродермия касаллигида анти-фибрилларин антитаналари билан касалликнинг юқори фаоллиги ва ўпка зарарланиши орасидаги боғлиқликни билган ҳолда, анти-фибротик терапияни мувофиқлаштириш тизимли склеродермияда билан касалланган беморларнинг ижтимоий фаоллигини сақлашга, шифохонада даволаниш частотасини камайтириб, бюджет ҳамда бюджетдан ташқари маблағларни тежаш имконини берган.
учинчи илмий янгилик: тизимли склеродермия билан касалланган беморларда фибрилларинга қарши антитаналар юқори даражаси касалликнинг оғир кечишидаги прогностик аҳамияти асосланган ва Бухоро вилояти Шофиркон туман тиббиёт бирлашмаси шифохонаси бўйича 10.02.2025 йилдаги 814-2-41-ТВ/2025-сонли буйруқ ҳамда Ибн Сино номли 1- сон шаҳар клиник шифохонаси ревматология бўлими бўйича 13.02.2025 йилдаги 77-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 2025 йил 20 июндаги 20/23-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: тизимли склеродермия билан касалланган ва фибрилларинга қарши антитаналар даражаси юқори бўлган беморларни юқори хавф гуруҳига саралаб олиш ва комплекс даволаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш орқали беморларнинг ҳаёт сифати ва меҳнат қобилиятини яхшилашга имкон берган. Иқтисодий самарадорлиги: тизимли склеродермия билан касалланган, касалликнинг оғир кечиши бўйича хавф гуруҳига кирувчи беморларда махсус даволаш алгоритмларини ишлаб чиқиш ва даволаш-профилактика тадбирларига комплекс ёндашиш натижасида касаллик авжланиши ҳамда асоратлар ривожланишини секинлаштириш, беморларни ташхислаш ва даволаш учун сарфланадиган бюджет ҳамда бюджетдан ташқари маблағларни тежаш имконини берган. Хулоса: тизимли склеродермияли беморларда анти-фибрилларин антитаналарининг касалликнинг оғир кечишидаги аҳамиятини аниқлаш комплекс даволаш чораларини амалга ошириш, беморларнинг ҳаёт сифати ва меҳнат қобилиятини яхшилаш ҳамда беморларни ташхислаш ва даволаш учун сарфланадиган бюджет ҳамда бюджетдан ташқари маблағларни тежаб ишлатиш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик: тизимли склеродермияда фибрилларин ва унга қарши антитаналарнинг даражасига кўра мувофиқлаштирилган давонинг касаллик клиник ремиссияланишини таъминланишидаги ўрни асосланган ва Бухоро вилояти Шофиркон туман тиббиёт бирлашмаси шифохонаси бўйича 10.02.2025 йилдаги 814-2-41-ТВ/2025-сонли буйруқ ҳамда Ибн Сино номли 1- сон шаҳар клиник шифохонаси ревматология бўлими бўйича 13.02.2025 йилдаги 77-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 2025 йил 20 июндаги 20/23-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: тизимли склеродермия билан касалланган беморларда фибрилларин ва фибрилларинга қарши антитаналар даражасига кўра даволаш усулларини мувофиқлаштириш, зарарланиш хавфи юқори бўлган нишон аъзоларда фиброзга қарши даво чораларини мувофиқлаштириш орқали касалликнинг клиник ремиссиясига эришилган ва бу эса беморларнинг ижтимоий ҳаётини яхшилаш ва ҳаёт сифатини оширишга имкон берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: беморларда клиник ремиссиянинг таъминланиши натижасида шифохонада даволаниш сонини ва кунларининг қисқаришига имкон берган. Хулоса: касалликнинг клиник ремиссиясига эришиш орқали беморларнинг ижтимоий ҳаётини яхшилаш, ҳаёт сифатини оширишга имкон берган.