Хуррамова Мадина Мансур қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Корхоналарда инвестиция лойиҳалар самарадорлигини ошириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Iqt5100
Илмий раҳбар: Бурханов Актам Усманович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги “Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари” илмий-тадқиқот маркази
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Халқаро университети, DSc.22/29.12.2023.I.175.01
Расмий оппонентлар: Хусанов Дурбек Нишонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Алладўстов Рустам Жонмуротович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тўқимачилик саноати корхоналарида инвестиция лойиҳаларини самарадорлигини ошириш бўйича таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тўқимачилик саноати корхоналарида инвестиция лойиҳаларини самарадорлигини оширишда молиявий-иқтисодий самарадорлик кўрсаткичлари ва таъсир этувчи молиявий, иқтисодий, ташкилий, инновацион омилларнинг интеграл боғлиқлигини ифодаловчи консептуал модели таклиф этилган;
тўқимачилик саноати корхоналарида чиқиндиларни қайта ишлашни 30 фоизгача кенгайтириш орқали амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари самарадорлиги ва корхоналар рентабеллигини 20 фоизгача ошиши илмий асосланган;
тўқимачилик саноати корхоналарида инвестиция лойиҳаларини молиявий–иқтисодий, ишлаб чиқариш ва техник – технологик кўрсатгичлари асосида комплекс баҳолашнинг 5 баллик шкаласи орқали самарадорлигини ошириш модели таклиф этилган;
тўқимачилик саноатида инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш самарадорлигига таъсир этувчи маҳсулот ва инвестиция ҳажми ҳамда инвестиция самарадорлиги кўрсаткичлари бўйича 2030-йилга қадар прогноз ссенарийлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Корхоналарда инвестиция лойиҳалари самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тўқимачилик саноати корхоналарида инвестиция лойиҳаларини самарадорлигини оширишда молиявий-иқтисодий самарадорлик кўрсаткичлари ва таъсир этувчи молиявий, иқтисодий, ташкилий, инновацион омилларнинг интеграл боғлиқлигини ифодаловчи консептуал моделига доир таклифи Ўзбекистон Республикаси Ўзтўқимачиликсаноат уюшмаси томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ўзтўқимачиликсаноат уюшмасининг 2025-йил 6-майдаги №03/25-972-сонли маълумотномаси). Натижада, тўқимачилик саноати корхоналарида инвестиция лойиҳаларини самарали молиялаштириш жараёнини такомиллаштириш ва унинг натижадорлигини молиявий–иқтисодий, ташкилий – инновацион имкониятларининг 40% га ошишига эришилган;
то тўқимачилик саноати корхоналарида чиқиндиларни қайта ишлашни 30 фоизгача кенгайтириш орқали амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари самарадорлиги ва корхоналар рентабеллигини 20 фоизгача ошишига доир таклифи Ўзбекистон Республикаси Ўзтўқимачиликсаноат уюшмаси томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ўзтўқимачиликсаноат уюшмасининг 2025-йил 6-майдаги №03/25-972-сонли маълумотномаси). Натижада, тўқимачлик корхоналарида чиқиндиларнинг ҳажми 91% рентабелликка таъсир кўрсатиши, чиқиндилар ҳар 100 тоннага камайганида, рентабеллик 0.23% га ошиши таҳлиллар натижасида аниқланган;
тўқимачилик саноати корхоналарида инвестиция лойиҳаларини молиявий–иқтисодий, ишлаб чиқариш ва техник – технологик кўрсатгичлари асосида комплекс баҳолашнинг 5 баллик шкаласи орқали самарадорлигини ошириш моделига доир таклифи Ўзбекистон Республикаси Ўзтўқимачиликсаноат уюшмаси томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ўзтўқимачиликсаноат уюшмасининг 2025-йил 6-майдаги №03/25-972-сонли маълумотномаси). Натижада, тўқимачилик саноати корхоналарида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг молиявий-иқтисодий, ишлаб чиқариш ва техник–технологик кўрсатгичларининг юқори (0.5-1), ўртача (0.3-0.5), паст (0-0.3) чегаравий мезонлари бўйича баҳолаш орқали инвестиция лойиҳаларини танлаш имкониятига эришилган;
тўқимачилик саноатида инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш самарадорлигига таъсир этувчи маҳсулот ва инвестиция ҳажми ҳамда инвестиция самарадорлиги кўрсаткичлари бўйича 2030-йилга қадар прогноз ссенарийларига доир таклифи Ўзбекистон Республикаси Ўзтўқимачиликсаноат уюшмаси томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ўзтўқимачиликсаноат уюшмасининг 2025-йил 6-майдаги №03/25-972-сонли маълумотномаси). Натижада, 2030-йилга бориб Республика бўйича тўқимачилик саноати маҳсулотлари ҳажми 2,1 мартага, тармоқда асосий капиталига ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми 1,9 мартага, инвестиция самарадорлиги 1,6 мартага ошиши мумкинлиги прогноз натижалари асосида аниқланган.