Сиддиқов Миршод Бахтиёровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон ССРда совет ҳокимиятининг ижтимоий таъминот сиёсати (1941 – 1945-йиллар)”. 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: B2025.3.PhD/Tar1585.
Илмий раҳбар: Феруз Сайфуллаевич Бобоев, тарих фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фанлар академияси Тарих институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти. DSc.02/30.12.2019. Tar.56.01.
Расмий оппонентлар: Раҳбархон Ҳамидовна Муртазаева, тарих фанлари доктори, профессор;
Бахтиёр Маҳмуджонович Расулов, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Иккинчи жаҳон уруши йилларида Ўзбекистон ССРда совет ҳокимиятининг ижтимоий таъминот сиёсатини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
1941 – 1945-йилларда ижтимоий таъминот харажатлари давлат молияси (бюджет ажратмалари ва солиқ йиғимлари), ўзаро ёрдам жамғармалари (колхоз ва умумий таълим жамғармалари, армия офицерлари аёлларининг жамоат ташкилотлари кассалари маблағлари)дан қопланган ва таъминот маҳсус бюролар (озиқ-овқат ва саноат товарларига карта бериш, ишчи кучини ҳисобга олиш ва тақсимлаш) ҳамда айрим ҳолларда “Эвакуация бошқармаси” томонидан амалга оширилгани далилланган;
совет ҳокимияти олиб борган ижтимоий таъминот сиёсати – ҳудудий (шаҳар аҳолиси устуворлиги), касбий (ҳарбий ва саноат ишчиларига имтиёз), хизмат мавқеи (мансабдор шахсларга афзаллик) ва сиёсий (партиявийлик ва “ишончлилик” мезонлари) шаклларда ёʻлга қўйилиб, уни амалга оширишда сунъий тўсиқлар, ноқонуний савдо, сохта ҳужжатлар тайёрлаш ҳамда талончиликка ёʻл қўйилгани асосланган;
ижтимоий таъминотни амалга оширишда заҳиранинг камлиги сабабли ҳукумат томонидан сунъий чекловларни қўйилиши натижасида пенсия олувчилар (пенсия чекловининг ўрнатилиши, ҳужжатлар сонининг ошиши), ногиронлар (ишламаган 3-гуруҳ ногиронларига нисбатан пенсия берилмаслиги, тиббий комиссиянинг ногиронлик даражасини атайин паст шаклда белгилаши), фуқаролар (ишдан бўшаганлар ишсизлик нафақасини ололмасилиги, кеч қолганлар “интизомсиз” ходим сифатида ёрдамдан мосуво қилиниши)га кўрсатиладиган ёрдам миқдори кескин қисқаргани аниқланган;
кадрлар етишмаслиги, баъзи фанларнинг (мусиқа, расм) ўқув дастуридан чиқарилиши ҳамда ўқитувчиларнинг тарғиботчилик, қишлоқ хўжалиги ишларига, металлар йиғиш каби тадбирларда мажбурий жалб қилингани натижасида таълим сифати пасайганлиги, шунингдек, ўқувчиларнинг касалликлар ва оғир иқтисодий шароит оқибатида бир синфда икки йил қолиш ҳолатларининг ортганлиги (1941/42-ўқув йилида бир синфда икки йил қолган ўқувчилар 7,3 фоизни, 1944/45-ўқув йилида эса 14,4 фоизни ташкил этган) далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мавзу юзасидан ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
1941 – 1945-йилларда ижтимоий таъминот харажатлари давлат молияси (бюджет ажратмалари ва солиқ йиғимлари), ўзаро ёрдам жамғармалари (колхоз ва умумий таълим жамғармалари, армия офицерлари аёлларининг жамоат ташкилотлари кассалари маблағлари)дан қопланган ва таъминот маҳсус бюролар (озиқ-овқат ва саноат товарларига карта бериш, ишчи кучини ҳисобга олиш ва тақсимлаш) ҳамда айрим ҳолларда “Эвакуация бошқармаси” томонидан амалга оширилганлигига оид маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузурида “Ватан таянчи” болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати ташкилотига тадбиқ этишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2025-йил 6-май 47/574-сонли маълумотнома). Тадқиқот натижалари ёшларда ватанпарварлик ғояларини шакллантириш ва ривожлантиришда хизмат қилади;
ижтимоий таъминотни амалга оширишда заҳиранинг камлиги сабабли ҳукумат томонидан сунъий чекловларни қўйилиши натижасида пенсия олувчилар (пенсия чекловининг ўрнатилиши, ҳужжатлар сонининг ошиши), ногиронлар (ишламаган 3-гуруҳ ногиронларига нисбатан пенсия берилмаслиги, тиббий комиссиянинг ногиронлик даражасини атайин паст шаклда белгилаши), фуқаролар (ишдан бўшаганлар ишсизлик нафақасини ололмасилиги, кеч қолганлар “интизомсиз” ходим сифатида ёрдамдан мосуво қилиниши)га кўрсатиладиган ёрдам миқдори кескин қисқаргани тўғрисидаги маълумотлардан “Ўзбек халқининг Иккинчи жаҳон урушида ғалабага қўшган ҳиссаси” номли архив ҳужжатлари тўпламини тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2025-йил 8-май 3/1255-1137-сонли маълумотнома). Аниқланган архив ҳужжатлари Иккинчи жаҳон урушининг кам ўрганилган қисмини маълумотлар билан бойитишга хизмат қилади;
совет ҳокимияти олиб борган ижтимоий таъминот сиёсати – ҳудудий (шаҳар аҳолиси устуворлиги), касбий (ҳарбий ва саноат ишчиларига имтиёз), хизмат мавқеи (мансабдор шахсларга афзаллик) ва сиёсий (партиявийлик ва “ишончлилик” мезонлари) шаклларда ёʻлга қўйилиб, уни амалга оширишда сунъий тўсиқлар, ноқонуний савдо, сохта ҳужжатлар тайёрлаш ҳамда талончиликка ёʻл қўйилгани, шунингдек, кадрлар етишмаслиги, баъзи фанларнинг (мусиқа, расм) ўқув дастуридан чиқарилиши ҳамда ўқитувчиларнинг тарғиботчилик, қишлоқ хўжалиги ишларига, металлар йиғиш каби тадбирларда мажбурий жалб қилингани натижасида таълим сифати пасайганлиги, шунингдек, ўқувчиларнинг касалликлар ва оғир иқтисодий шароит оқибатида бир синфда икки йил қолиш ҳолатларининг ортганлиги (1941/42-ўқув йилида бир синфда икки йил қолган ўқувчилар 7,3 фоизни, 1944/45-ўқув йилида эса 14,4 фоизни ташкил этган) тўғрисидаги маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги “Ғалаба боғи” мажмуасининг “Шон-шараф” давлат музейи фондини бойитишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги “Ғалаба боғи” мажмуасининг 2025-йил 42/375-сонли маълумотнома). Тақдим этилган материаллар музей жамғармалари ва кўргазмасини илмий маълумотлар билан бойитишга хизмат қилади.