Фармонова Умида Махсуталиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қисаси Рабғузий” асарида қўлланган фраземалар тадқиқи”, 10.00.05 – Осиё ва Африка халқлари тили ва адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Fil5025
Илмий раҳбар: Розикова Гулбахор Зайлобидиновна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.05.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Абдушукуров Баxтиёр Бўронович, филология фанлари доктори, профессор; Маматов Абдуғафур Эшонқулович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Носируддин Рабғузийнинг “Қисаси Рабғузий” асарида қўлланган фраземаларни функционал-семантик жиҳатдан ўрганиш, ҳозирги ўзбек тилига муносабатини белгилаш, фраземалар тараққиётидаги структур-грамматик ўзгаришларни аниқлаш, фраземалар тараққиётига хос когнитив-семантик белгиларни очиб беришдан иборат.
III. Tадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
фразеологик бирликлар юзасидан жаҳон ва ўзбек тилшунослигида амалга оширилган тадқиқотлар таҳлил қилиниб, бу соҳадаги муаммолар белгиланган; “Қисаси Рабғузий” асарида қўлланган фразеологик бирликларнинг статистикаси келтирилган, ушбу давр тилига хос тили aғир билмоқ, тилғa юнгул, til aлғучиси, тили тебранмоқ, юзин тутмоқ, эрнакларин тишламоқ, aлп юраклик, кўнгулни xуш тутмоқ, жон ўйнамоқ, эмгату башламоқ, баш бермоқ, илкинда қалмоқ, фараҳ бермоқ, лаънатдин кузармоқ, раҳм кўнгуллик, ўфкаси ўчмоқ каби энг муҳим фразеологик бирликлар аниқланган;
асарда қўлланган кўз, бош, тил, оғиз, юз, қўл, бармоқ, юрак, бағир, ўпка, оёқ, қош, бўйин, қулоқ, кўнгил каби соматик таркибли ҳамда сўз, жон, йўл каби таянч компонентли фразеологик бирликларнинг семантик ва услубий хусусиятлари ёритилиб, уминч бермоқ, хуш келмоқ, ачиғи келмоқ, балоға илинмоқ каби шахснинг руҳий ҳолати ва иманға кизурмоқ, ағиз ачмоқ, рўзасин бузмоқ каби диний тушунчалар билан боғлиқ фразеологик бирликлар асосланган;
асар матнидаги фраземалар кейинги давр тилига ва ҳозирги ўзбек тилига муносабати нуқтаи назаридан таҳлил қилиниб, фраземалар тараққиёти давомида юз берган структур-семантик ўзгаришлар, хусусан ҳозирда қўлланишда бўлмаган, ҳеч қандай ўзгаришсиз қўлланадиган, айрим товушлари ўзгарган ва лексик қайта шаклланган фраземалар аниқланган; маъно кўчишининг метафора, метонимия, синекдоха, парафраза каби ҳодисалари ҳамда синонимик, антонимик, омонимик, вариантдошлик, полисемантик муносабатлар далилланган;
асарда қўлланган фраземалар структур-грамматик жиҳатдан таҳлил қилинган, синтактик тузилишига кўра жан алмоқ, аҳдни бузмоқ каби бирикмага ва тили бир, кўнгли юмшақ каби гапга тенг; компонентлар таркибига кўра кўзумнинг қарачиғи, қатиғ кўнгул каби икки компонентли, ағиз ачғу вақт каби уч компонентли, сўзни сир ичинда тутмоқ каби тўрт компонентли ва ўз азақи бирла ўлумға келмоқ каби беш компонентли фразеологик бирликлар аниқланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқотнинг назарий таклифлари, амалий тавсиялари ва хулосалари қуйидаги лойиҳаларга татбиқ этилган:
асарда қўлланган кўз, бош, тил, оғиз, юз, қўл, бармоқ, юрак, бағир, ўпка, оёқ, қош, бўйин, қулоқ, кўнгил каби соматик таркибли ҳамда сўз, жон, йўл каби таянч компонентли фразеологик бирликларнинг семантик ва услубий хусусиятлари ёритилиб, уминч бермоқ, хуш келмоқ, ачиғи келмоқ, балоға илинмоқ каби шахснинг руҳий ҳолати ва иманға кизурмоқ, aғиз ачмоқ, рўзасин бузмоқ каби диний тушунчалар билан боғлиқ фразеологик бирликлар асосланганлиги хусусидаги хулосалардан “Ўзбек миллий рақс санъатини тарғиб этишга бағишланган веб-сайт мультимедиа маҳсулотлари (электрон луғатлар) тўпламини яратиш” мавзусидаги F3-2019081663 рақамли фундаментал лойиҳани бажаришда, хусусан, “Ўзбек фольклор санъати терминларининг қисқача ўзбекча-русча-инглизча-французча изоҳли луғати”ни яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон давлат хореография академиясининг 2024 йил 4 ноябрдаги 1/04 – 137-sоn маълумотномаси). Натижада электрон луғат материаллари янги илмий манба ва қарашлар билан бойиган;
асар матнидаги фраземалар кейинги давр тилига ва ҳозирги ўзбек тилига муносабати нуқтаи назаридан таҳлил қилиниб, фраземалар тараққиёти давомида юз берган структур-семантик ўзгаришлар, хусусан ҳозирда қўлланишда бўлмаган, ҳеч қандай ўзгаришсиз қўлланадиган, айрим товушлари ўзгарган ва лексик қайта шаклланган фраземалар аниқланганлиги; маъно кўчишининг метафора, метонимия, синекдоха, парафраза каби ҳодисалари ҳамда синонимик, антонимик, омонимик, вариантдошлик, полисемантик муносабатлар далилланганлиги ҳақидаги хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Бедорлик”, “Ижод завқи”, “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият” эшиттиришлари сценарийсини ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали”нинг 2024 йил 4 ноябрдаги 26-36-918-сон маълумотномаси). Натижада диссертация материаллари бугунги ёш авлоднинг аждодларимиз маънавий меросини пухта ўрганиш бўйича билимларини оширишга хизмат қилган;
асарда қўлланган фраземалар структур-грамматик жиҳатдан таҳлил қилинган, синтактик тузилишига кўра жан алмоқ, аҳдни бузмоқ каби бирикмага ва тили бир, кўнгли юмшақ каби гапга тенг; компонентлар таркибига кўра кўзумнинг қарачиғи, қатиғ кўнгул каби икки компонентли, ағиз ачғу вақт каби уч компонентли, сўзни сир ичинда тутмоқ каби тўрт компонентли ва ўз азақи бирла ўлумға келмоқ каби беш компонентли фразеологик бирликлар аниқланганлигига оид хулосалардан Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасининг маънавий-маърифий тадбирларида, халқаро илмий-амалий анжуманларида, адабий мулоқот ва тарғибот ишларида муҳим назарий ва амалий манба сифатида фойдаланилган (Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасининг 2024 йил 20 ноябрдаги 01-03/925-сон маълумотномаси). Натижада диссертация материаллари баркамол шахсни тарбиялаш ва улар онгига миллий истиқлол ғоясини сингдириш, униб-ўсиб келаётган ёш авлодни она тилига ва аждодлар меросига чексиз ҳурмат ҳамда садоқат руҳида тарбиялаш масалаларида муҳим аs