Саидов Жасурбек Латипбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Банк соҳасида рискларни баҳолаш асосида хизматлар самарадорлигини ошириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Iqt3319.
Илмий раҳбар: Курбанов Хайрилла Абдурасулович, иқтисодиёт фанлари номзоди PhD, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, ИК рақами:, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Турсунов Бобур Ортикмирзаевич, иқтисодиёт фанлари доктори DSc,
профессор, Талапова Наргиза Бахриддиновна, иқтисодиёт фанлари номзоди PhD, доцент.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади банк соҳасида рискларни баҳолаш орқали хизматлар самарадорлигини ошириш йўналишларини тадқиқ этиш асосида илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “банк рискларини бошқариш” тушунчасининг иқтисодий мазмуни рискларни аниқлаш, баҳолаш, таҳлил қилиш, чеклаш ва назорат қилиш механизмларининг ўзаро уйғунлашган мажмуи сифатидаги банкнинг молиявий барқарорлиги ва ликвидлилигини таъминлаш, унинг фаолияти жараёнида юзага келиши мумкин бўлган салбий оқибатларнинг олдини олиш ёки уларни минималлаштириш мақсадида амалга ошириладиган тизимли жараён нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
банкнинг риск-аппетит ҳужжатида таваккалчилик даражаларини риск-аппетитга мувофиқлигини таваккалчилик даражаларини пасайтиришни талаб етмайдиган “паст даража” (0<РДп≤20), таваккалчилик даражаларини пасайтиришни талаб етадиган “ўрта даража” (21≤РДў≤50), таваккалчилик даражаларини пасайтиришни талаб етадиган “юқори даража” (РДю≥51) гуруҳлари бўйича баҳолаш орқали рискларни баҳолашнинг аниқлигини ошириш асосланган;
банкда мавжуд ёки юзага келиши кутилган таваккалчиликлар, жумладан кредит, ликвидлик, бозор ва операция таваккалчиликлари бўйича ҳамда уларни камайтириш юзасидан ҳисоботларни Кузатув кенгаши ва таваккалчиликларни бошқариш қўмитасига ҳар чоракда, банк бошқарувига ҳар ойда камида бир marta киритиш борасидаги тартибни жорий етиш орқали банк фаолиятида хизматлар соҳасидаги жараённинг самарадорлигини ошириш таклифи асосланган;
“Агробанк” АТБнинг асосий кўрсаткичлари ҳамда давлат кредитлари портфели дастурлари бўйича регрессия таҳлили асосида банк хизматлари самарадорлигини оширишнинг 2027 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тижорат банклар фаолиятида рискларни баҳолаш орқали хизматлар самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра “банк рискларини бошқариш” тушунчасининг иқтисодий мазмунини рискларни аниқлаш, баҳолаш, таҳлил қилиш, чеклаш ва назорат қилиш механизмларининг ўзаро уйғунлашган мажмуи сифатидаги банкнинг молиявий барқарорлиги ва ликвидлилигини таъминлаш, унинг фаолияти жараёнида юзага келиши мумкин бўлган салбий оқибатларнинг олдини олиш ёки уларни минималлаштириш мақсадида амалга ошириладиган тизимли жараён нуқтаи назаридан такомиллаштириш билан боғлиқ назарий-услубий маълумотлардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия етилган “Давлат молиясини бошқариш” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 4 октябрдаги 892-сонли буйруғига асосан). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий етилиши натижасида талабаларда банкнинг молиявий барқарорлиги ва ликвидлилигини таъминлаш, юзага келиши мумкин бўлган салбий оқибатларнинг олдини олиш нуқтаи назаридан такомиллаштирилган банк рискларини бошқариш тушунчаси бўйича назарий билимларни кенгайтириш имкони яратилган;
банкнинг риск-аппетит ҳужжатида таваккалчилик даражаларини риск-аппетитга мувофиқлигини таваккалчилик даражаларини пасайтиришни талаб етмайдиган “паст даража” (0<РДп≤20), таваккалчилик даражаларини пасайтиришни талаб етадиган “ўрта даража” (21≤РДў≤50), таваккалчилик даражаларини пасайтиришни талаб етадиган “юқори даража” (РДю≥51) гуруҳлари бўйича баҳолаш орқали рискларни баҳолашнинг аниқлигини ошириш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2023 йил 18 апрелдаги №3427 Бошқарув қарорининг 1-иловаси Банклар ва банклар гуруҳларининг таваккалчиликларни бошқариш тизимига доир талаблар тўғрисидаги низомда фойдаланилган (Микрокредитбанк акциядорлик-тижорат банкининг 2023 йил 26 сентябрдаги 05-16/17384-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий етилиши натижасида банкнинг риск-аппетит ҳужжатида таваккалчилик даражаларини риск-аппетитга мувофиқлигини турли гуруҳлар бўйича баҳолаш орқали рискларни баҳолашнинг аниқлигини ошириш имкони яратилган;
банкда мавжуд ёки юзага келиши кутилган таваккалчиликлар, жумладан кредит, ликвидлик, бозор ва операция таваккалчиликлари бўйича ҳамда уларни камайтириш юзасидан ҳисоботларни Кузатув кенгаши ва таваккалчиликларни бошқариш қўмитасига ҳар чоракда, банк бошқарувига ҳар ойда камида бир мarta киритиш борасидаги тартибни жорий этиш орқали банк фаолиятида хизматлар соҳасидаги жараённинг самарадорлигини ошириш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2023 йил
18 апрелдаги №3427 бошқарув қарорининг 1-иловаси “Банклар ва банклар гуруҳларининг таваккалчиликларни бошқариш тизимига доир талаблар тўғрисида”ги Низомда фойдаланилган (Микрокредитбанк акциядорлик-тижорат банкининг 2023 йил
26 сентябрдаги 05-16/17384-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий етилиши натижасида банкда мавжуд ёки юзага келиши кутилган таваккалчиликлар юзасидан ҳисоботларни Кузатув кенгаши ва таваккалчиликларни бошқариш қўмитасига киритиш борасидаги тартибни жорий этиш орқали банк фаолиятида хизматлар соҳасидаги жараённинг самарадорлигини ошириш имкони яратилган;
“Агробанк” АТБнинг асосий кўрсаткичлари ҳамда давлат кредитлари портфели дастурлари бўйича регрессия таҳлили асосида банк хизматлари самарадорлигини оширишнинг 2027 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан “Агробанк” АТБ амалиётида фойдаланилган (“Агробанк” акциядорлик-тижорат банкининг 2024 йил
5 августдаги 04/02-10/434-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “Агробанк” АТБ банк хизматлари самарадорлигини оширишда истиқболдаги асосий фаолият кўрсаткичлари ўртасидаги ўзаро мувофиқликни таъминлаш имкони яратилган.