Тошпулатов Чингизхон Вали ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўртача шўрланган тупроқларда жўхори етиштиришда шўр ювиш муддати ва суғориш тартибларини ишлаб чиқиш (Сирдарё вилояти мисолида)”, 06.01.02 – Мелиорация ва суғорма деҳқончилик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Qx1177
Илмий раҳбар Тухташев Ботир Буриевич, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.05/04.03.2022. Qx.13.01.
Расмий оппонентлар: Суванов Боймурод Уралович, қишлоқ хоъжалиги фанлар доктори, катта илмий ходим; Камилов Бахтиёр Султанович, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш институти” Миллий тадқиқот университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўртача шўрланган тупроқлар шароитида шўр ювиш муддати ва суғориш тартибларини жўхорининг ўсиши, ривожланиши ва яшил масса ҳосилдорлигига таъсирини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор Сирдарё вилоятининг ўртача шўрланган тупроқларида жўхорининг “Қорабош” навини етиштиришда мақбул шўр ювиш меъёри (2200 м3/га), шўр ювиш муддати (ноябр ойи), суғориш сони (4 марта), суғориш тартиби (ЧДНсга нисбатан 70-80-70 %) ва мавсумий суғориш меъёри (2959 м3/га) аниқланган;
ноябр ойида тупроқ шўрини ювиш ҳисобига қуруқ қолдиқ 61-64 %, бикорбонат тузи 47-51 % ва хлор иони 1,0 метрлик қатламда ( 0-10 см да 78,9 %, 0-50 см да 24,3 % ва 90-100 см да 16,7 %,) 39,9-41,2 % фоизгача ювилганлиги натижасида шўр ювиш самарадорлиги феврал ойида ювилганга нисбатан 45 % юқори бўлганлиги аниқланган;
ўртача шўрланган тупроқлар шароитида шўр ювиш муддатини (ноябр ойида) тўғри белгиланиши натижасида уруғ униб чиқиш учун қулай шароит вужудга келиб, жўхорининг ҳисобий майдонда униб чиққан кўчатлари сони 155,7 дона ёки 93,7 % ни ташкил қилиб, назоратга вариантга нисбатан 14,8 % юқори бўлганлиги аниқланган;
тупроқ шўрини ювиш ноябр ойида ўтказилганда тузнинг тўлиқ ювилиши ҳисобига жўхорининг ўсиш-ривожланиши мақбул кечганлиги ва бунинг натижасида яшил масса ҳосилдорлиги назоратга нисбатан 19,5 % юқори бўлиб, ушбу вариантда рентабеллик даражаси 116,9 % ни ташкил қилганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўртача шўрланган тупроқларда жўхори етиштиришда шўр ювиш муддати ва суғориш тартибларини ишлаб чиқиш мавзуси бўйича ўтказилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
“Сирдарё вилояти шароитида жўхори етиштириш технологияси” номли тавсиянома чоп этилган ва амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 16 декабрдаги 07/21-21-05/6426-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу тавсиянома шўрланган тупроқлар шароитида фаолият олиб бораётган фермер хўжаликлари ва агрокластерларга, қишлоқ хўжалиги ходимлари ва илмий тадқиқотчиларга қўлланма сифатида хизмат қилмоқда;
ўртача шўрланган тупроқларда жўхори етиштиришда мақбул шўр ювиш муддати ва суғориш тартибларини қўллаш технологияси 2022-2023 йилларда Сирдарё вилояти Оқ олтин тумани фермер хўжаликларида жами 20,0 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 16 декабрдаги 07/21-21-05/6426-сон маълумотномаси). Натижада, жўхорининг “Қорабош” навидан туман бўйича ўртача 526,6 с/га яшил масса ҳосили олинган.
ўртача шўрланган тупроқларда шўр ювиш ноябр ойида ўтказилган ва суғориш олди намлиги ЧДНС 70-80-70 % да жўхори етиштириш технологияси 2022-2023 йилларда Сирдарё вилояти Оқ олтин тумани “Бекзафарлик чорвадорлар” фермер хўжалигида 6,0 гектар, “Уммон оққушлари” фермер хўжалигида 3,0 гектар, “Оқ тулпор чорвачилиги” фермер хўжалигида 11,0 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 16 декабрдаги 07/21-21-05/6426-сон маълумотномаси). Натижада, жўхорининг “Қорабош” навини амал даврида 4 марта суғориб “Бекзафарлик чорвадорлар” фермер хўжалигида 538,5 с/га, “Уммон оққушлари” фермер хўжалигида 518,5 с/га ва “Оқ тулпор чорвачилиги” фермер хўжалигида 522,9 с/га ёки назоратга (шўр ювилмаган ва 5 марта суғорилган) нисбатан мос равишда 99,5, 93,1 ва 90,4 с/га юқори яшил масса ҳосили олишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish