Нарбекова Зухра Таджибаевнанинг
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Иқтисодчи мутахассисларни тайёрлашда касбий малакаларини ривожлантириш технологиялари”, 13.00.02 – “Таълим тарбия назарияси ва методикаси”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:
Илмий раҳбари: Хакимова Муҳаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2020.I.16.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Абдуллаева Шахзода Абдуллаевна педагогика фанлари бўйча фалсафа доктори,профессор, Тожибоева Хилолахон Махмутовна педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: нофилологик олий таълим муассасаларида бўлажак иқтисодчиларнинг касбий кўникмаларини ривожлантириш технологияларини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
иқтисодчи мутахассисларни тайёрлашда касбий малакаларни ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари, соҳавий билимлар ва иқтисодий жараёнларнинг виртуал муҳитини изчиллик ва мантиқийликка мувофиқ моделлаштириш орқали иқтисодий жараёнларни таҳлил қилиш, қарор қабул қилиш ва прогнозлашга оид компетенциялар такомиллаштирилган;
иқтисодчи мутахассисларнинг касбий малакаларини ривожлантириш методи немис тилини оʼқитиш жараёнида иқтисодий тафаккурни инвестициявий қарорлар қабул қилишда инновацион технологияларни метакогнитив таркибий ёʼналтириш асосида такомиллаштирилган;
иқтисодчи мутахассисларнинг касбий малакаларини ривожлантириш модели ишбилармонлик муҳитини имитация қилувчи, реал иқтисодий жараёнларнинг дидактик нусхасига асосланган оʼқув шароитларида амалий коʼникмалар ҳамда мулоқот ва музокара юритиш компетенцияларини шакллантириш орқали такомиллаштирилган;
иқтисодчи мутахассисларнинг касбий малакаларини ривожлантириш методи интерфаол браинсторминг ва таҳлилий фаолият микромуҳитини, диагностик, ижобий муҳит элементларини босқичма-босқич шакллантириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Нофилологик олий таълим муассасаларида бўлажак иқтисодчи мутахассисларнинг касбий малакаларини ривожлантириш технологиялари бўйича олинган натижалар асосида:
нофилологик олий таълим муассасаларида бўлажак иқтисодчи мутахассисларнинг касбий малакаларини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари, соҳавий билимлар ва иқтисодий жараёнларни виртуал муҳити изчиллик, яхшилик ва мантиқийликка мувофиқ моделлаштириш янги иқтисодий ғоялар яратишга, мотивация ҳамда талабаларнинг касбий фаоллигини ривожлантиришга оид тавсиялар “Дие интерактиве Метҳоде унд Ауфгабен беим Лесеверстеҳен” ўқув қўлланмалари мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг 2023-йил 26-октябрдаги 340-сон рақамли маълумотномаси). Натижада муассасаларда бўлажак иқтисодчи мутахассисларнинг касбий малакаларини ривожлантириш технологияларини такомиллаштиришнинг педагогик-психологик имкониятларини таҳлил этишга эришилган;
нофилологик олий таълим муассасаларида бўлажак иқтисодчи мутахассисларнинг касбий малакаларини ривожлантириш методи, немис тилини ўқитиш жараёнида иқтисодий тафаккурни инвистициявий қарорлар қабул қилишда инноватион технологияларнинг метакогнитив таркибий йўналтириш асосида такомиллаштириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар Тошкент давлат иқтисодиёт университетида бажарилган А-1-197 рақамли “Инглиз ва немис тилларини ўрганиш учун ўқув-услубий модулларни такомиллаштириш ва улардан фойдаланишнинг назарий ва амалий асослари” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (2024-йил 20-декабрдаги 02/01-01-153 рақамли маълумотномаси). Натижада бўлажак мутахассисларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш имкониятлари кенгайтирилган;
нофилологик олий таълим муассасаларида бўлажак иқтисодчи мутахассисларнинг касбий малакаларини ривожлантириш модели ишбилармонлик муҳитини имитация қилувчи, реал иқтисодий жараёнларнинг дидактик нусхасига асосланган ўқув шароитларида амалий кўникмалар, қарор қабул қилиш малакаси ҳамда мулоқот ва музокара юритиш компетенсияларини шакллантириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Деуцч+Wирцчафт” дарслиги мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2021-йил 18-августдаги 326-рақамли маълумотномаси). Натижада бўлажак иқтисодчи мутахассисларнинг касбий малакаларини ривожлантиришга педагогик имкониятлар кенгайтирилган;
бўлажак иқтисодчи мутахассисларнинг касбий малакаларини ривожлантириш методи интерфаол браинсторминг ва таҳлилий фаолият микромуҳитини диагностик, ижобий муҳит элементларини босқичма-босқич шакллантириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Арбеит мит ландескундличен Техте” ўқув қўлланмалари нашр қилинган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 19-июлдаги 233-буйруғига асосан). Натижада нофилологик олий таълим муассасалари талабаларида бўлажак касбий малакаларнинг ривожланганлик даражаларини ташхисловчи индикаторларни такомиллаштириш имкони кенгайтирилган.