Карамова Шохида Луфтиллаевнанинг  филология фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Замонавий ўзбек шеъриятида бадиий тафаккур, ҳаётий тафсил ва метафорик образлар уйғунлиги), 10.00.02 - Ўзбек адабиёти. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.DSc/Fil459 
Илмий раҳбар:, Тўраев Дамин, филология фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/30.12.2021.Fil.70.01. 
Расмий оппонентлар:  филология фанлари доктори, профессор А.Холмуродов,  филология фанлари доктори, профессор Нурбой Жабборов, филология фанлари доктори, профессор Сувон Мелиев.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади замонавий ўзбек шеъриятида бадиий тафаккур, ҳаётий тафсиллар ва метафорик образлар уйғунлигини очиб бериш орқали замонавий, миллий шеъриятнинг устувор, бадиий мезонларини тайин этиш ва уларнинг истиқболини белгилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мустақиллик даври ўзбек шеъриятида бадиий тафаккур янгиланишининг тарихий-ижтимоий тамойиллари ҳамда шу давр ўзбек шеъриятининг шартлилик, мазмун ва шакл бирлиги, пафос ва таъсирдорлик, оригиналлик, эстетик баҳо, бадиий тил каби бадиий мезонлари далилланган;
замонавий арузнинг мумтоз аруздан фарқли жиҳатлари, уни юзага келтирган сабаб ва омиллар, арузни истифода этишдаги ютуқ ва камчиликлар, шунингдек, ҳозирги шеъриятда аруз ва бармоқ вазинларининг тараққиёти тамойиллари канон ва ассимиляция ҳамда метафориклик негизида очиб берилган; 
мустақиллик даври ўзбек арузи фонетик сатҳда кузатилиб, ўзбек тили фонетикасининг хилма-хил имкониятларидан фойдаланганлиги, бу давр  арузнавислари кўп ҳолларда қўшимчалар, сўз шаклларининг эски кўринишларига мурожаат этишлари аниқланган;  
ҳаётий тафсилларнинг шеърий матндаги ўзига хос табиати, уларнинг лирик асар ғоявий-бадиий структурасини шакллантиришдаги аҳамияти ҳамда ҳаётий тафсиллар ва истиоравийлик уйғунлиги муаммоси  очиб берилган;
ўзбек модернистик шеърияти бадиият мезонлари асосида шаклланиб келаётган шеърият ҳақидаги тасаввур ва тушунчалар, ҳаётий тафсиллар ва метафорик образлар уйғунлиги, эстетик қарашлар янгиланиши аниқланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.  
Замонавий ўзбек шеъриятида бадиий тафаккур, ҳаётий тафсиллар ва метафорик образлар уйғунлиги мавзуси доирасида олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
Мустақиллик даври ўзбек шеъриятида бадиий тафаккур янгиланишининг тарихий-ижтимоий асослари аниқланиб, янгиланган бадиий тафаккурнинг асосий тамойиллари ҳамда шу давр ўзбек шеъриятининг бадиий мезонлари ишлаб чиқилганига доир хулосалардан 2021-2023-йилларда бажарилган ПФ-2011912258. “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” мавзуидаги  амалий лойиҳасида фойдаланилган. (А.Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 24-феврал 04/1-378-сон маълумотномаси). Натижада анъанавий шеърият поетикасида ҳаётий тафсиллар ва метафорик образлар уйғунлиги, модернизм шаклланишининг асослари ва бадиият мезонларининг ўзига хослигини аниқлашга доир илмий-назарий тамойиллар ишлаб чиқиш имконини берган;
замонавий арузнинг мумтоз аруздан фарқли жиҳатлари, уни  юзага келтирган сабаб ва омиллар, арузни истифода этишдаги ютуқ ва камчиликлар,  шунингдек,  ҳозирги шеъриятда аруз ва бармоқ тараққиёти тамойиллари канон ва ассимиляция, ҳаётий тафсиллар ҳамда метафориклик негизида очиб берилганига оид  хулосалардан Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият маркази 2022-2023-йиллар учун мўлжалланган ЎА-22-23 рақамли “Ўзбек-озарбайжон адабий алоқалари” мавзусидаги  фундаментал лойиҳанинг назарий қисмида фойдаланилган. (Озарбайжон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон маданият марказининг 2022-йилнинг 13-сентябрдаги 39 УЗБ-сон маълумотномаси). 
мустақиллик даври ўзбек шеъриятида бадиий тафаккурнинг янгиланиш жараёни ва бадиийлик мезонлари, ўзбек шеъриятида аруз: ан'ана ва янгиланиш муаммосини ўрганиш орқали услуб ва бадиий маҳорат масалалари, замонавий арузда ҳаётий тафсилотларнинг ўрни, бармоқ вазнидаги шеърият поетикасида ҳаётий тафсилотлар ва метафорик образлар уйг'унлигининг ўзига хослигини очиб берган илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпог'истон бўлими" Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2017-2020- йилларда бажарилган Ф-1-005 рақамли “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослик тарихини тадқиқ қилиш” номли фундаментал тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпог'истон бўлими 2023-йил 23-ноябр 464/1-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа замонавий ўзбек шеъриятида поетик тафаккур тадрижи ҳаётий тафсиллар ва метафорик образлар муштараклигига доир илмий қарашлар, янги назарий маълумотлар билан бойитиш имконини берган; 
мустақиллик даври ўзбек арузини фонетик сатҳда кузатилиб, ўзбек тили фонетикасининг хилма-хил имкониятларидан фойдаланганлиги, бу даври  арузнавислари кўп ҳолларда қўшимчалар, сўз шаклларининг эски кўринишларига мурожаат этишлари аниқланганига оид хулосаларидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Бадиий кенгашлари ҳисобот йиғилишларида, тўгараклар фаолиятини юритишда, маҳорат дарсларида, ёш китобхонлар билан ижодий учрашувларда фойдаланилган. (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2023-йил 10-октябрдаги 01-03/2000-сон маълумотномаси). Натижада мустақиллик даври ўзбек  шеъриятида бадиий тафаккурнинг янгиланиш жараёни ва уни келтириб чиқарган омиллар, ҳаётий тафсиллар ва метафорик образларнинг уйғунлиги, метафориклашган образларнинг шеъриятда чуқур ўрин эгаллаши, бу ҳолат бевосита ижтимоий-сиёсий ҳаёт ва ижодкор “мен”и билан боғлиқ хусусий ҳодиса эканлиги, инсон жамиятдан мутлақо ташқарида бўла олмаслиги билан боғлиқ илмий-назарий қарашларнинг  янгиланиши имконини берган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish