Махмудов Сарвар Толибжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Миллий иқтисодиёт барқарорлигини таъминлашда давлатнинг молиявий ресурсларидан самарали фойдаланиш йўллари”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Iqt2977.
Илмий раҳбар: Пардаев Умиджон Уралович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси қошидаги илмий даражалар берувчи DSc.20/13.05.2020.I.23.01.
Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Тўраев Шавкат Шуҳратович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Исламкулов Алимназар Худжамуратович.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади.
Миллий иқтисодиёт барқарорлигини таъминлашда давлатнинг молиявий ресурсларидан самарали фойдаланишга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидaгилардaн ибoрaт:
миллий иқтисодиёт барқарорлигини таъминлашда тадбиркорлик субъектлари томонидан ортиқча тўланган солиқ суммасини уларнинг ёзма мурожаатига кўра 15 кун ичида, юқори барқарор рейтингга эга тадбиркорлик субъектларига 3 кун ичида қайтариш орқали зарурлиги асосланган;
давлат молиявий ресурсларидан фойдаланиш натижадорлигини ошириш мақсадида тадбиркорлик субъектларининг яратган янги иш ўринлари сонига қараб табақалаштирилган ҳолда айрим солиқларни бўлиб-бўлиб тўлашни жорий этиш зарурлиги исботланган;
миллий иқтисодиёт барқарорлигини таъминлашда жорий молия йилида турли даражадаги бюджетлар даромадларининг камайишини, солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини ёки бекор қилинишини, шунингдек, солиқ бўлмаган тушумлардан бюджет тизими бюджетларига ажратмаларнинг камайишини ёки кўпайишини назарда тутувчи қонунчилик нормалари кейинги молия йилининг 1 январидан амалга киритиш зарурлиги асосланган;
давлатнинг молиявий ресурслари ёрдамида аҳоли бандлиги даражасини ошириш ва даромад топишга қаратилган фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида республика бюджети ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан мақсадли дастурларни молиялаштириш учун давлат улуши банкларнинг устав капиталини оширишга йўналтириш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Миллий иқтисодиёт барқарорлигини таъминлашда давлатнинг молиявий ресурсларидан самарали фойдаланиш йўлларига бағишланган илмий тадқиқот ишининг натижалари асосида:
миллий иқтисодиёт барқарорлигини таъминлашда тадбиркорлик субъектлари томонидан ортиқча тўланган солиқ суммасини уларнинг ёзма мурожаатига кўра 15 кун ичида, юқори барқарор рейтингга эга тадбиркорлик субъектларига 3 кун ичида қайтариш таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 15 ноябрдаги ЎРҚ-1000-сон “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонунини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2025 йил 12 июндаги 30/1-68631-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида, 2025 йил 1 май ҳолатига 439 та солиқ тўловчиларнинг тўлов қобилиятини оширишга ҳамда 47,2 млн.сўм тадбиркорлик субъектларини қўшимча равишда молиявий қўллаб-қувватлашга йўналтирилган;
давлат молиявий ресурсларидан фойдаланиш натижадорлигини ошириш мақсадида тадбиркорлик субъектларининг яратган янги иш ўринлари сонига қараб табақалаштирилган ҳолда айрим солиқларни бўлиб-бўлиб тўлашни жорий этиш тавсияси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 2 апрелдаги ЎРҚ-923-сон “Камбағалликни қисқартиришда тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатишга қаратилган чора тадбирлар белгиланганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2025 йил       12 июндаги 30/1-68631-сон маълумотномаси). Натижада, 2025 йил 1 январь ҳолатига 7 та тадбиркорлик субъектларида табақалаштирилган ҳолда солиқ тўловидан 1 627,9 млн.сўм имтиёз берилиб, ҳудудларда аҳолини камбағалликдан чиқариш бўйича фаол ташаббускор тадбиркорлик субъектларида 456 та янги иш ўринларининг яратиш ёрдамида давлат молиявий ресурсларидан самарали фойдаланишга эришилган;
миллий иқтисодиёт барқарорлигини таъминлашда жорий молия йилида турли даражадаги бюджетлар даромадларининг камайишини, солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини ёки бекор қилинишини, шунингдек, солиқ бўлмаган тушумлардан бюджет тизими бюджетларига ажратмаларнинг камайишини ёки кўпайишини назарда тутувчи қонунчилик нормалари кейинги молия йилининг 1 январидан амалга киритиш таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-1014-сон “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2025 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонунини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2025 йил 12 июндаги 30/1-68631-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида, қонунчилик ва қонуности меъёрий ҳужжатлар тўлиғича идентификация қилиниши, солиқ тўловчиларнинг имтиёзлар берилиши бўйича мурожаатлар сони камайган; 
давлатнинг молиявий ресурслари ёрдамида аҳоли бандлиги даражасини ошириш ва даромад топишга қаратилган фаолиятини молиявий                   қўллаб-қувватлаш мақсадида республика бюджети ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан мақсадли дастурларни молиялаштириш учун давлат улуши банкларнинг устав капиталини оширишга йўналтириш таклифи Ўзбекистон Республикасининг Президентининг 2024 йил 2 апрелдаги   ПҚ-149-сон “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида аҳолининг бизнес ташаббусларини молиялаштиришни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банкининг 2025 йил 26 июндаги 05-12/11350-сон маълумотномаси). Натижада, 2025 йил              1 январь ҳолатига кўра “Микрокредитбанк” АТБ томонидан аҳоли бандлигини таъминлаш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган ижтимоий дастурлар доирасида жами 142 397 та 2 397 832,6 млн.сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилиб 142 407 та иш ўрни яратишга хизмат қилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish