Раҳматова Насиба Собировнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда ҳиссий-иродавий хусусиятлар шаклланишининг педагогик-психологик детерминантлари”. 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/P823. 
Илмий раҳбар: Рузиқулова Амина Тотлибоевна, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий  инновациялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/04.10.2024.P.72.06.
Расмий оппонентлар: Ғафуров Азизбек Умаржонович, психология фанлари доктори (DSc), доцент; Ражабова Гўзал Зарифовна, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 
Етакчи  ташкилот:  Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда ҳиссий-иродавий сифатлар шаклланишининг педагогик-психологик детерминантларини аниқлаш асосида амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларнинг ҳиссий-иродавий сифатларини ёшга оид хусусиятларига кўра, она ва бола муносабатлари боланинг эмоционал ҳолатини, тортинчоқлик даражасини белгилаб бериб, таълим жараёнида педагогнинг ўқувчига референтометрик таъсирини дифференциал намоён бўлишига олиб келганлиги туфайли хавотирланиш ҳисси “ўқувчи позициясининг” шаклланишидаги “Мен образи” билан шартланганлиги исботланган;
кичик мактаб ёшидагиларнинг ҳиссий-иродавий сифатлари “бола – катта одам” муносабатлари тизимини “бола - ўқитувчи”, “бола – ота-она” тарзидаги дифференциацияси шахсни ўзини қабул қилиш даражасини ортишига олиб келганлиги туфайли ўқувчини ўзи ҳақидаги тасаввурларини ўз ижтимоий “Мени” ҳақидаги фикрларга ўзгариши билан боғлиқ ўзига берадиган баҳосининг интеграл хусусиятлари таъсирида кучли ифодаланиши далилланган;
кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда ҳиссий-иродавий сифатларни шаклланиши ва амбиверт намоён бўлиши ўқувчининг ўз имкониятларини ҳаддан ортиқ баҳолаши ўзига бўлган ишончни деструктив шаклда ортишига ва мактабга мослашувчанлик даражасини пасайишига олиб келганлиги туфайли шахснинг ўзига берадиган дифференциал баҳосига боғлиқ эканлиги исботланган;
кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда ҳиссий-иродавий сифатларни шаклланишининг психологик хусусиятлари таълимдаги педагоглар, тенгдошлар, ўқиш жараёни билан боғлиқ кун тартибига мослашиш ва ўқув фаолиятига нисбатан эмоционал муносабатни рефлексив-баҳолаш ракурсида ифодаланишига асосланиб “масъулиятлилик”, “мослашувчанлик”, “ўзига ишонч” жиҳатларини шахсий хавотирланишнинг нейтрал қутбларда намоён бўлишига боғлиқ эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Мактаб оʻқитувчиларида стрессга барқарорлик намоён боʻлишининг психологик хусусиятлари”ни ўрганишга доир олиб борилган илмий-тадқиқот ишлари натижалари асосида:
кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларнинг ҳиссий-иродавий сифатларини ёшга оид хусусиятларига кўра, она ва бола муносабатлари боланинг эмоционал ҳолатини, тортинчоқлик даражасини белгилаб бериб, таълим жараёнида педагогнинг ўқувчига референтометрик таъсирини дифференциал намоён бўлишига олиб келганлиги туфайли хавотирланиш ҳисси “ўқувчи позициясининг” шаклланишидаги “Мен образи” билан шартланганлиги исботланганлигига оид маълумотлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психологийа оъқув-илмий марказининг 2024-йил 10-ноябрдаги ПМ-253-сон буйруғига асосан “Онтогенез психологияси. Дифференциал психология” модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психологийа оъқув-илмий марказининг 2024-йил 13-ноябрдаги ПМ-253-а-сон маълумотномаси). Натижада кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда ҳиссий-иродавий хусусиятларни шакллантиришнинг педагогик-психологик хусусиятларини аниқлаштириш имконияти яратилган;
кичик мактаб ёшидагиларнинг ҳиссий-иродавий сифатлари “бола – катта одам” муносабатлари тизимини “бола - ўқитувчи”, “бола – ота-она” тарзидаги дифференциацияси шахсни ўзини қабул қилиш даражасини ортишига олиб келганлиги туфайли ўқувчини ўзи ҳақидаги тасаввурларини ўз ижтимоий “Мени” ҳақидаги фикрларга ўзгариши билан боғлиқ ўзига берадиган баҳосининг интеграл хусусиятлари таъсирида кучли ифодаланиши далилланганлигига оид хулосалар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психологийа оъқув-илмий марказининг 2024-йил 10-ноябрдаги ПМ-253-сон буйруғига асосан “Онтогенез психологияси. Дифференциал психология” модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети  ҳузуридаги Психологийа оъқув-илмий марказининг 2024-йил 13-ноябрдаги ПМ-253-а-сон маълумотномаси). Натижада кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларнинг ҳиссий-иродавий хусусиятларини шахснинг ўзига берадиган баҳосига боғлиқ жиҳатлари очиб берилган;
кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда ҳиссий-иродавий сифатларни шаклланиши ва амбиверт намоён бўлиши ўқувчининг ўз имкониятларини ҳаддан ортиқ баҳолаши ўзига бўлган ишончни деструктив шаклда ортишига ва мактабга мослашувчанлик даражасини пасайишига олиб келганлиги туфайли шахснинг ўзига берадиган дифференциал баҳосига боғлиқ эканлиги исботланганлигига оид таклифлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психологийа оъқув-илмий марказининг 2024-йил 10-ноябрдаги ПМ-253-сон буйруғига асосан “Онтогенез психологияси. Дифференциал психология” модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психологийа оъқув-илмий марказининг 2024-йил 13-ноябрдаги ПМ-253-а-сон маълумотномаси). Натижада кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда ҳиссий-иродавий хусусиятларни шаклланишига таъсир этувчи омиллар таҳлил қилинган;
кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда ҳиссий-иродавий сифатларни шаклланишининг психологик хусусиятлари таълимдаги педагоглар, тенгдошлар, ўқиш жараёни билан боғлиқ кун тартибига мослашиш ва ўқув фаолиятига нисбатан эмоционал муносабатни рефлексив-баҳолаш ракурсида ифодаланишига асосланиб “масъулиятлилик”, “мослашувчанлик”, “ўзига ишонч” жиҳатларини шахсий хавотирланишнинг нейтрал қутбларда намоён бўлишига боғлиқ эканлиги исботланганлигига оид таклифлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети  Психологийа оъқув-илмий марказининг 2024-йил 10-ноябрдаги ПМ-253-сон буйруғига асосан “Онтогенез психологияси. Дифференциал психология” модулига киритилган (Низомий номидаги Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психологийа оъқув-илмий марказининг 2024-йил 13-ноябрдаги ПМ-253-а-сон маълумотномаси). Натижада кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда ҳиссий-иродавий хусусиятларни шакллантирувчи психокоррексион модел ишлаб чиқилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish