Мухитдинова Омина Юсуп кизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Реваскуляризациядан кейин юрак ишемик касаллиги бўлган беморларнинг жигар дисфункцияси фонида клиник ва ангиографик кўрсаткичлари” 14.00.05 - Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.I.PhD/Тib4238.
Илмий раҳбар: Раимкулова Нарина Робертовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib30.02.
Расмий оппонентлар: Каримов Маъриф Шакирович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Алимов Дониёр Анварович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ЮИК билан оғриган беморларда тери оркали коронар аралашувдан кейин клиник-функционал ўзгаришлар, коморбидлик негизи ва хавфларни шаклланишида жигар дисфункциясининг аҳамиятини аниқлаш ва асоратларни олдини олишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
юрак ишемик касаллиги билан оғриган беморларда тери орқали коронар аралашувлар ўтказилгандан кейин жигар дисфункциясининг мавжудлиги клиник жиҳатдан аҳамиятли рестеноз ва узоқ муддатли прогнозларнинг ёмонлашувининг мустақил детерминанти эканлиги аниқланган;
юрак ишемик касаллиги ва ёндош жигар дисфункцияси билан оғриган беморларда тери орқали коронар аралашувдан кейинги эрта муддатларда реактив гиперемиянинг пасайиши ва тизимли яллиғланишнинг кучайиши [C-реактив оксил, интерлейкин-6] билан кечадиган эндотелий дисфункцияси кузатилиши ва у натижаларга салбий таъсир кўрсатиши асосланган;
реваскуляризациядан кейинги эрта муддатларда жигар дисфункцияси мавжуд бўлган беморларда яллиғланиш олди цитокинлари [α-ўсма некроз омили, ИЛ-6] устунлиги иммунологик бузилишлар ривожланиши билан бирга стандарт даво самарадорлигига салбий таъсир кўрсатиши асосланган;
тери орқали коронар аралашувидан кейин юрак ишемик касаллиги ва жигар дисфункцияси мавжуд беморларда комбинацияланган даво таркибида левокарнитинни қўллаш клиник натижаларни яхшилаш, яллиғланиш маркерлари даражасини пасайтириш ва эндотелиал функция кўрсаткичларини яхшилаш имконини берганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Реваскуляризациядан кейин юрак ишемик касаллиги бўлган беморларнинг жигар дисфункцияси фонида клиник ва ангиографик кўрсаткичларни баҳолашдан олинган илмий натижаларига асосида:
биринчи илмий янгилик: юрак ишемик касаллиги билан оғриган беморларда тери орқали коронар аралашувлар ўтказилгандан кейин жигар дисфункциясининг мавжудлиги клиник жиҳатдан аҳамиятли рестеноз ва узоқ муддатли прогнозларнинг ёмонлашувининг мустақил детерминанти эканлиги аниқланганлиги Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий маркази Андижон филиали 12.02.2025 йилдаги 42-сон буйруғи ва Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий маркази Наманган филиали 14.02.2025 йилдаги 24и/т-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025йил 25 апрелдаги 16/26 -сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ишлаб чиқилган хавфни эрта табақалаштириш алгоритми рестеноз эҳтимоли юқори бўлган беморларни ўз вақтида аниқлаш ва кейинги давони мослаштириш имконини беради, бу эса жиддий юрак асоратлари сонини камайтиришга ва ҳаёт сифатини яхшилашга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: такрорий реваскуляризация сонини минималлаштириш бюджет маблағларини тежаш имконини беради, қўшимча муолажалар учун харажатларни олдини олади. Хулоса: тери орқали коронар аралашувдан кейин юрак ишемик касаллиги билан оғриган беморларда хавфнинг табақаланиш алгоритмига жигарнинг функционал ҳолатини баҳолашни киритиш рестеноз ривожланиш хавфи юқори бўлган беморларни ва нохуш узоқ муддатли натижаларни ўз вақтида аниқлаш, даволаш тактикасини мослаштириш ва шу билан даволаш самарадорлигини ошириш, такрорий касалхонага ётқизишни камайтириш ва касалликнинг клиник кечишини яхшилаш имконини беради.
иккинчи илмий янгилик: юрак ишемик касаллиги ва ёндош жигар дисфункцияси билан оғриган беморларда тери орқали коронар аралашувдан кейинги эрта муддатларда реактив гиперемиянинг пасайиши ва тизимли яллиғланишнинг кучайиши [C-реактив оксил, интерлейкин-6] билан кечадиган эндотелий дисфункцияси кузатилиши ва у натижаларга салбий таъсир кўрсатиши асосланганлиги Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий маркази Андижон филиали 12.02.2025 йилдаги 42-сон буйруғи ва Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий маркази Наманган филиали 14.02.2025 йилдаги 24и/т-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025йил 25 апрелдаги 16/26 -сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: постваскуляризация даврида эндотелиал функция ва яллиғланиш маркерларини мунтазам мониторинг қилиш зарурлигини асослаш юқори хавф гуруҳидаги беморларда иккиламчи профилактикани оптималлаштириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: эндотелиал дисфункцияни ўз вақтида аниқлаш ва яллиғланишни тузатиш такрорий касалхонага ётқизиш сонини камайтиришга ва шифохонага даволаниш учун маблағларни тежашга олиб келади. Хулоса: юрак ишемик касаллиги ва жигар дисфункцияси бўлган беморларда тери орқали коронар аралашувдан сўнг эрта эндотелиал дисфункция ва тизимли яллиғланишнинг ривожланиши кузатув дастурига қон томир тонуси ва яллиғланиш маркерларини мажбурий назорат қилишни киритишни талаб қилади, бу эса ўз вақтида профилактика ва даволаш чораларини кўриш, иккиламчи профилактика самарадорлигини ошириш, асоратлар сонини камайтириш имконини беради.
учинчи илмий янгилик: реваскуляризациядан кейинги эрта муддатларда жигар дисфункцияси мавжуд бўлган беморларда яллиғланиш олди цитокинлари [α-ўсма некроз омили, ИЛ-6] устунлиги иммунологик бузилишлар ривожланиши билан бирга стандарт даво самарадорлигига салбий таъсир кўрсатиши асосланганлиги Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий маркази Андижон филиали 12.02.2025 йилдаги 42-сон буйруғи ва Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий маркази Наманган филиали 14.02.2025 йилдаги 24и/т-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025йил 25 апрелдаги 16/26 -сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: беморлар ҳолатини баҳолаш алгоритмларига иммунологик кўрсаткичларни киритиш касалликларнинг ривожланишини олдини олишга қаратилган шахсийлаштирилган даволаш стратегияларига ўтиш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: оғир асоратлар ва такрорий инвазив муолажалар сонининг камайиши соғлиқни сақлаш тизимига молиявий юкни оптималлаштириш имконини беради. Хулоса: Реваскуляризациядан кейинги эрта муддатларда иммунологик бузилишларни, хусусан ЎНО- α ва ИЛ-6 гиперекспрессиясини аниқлаш ЮИК ва жигарнинг ёндош дисфункцияси бўлган беморларда даволашга иммуномодулловчи ёндашувларни тавсия этиш зарурлигини асослайди.
тўртинчи илмий янгилик: тери орқали коронар аралашувидан кейин юрак ишемик касаллиги ва жигар дисфункцияси мавжуд беморларда комбинацияланган даво таркибида левокарнитинни қўллаш клиник натижаларни яхшилаш, яллиғланиш маркерлари даражасини пасайтириш ва эндотелиал функция кўрсаткичларини яхшилаш имконини берганлиги аниқланганлиги Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий маркази Андижон филиали 12.02.2025 йилдаги 42-сон буйруғи ва Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий маркази Наманган филиали 14.02.2025 йилдаги 24и/т-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025йил 25 апрелдаги 16/26 -сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: левокарнитинни қўллаш орқали терапевтик имкониятларни кенгайтириш беморларнинг постваскуляризацион асоратларга чидамлилигини ошириш ва реал клиник амалиётда ҳаёт сифати кўрсаткичларини яхшилаш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: левокарнитинни қўллаш фонида асоратлар ривожланиши ва касалхонага ётқизиш хавфини камайтириш юқори харажатли даволаш тадбирларига бўлган эҳтиёжни камайтириш имконини беради. Хулоса: юрак ишемик касаллиги ва тери орқали коронар аралашувдан кейин жигар дисфункцияси бўлган беморларда комплекс терапия таркибида левокарнитинни қўллаш яллиғланишга қарши ва эндотелиопротектив таъсирни таъминлайди, касалликнинг клиник кечишини яхшилайди, асоратлар ва такрорий касалхонага ётқизиш эҳтимолини камайтиради ва шу билан ушбу тоифадаги беморларни постинвазив даволашнинг ҳам клиник, ҳам иқтисодий самарадорлигини оширади.