Эрназарова Мохитобон Маматкул қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сурункали буйрак касаллиги бўлган беморларда юрак хасталигининг эрта ташхислашда семиришнинг генетик ва услубий белгилари» 14.00.05 – Ички касалликлар.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Tib2405.
Илмий раҳбар: Даминов Ботир Турғунпулатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib30.02.
Расмий оппонентлар: Каримов Маъруф Шакирович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Арипходжаева Гулноза Зайнитдиновна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: метаболик ва генетик параметрларнинг ёғ тўқималарининг гормонал фаоллиги, эндотелиал дисфунксия ва сурункали буйрак касаллиги бўлган беморларда буйракларнинг функционал ҳолати билан семириш фенотипларининг ўзаро боғлиқлигини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сурункали буйрак касаллигининг II–III босқичидаги беморларда семириш фенотиплари бўйича юрак-қон томир тизими касалликлари учун хавф омилларининг тақсимланишини, ЮҚТТК асоратлари ривожланишининг PROCAM ва SCORE хавф кўрсаткичлари билан ўзаро боғлиқлиги асосланган;
СБК II-III босқичдаги беморларда IL-6 C174G, ADRB2 (Gly389Arg), AGTR1 (AII66C) (А1166С) ген полиморфизмларининг эндотелиал дисфункция белгилари, кардиометаболик омиллар, буйракнинг функционал ҳолати ва буйрак шикастланиши даражаси билан ассоциациялари аниқланган;
сурункали буйрак касаллиги II-III босқичдаги беморларда ADRB2 (Gly389Arg) ген вариантининг IL-6 C174G вариантининг АА ташувчиси билан метаболик жиҳатдан асоратланган семизлик, артериал гипертензия ва ренал дисфункцияни ривожлантириш ассоциациялари исботланган;
РААС тизимининг АТ-II AGTR1 (AII66C) ва ADRB2 (Arg16Gly) тизимининг ген полиморфизми резистин даражаси билан боғлиқ бўлиб, адренергик рецепторлар ген полиморфизмини таҳлил қилиш орқали ADRB2 (Gly389Arg) генининг полиморфик позициясининг липид профилига, ёғ тўқималарининг фаоллик даражасига ва гломеруляр фильтрация тезлиги даражасига боғлиқлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Cурункали буйрак касаллиги билан оғриган беморларда юрак касалликларини эрта ташхислашда семиришнинг генетик ва услубий белгиларини ўрнини баҳолашдан олинган илмий натижаларига асосида:
биринчи илмий янгилик: сурункали буйрак касаллигининг II–III босқичидаги беморларда семириш фенотиплари бўйича юрак-қон томир тизими касалликлари учун хавф омилларининг тақсимланишини, ЮҚТТК асоратлари ривожланишининг PROCAM ва SCORE хавф кўрсаткичлари билан ўзаро боғлиқлиги асосланганлиги Тошкент вилояти Қибрай туман тиббиёт бирлашмаси бўйича 05.10.2024 йилдаги 1502-10-139-ЕИ/2024-сон ҳамда Сирдарё вилояти Гулистон тиббиёт кластерининг бўйича 10.02.2023 йилдаги 104-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 26 ноябрдаги 09/64-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: cурункали буйрак касаллиги билан оғриган беморларда юрак касалликларини эрта юрак шикастланишининг метаболик белгиларини ташхислаш алгоритми ҳамда терапевтик ёндашувларни оптималлаштириш асосида сурункали буйрак касаллиги ва турли фенотипик намоён бўлган семизик кузатилган беморларда буйраклар дисфункцияси авж олишида юрак-қон томир касалликлар хавфи ортишигаа мойилликни эрта босқичда аниқлаш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: сурункали буйрак касаллиги бўлган беморга ташхис қўйиш ва даволашга қаратилган чора-тадбирлар учун бир беморга йилига икки марта шифохонада даволаниши учун харажатларни камайтириш имкони берди. Хулоса: сурункали буйрак касаллигининг II–III босқичидаги беморларда семириш фенотиплари бўйича юрак-қон томир тизими касалликлари учун хавф омилларининг тақсимланишини, ЮҚТТК асоратлари ривожланишининг хавф кўрсаткичларини аниқлаш имконини беради.
иккинчи илмий янгилик: СБК II-III босқичдаги беморларда IL-6 C174G, ADRB2 (Gly389Arg), AGTR1 (AII66C) (А1166С) ген полиморфизмларининг эндотелиал дисфункция белгилари, кардиометаболик омиллар, буйракнинг функционал ҳолати ва буйрак шикастланиши даражаси билан ассоциациялари аниқланганлиги Тошкент вилояти Қибрай туман тиббиёт бирлашмаси бўйича 05.10.2024 йилдаги 1502-10-139-ЕИ/2024-сон ҳамда Сирдарё вилояти Гулистон тиббиёт кластерининг бўйича 10.02.2023 йилдаги 104-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 26 ноябрдаги 09/64-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: Cурункали буйрак касаллиги билан оғриган беморларда юрак касалликларини эрта юрак шикастланишининг метаболик белгиларини ташхислаш алгоритми ҳамда терапевтик ёндашувларни оптималлаштириш асосида сурункали буйрак касаллиги ва турли фенотипик намоён бўлган семизик кузатилган беморларда буйраклар дисфункцияси авж олишида юрак қон томир касалликлар хавфи ортишигаа мойилликни эрта босқичда аниқлаш имкони яратилди. Иқтисодий самарадорлиги: Сурункали буйрак касаллиги бўлган беморга эрта ташхис қўйиш ва стационарда беморларни даволаниш кунларини қисқартиришга ёрдам беради. Хулоса: ген полиморфизмларини аниқлаш хавф гуруҳига кирувчи беморларни эрта аниқлаш, уларга индивидуал ёндашиш, оғир асоратларни олдини олиш орқали беморларнинг ҳаёт сифати ва ижтимоий фаоллигини сақлаб қолишга хизмат қилади.
учинчи илмий янгилик: сурункали буйрак касаллиги II-III босқичдаги беморларда ADRB2 (Gly389Arg) ген вариантининг IL-6 C174G вариантининг АА ташувчиси билан метаболик жиҳатдан асоратланган семизлик, артериал гипертензия ва ренал дисфункцияни ривожлантириш ассоциациялари исботланганлиги Тошкент вилояти Қибрай туман тиббиёт бирлашмаси бўйича 05.10.2024 йилдаги 1502-10-139-ЕИ/2024-сон ҳамда Сирдарё вилояти Гулистон тиббиёт кластерининг бўйича 10.02.2023 йилдаги 104-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 26 ноябрдаги 09/64-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: cурункали буйрак касаллиги билан оғриган беморларда юрак касалликларини эрта юрак шикастланишининг метаболик белгиларини ташхислаш алгоритми ҳамда терапевтик ёндашувларни оптималлаштириш асосида сурункали буйрак касаллиги ва турли фенотипик намоён бўлган семизик кузатилган беморларда буйраклар дисфункцияси авж олишида юрак-қон томир касалликлар хавфи ортишига мойилликни эрта босқичда аниқлаш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: Сурункали буйрак касаллиги бўлган беморга эрта ташхис қўйиш ва стационарда беморларни даволаниш кунларини қисқартириш имконини берган. Хулоса: Сурункали буйрак касаллигида юрак-буйрак алоқадорликлари доирасида профилактик чораларнинг самарадорлигини ошириб, ногиронлик ва эрта ўлим ҳолатларини камайтиради.
тўртинчи илмий янгилик: РААС тизимининг АТ-II AGTR1 (AII66C) ва ADRB2 (Arg16Gly) тизимининг ген полиморфизми резистин даражаси билан боғлиқ бўлиб, адренергик рецепторлар ген полиморфизмини таҳлил қилиш орқали ADRB2 (Gly389Arg) генининг полиморфик позициясининг липид профилига, ёғ тўқималарининг фаоллик даражасига ва гломеруляр фильтрация тезлиги даражасига боғлиқлиги аниқланганлиги Тошкент вилояти Қибрай туман тиббиёт бирлашмаси бўйича 05.10.2024 йилдаги 1502-10-139-ЕИ/2024-сон ҳамда Сирдарё вилояти Гулистон тиббиёт кластерининг бўйича 10.02.2023 йилдаги 104-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 26 ноябрдаги 09/64-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: Cурункали буйрак касаллиги билан оғриган беморларда юрак касалликларини резимтент генларни аниқлаш хавфли гуруҳга кирувчи беморларни эрта аниқлаш, уларга индивидуал ёндашиш, оғир асоратларни олдини олиш орқали беморларнинг ҳаёт сифати ва ижтимоий фаоллигини сақлаб қолишга хизмат қилиб, шу билан бирга, юрак-буйрак алоқадорликлари доирасида профилактик чораларнинг самарадорлигини ошириб, ногиронлик ва эрта ўлим ҳолатларини камайтиради. Иқтисодий самарадорлиги: cурункали буйрак касаллиги билан оғриган беморларда юрак касалликларини эрта юрак шикастланишининг метаболик белгиларини ташхислаш алгоритми ҳамда терапевтик ёндашувларни оптималлаштириш имконини берган. Хулоса: сурункали буйрак касаллиги ва турли фенотипик намоён бўлган семизик кузатилган беморларда буйраклар дисфункцияси авж олишида юрак-қон томир касалликлар хавфи ортишига мойилликни эрта босқичда аниқлаш ва башоратлаш имконини берган.