Сайдалиева Фарангиз Шухрат қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тизимли бошланувчи ювенил артритли болаларда юрак-қон томир тизими зарарланишининг шаклланиши, кечиши ва башоратининг клиник-биокимёвий жиҳатлари”, 14.00.09 – Педиатрия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: № В2023.1.PhD/Tib3336.
Илмий раҳбар: Ахмедова Нилуфар Расуловна тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти,_DSc.04/30.12.2019.Tib.29.01.
Расмий оппонентлар: Шамансурова Элмира Амануллаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Арзикулов Абдурайим Шамшиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ошириш маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ТБЮА билан касалланган болаларда клиник-функционал кўрсаткичлар ва кардиоспецифик биомаркерлар даражаси асосида кардиоваскуляр бузилишларни ташхислаш ва башоратлаш мезонларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тизимли бошланувчи ювенил артрит билан касалланган болаларда кардиоваскуляр бузилишларининг асосий клиник-функционал белгилари - сурункали юрак етишмовчилиги (8,0%), юрак ритмининг бузилишлари — номотоп (60,0%) ва гетеротоп (16,0%) аритмиялар, юрак ўтказувчанлиги бузилишлари (20,0%) эканлиги ҳамда систолик ва диастолик дисфункция (30,0%), миокард қайта тузилиши (8,0%), чап қоринча орқа девори гипокинезияси (20,0%) атриовентрикуляр клапанларнинг нисбий етишмовчилигига (52,0%) олиб келиши исботланган;
болаларда ювенил артрит зўрайиб бориши билан миокарднинг қайта тузилиши, юрак ўтказувчанлиги бузилишлари ва клапанлар дисфункциялари юзага келишидан далолат берувчи касаллик фаоллиги ва юрак-қон томир тизимининг структур-функционал ўзгаришлари ўртасида: ўтказувчанлик бузилишлари (r=0,53, p<0,05), чап қоринча миокарди гипертрофияси (r=0,75, p<0,01), шунингдек касалликнинг давомийлиги ва эхокардиографик кўрсаткичлар: қолдик диастолик ўлчам (r=0,56, p<0,05), қоринчалараро тўсиқ ва чап қоринча орқа девори ўлчамлари (r=0,61, p<0,01) ҳамда митрал (r=0,65, p<0,01) ва трикуспидал (r=0,72; p<0,01) клапан етишмовчилиги даражалари ўртасида аҳамиятли корреляцион боғлиқликлар мавжудлиги исботланган;
тизимли бошланувчи ювенил артрит билан касалланган болаларда кардиоваскуляр бузилишларининг биокимёвий хусусиятлари, кардиоспецифик маркерлар: КФК-МВ миқдорининг 1,5 баробар, NT-proBNP - 1,2 баробар ва VEGF - 1,4 баробарга ортиши (p<0,05), ушбу тоифадаги беморларда кардиоваскуляр бузилишларини эрта аниқлашда бу маркерларни юқори диагностик аҳамиятга эга эканлигини тасдиқловчи КФК-МВ, NT-proBNP ва VEGF миқдорлари ва юрак ритми бузилишлари (мос равишда r==0,53; 0,51; 0,43; p<0,05), NT-proBNP миқдори ва чап қоринча миокарди гипертрофияси (r=0,57; p<0,01), қолдик диастолик ўлчам (r=0,45, p<0,05), ҳайдаш фракцияси (r=-0,51, p<0,05), VEGF миқдори ва хайдаш фракцияси (r=-0,34, p<0,05) орасида боғлиқликлар мавжудлиги исботланган;
тизимли бошланувчи ювенил артрит билан касалланган болаларда клиник белгилари намоён бўлмаган босқичда кардиоваскуляр бузилишлар шаклланганлигидан далолат берувчи маркерларнинг NT-proBNP >88,3 пг/мл, КФК-МВ >4,2 нг/мл ва VEGF >26,8 пг/мл чегаравий қийматлари асосида ишлаб чиқилган эрта ташхислаш мезонлари ҳамда кардиоваскуляр бузилишлар юзага келиши хавфи юқори бўлган беморларни идентификация қилишга хизмат қиладиган башоратлаш моделининг самардорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
ЮА билан касалланган болаларда юрак-қон томир бузилишларини ташхислаш ва башоратлаш мезонларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: ТБЮА билан касалланган болаларда кардиоваскуляр бузилишларининг асосий клиник-функционал белгилари - сурункали юрак етишмовчилиги (8,0%), юрак ритмининг бузилишлари — номотоп (60,0%) ва гетеротоп (16,0%) аритмиялар, юрак ўтказувчанлиги бузилишлари (20,0%) эканлиги ҳамда систолик ва диастолик дисфункция (30,0%), миокард қайта тузилиши (8,0%), ЧҚ орқа девори гипокинезияси (20,0%) атриовентрикуляр клапанларнинг нисбий етишмовчилигига (52,0%) олиб келиши исботланганлиги, Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг 2024 йил 25 декабрдаги №03/321-сонли Илмий кенгаш қарори билан тасдиқланган «Ювенил артрит касаллигида болаларда юрак-қон томир тизими шикастланишларини эрта аниқлашнинг биокимёвий ва иммунологик мезонлари» мавзусидаги услубий тавсияларга киритилганлиги ҳамда ушбу таклифлар Қорақалпоғистон Республикаси болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2025 йил 12 февралдаги №19-сонли ва Тошкент вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2025 йил 10 февралдаги №85-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник Кенгашининг 2025 йил 25 апрелдаги №16/05-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ТБЮА бўлган болаларда клиник-функционал хусусиятлар асосида кардиоваскуляр бузилишларни эрта аниқлаш, терапевтик чора-тадбирларни ўз вақтида бошлашга ва оғир асоратлар ривожланиши хавфининг олдини олишга имкон беради, бу эса ногиронлик даражасини камайтиради, шунингдек, мазкур касалликка чалинган болаларнинг ҳаёт сифатини ва давомийлигини ошириш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: юрак-қон томир тизими бузилишларини эрта аниқлаш ва даволаш орқали 1 нафар бемор учун 14 кунлик даволаш жараёнида 22840752 сўмгача бюджет маблағи тежалишига эришилиб, бу эса 32 нафар беморни даволашда умумий 730904064 сўмгача иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: юрак-қон томир асоратларини олдини олиш ва уларни эрта босқичда аниқлаш 1 нафар беморга тўғри келадиган харажатларни 22840752 сўмгача иқтисод қилиш имконини берган;
иккинчи илмий янгилик: болаларда ЮА зўрайиб бориши билан миокарднинг қайта тузилиши, юрак ўтказувчанлиги бузилишлари ва клапанлар дисфункциялари юзага келишидан далолат берувчи касаллик фаоллиги ва юрак-қон томир тизимининг структур-функционал ўзгаришлари ўртасида: ўтказувчанлик бузилишлари (r=0,53, p<0,05), ЧҚ миокарди гипертрофияси (r=0,75, p<0,01), шунингдек касалликнинг давомийлиги ва эхокардиографик кўрсаткичлар: қолдик диастолик ўлчам (r=0,56, p<0,05), қоринчалараро тўсиқ ва ЧҚ орқа девори ўлчамлари (r=0,61, p<0,01) ҳамда митрал (r=0,65, p<0,01) ва трикуспидал (r=0,72; p<0,01) клапан етишмовчилиги даражалари ўртасида аҳамиятли корреляцион боғлиқликлар мавжудлиги исботланганлиги Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг 2024 йил 25 декабрдаги №03/321-сонли Илмий кенгаш қарори билан тасдиқланган «Ювенил артрит касаллигида болаларда юрак-қон томир тизими шикастланишларини эрта аниқлашнинг биокимёвий ва иммунологик мезонлари» мавзусидаги услубий тавсияларга киритилганлиги ҳамда ушбу таклифлар Қорақалпоғистон Республикаси болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2025 йил 12 февралдаги №19-сонли ва Тошкент вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2025 йил 10 февралдаги №85-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник Кенгашининг 2025 йил 25 апрелдаги №16/05-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: касаллик фаоллиги ва давомийлиги билан боғлиқ ассоциацияларини аниқлаш, текширувлар частотасини индивидуаллаштириш ва яллиғланиш фаоллигини камайтириш, ремиссия даврини узайтириш ҳамда асоратларни олдини олишга қаратилган даволашни оптималлаштириш имконини беради, бу эса болалардаги ювенил артрит прогнозини ва касаллик натижаларини яхшилаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: ЮА билан касалланган беморларни олиб боришда касаллик фаоллиги ва давомийлигини инобатга олган ҳолда диагностик ва даволаш тадбирларини оптималлаштириш кардиоваскуляр бузилишлар ривожланишини олдини олиш, даволаш муддатини 6 кунга қисқартириш ва ҳар бир бемор учун 6 кунлик даволаш харажатларида 6360322 сўмгача, 32 нафар бемор учун эса 203530304 сўм бюджет маблағларини тежаш имконини беради. Хулоса: ювенил артрит билан касалланган болаларда касаллик фаоллиги ва давомийлиги билан клиник-функционал кўрсаткичлар ўртасида аниқланган корреляцион боғлиқликларни ҳисобга олиш ҳар бир бемор учун 6360322 сўм маблағни иқтисод қилиш имконини берган;
учинчи илмий янгилик: ТБЮА билан касалланган болаларда кардиоваскуляр бузилишларининг биокимёвий хусусиятлари, кардиоспецифик маркерлар:КФК-МВ миқдорининг 1,5 баробар, NT-proBNP - 1,2 баробар ва VEGF - 1,4 баробарга ортиши (p<0,05), ушбу тоифадаги беморларда кардиоваскуляр бузилишларини эрта аниқлашда бу маркерларни юқори диагностик аҳамиятга эга эканлигини тасдиқловчи КФК-МВ, NT-proBNP ва VEGF миқдорлари ва юрак ритми бузилишлари (мос равишда r==0,53; 0,51; 0,43; p<0,05), NT-proBNP миқдори ва ЧҚ миокарди гипертрофияси (r=0,57; p<0,01), қолдик диастолик ўлчам (r=0,45, p<0,05), ҳайдаш фракцияси (r=-0,51, p<0,05), VEGF миқдори ва хайдаш фракцияси (r=-0,34, p<0,05) орасида боғлиқликлар мавжудлиги исботланганлиги, Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг 2024 йил 25 декабрдаги №03/321-сонли Илмий кенгаш қарори билан тасдиқланган «Ювенил артрит касаллигида болаларда юрак-қон томир тизими шикастланишларини эрта аниқлашнинг биокимёвий ва иммунологик мезонлари» мавзусидаги услубий тавсияларга киритилганлиги ҳамда ушбу таклифлар Қорақалпоғистон Республикаси болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2025 йил 12 февралдаги №19-сонли ва Тошкент вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2025 йил 10 февралдаги №85-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник Кенгашининг 2025 йил 25 апрелдаги №16/05-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ТБЮА ли болаларда ЮҚТТ зарарланишидан далолат берувчи биомаркерларни аниқлаш кардиоваскуляр бузилишларнинг клиник белгилари намоён бўлмаган босқичда ташхислаш имконини яратади. Бу эса уларни эрта тасҳислаш, давони бошлаш ва профилактик тадбирларни амалга ошириш имкониятини кенгайтиб, оғир асоратларнинг олдини олиш ва касаллик оқибатларини юмшатиш орқали беморларнинг ҳаёт сифати сезиларли даражада яхшилаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: КФК-МВ, NT-proBNP ва VEGF каби кардиоспецифик биомаркерларни аниқлаш ЮА билан касалланган болаларда юрак-қон томир бузилишларини эрта аниқлаш ва оғир юрак-қон томир асоратларини олдини олишга хизмат қилди, бу эса беморларнинг шифохонада ётиб даволаниш муддатини 6 кунга қисқартирди ва бир нафар беморга нисбатан 6 кунлик даволаш учун 6360322 сўмгача, 32 нафар беморни даволашда эса умумий 203530304 сўм бюджет маблағларини иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: ЮА билан касалланган болаларда юрак-қон томир бузилишларини эрта аниқлаш мақсадида кардиоспецифик биомаркерларни (КФК-МВ, NT-proBNP, VEGF) аниқлаш, касаллик прогнозини яхшилаш ва асоратларни даволаш билан боғлиқ харажатларни бир беморга нисбатан 6360322 сўм иқтисод қилиш имконини берган;
тўртинчи илмий янгилик: ТБЮА билан касалланган болаларда клиник белгилари намоён бўлмаган босқичда кардиоваскуляр бузилишлар шаклланганлигидан далолат берувчи маркерларнинг NT-proBNP >88,3 пг/мл, КФК-МВ >4,2 нг/мл ва VEGF >26,8 пг/мл чегаравий қийматлари асосида ишлаб чиқилган эрта ташхислаш мезонлари ҳамда кардиоваскуляр бузилишлар юзага келиши хавфи юқори бўлган беморларни идентификация қилишга хизмат қиладиган башоратлаш моделининг самардорлиги исботланганлиги, Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг 2024 йил 25 декабрдаги №03/321-сонли Илмий кенгаш қарори билан тасдиқланган «Ювенил артрит касаллигида болаларда юрак-қон томир тизими шикастланишларини эрта аниқлашнинг биокимёвий ва иммунологик мезонлари» мавзусидаги услубий тавсияларга киритилганлиги ҳамда ушбу таклифлар Қорақалпоғистон Республикаси болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2025 йил 12 февралдаги №19-сонли ва Тошкент вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2025 йил 10 февралдаги №85-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник Кенгашининг 2025 йил 25 апрелдаги №16/05-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ТБЮА билан касалланган болаларда кардиоваскуляр бузилишларини эрта таҳислаш бўйича ишлаб чиқилган мезонлар ва башоратлаш моделидан фойдаланиш кардиоваскуляр бузилишларнинг клиник белгилари намоён бўлмаган босқичларида аниқлаш, юқори хавф гуруҳига оид беморларни идентификация қилиш, ва шу орқали кардиоваскуляр асоратларни эрта аниқлаш ва олдини олиш, беморларнинг ҳаёт сифати яхшиланиши, ногиронлик ва ўлим ҳолатларини камайтиришга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: кардиоваскуляр бузилишларни эрта тасҳислаш мезонлари ва башоратлаш моделидан фойдаланиш оғир асоратларнинг олдини олишга, даволаш харажатларини камайтиришга, шифохонада ётиш муддатини 6 кунга қисқаришига ҳамда бир нафар бемор учун 6360322 сўмгача, 32 нафар беморни даволашда эса 203530304 сўм бюджет маблағларини иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: ЮА билан касалланган болаларда кардиоваскуляр бузилишларни ташхислаш мезонлари ва башоратлаш моделини қўллаш ҳар бир бемор учун бир кунлик даволашда ўртача 6360322 сўм иқтисод қилиш имконини берган.