Абдуғаниев Абдулазиз Алишер ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Инвестицияларни фонд бозори орқали молиялаштиришни такомиллаштириш», 08.00.07 - Молия, пул муомаласи ва кредит.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Iqt3729. 
Илмий раҳбар: Тожиев Рахматилла Раҳмонович, иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Худойқулов Хуршид Хуррамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Рахмонов Дилшод Алижонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;
Етакчи ташкилот: Тошкент Кимё халқаро университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади фонд бозори инфратузилмасини такомиллаштириш бўйича халқаро тажрибани ўрганиш орқали Ўзбекистонда фонд бозори инфратузилмасини такомиллаштириш бўйича илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инвестицияларни фонд бозори орқали молиялаштиришни “Тошкент” фонд биржаси кўмагида Саноат қурилиш банкида (СҚБ) ипотека билан таъминланган қимматли қоғозларни секьюритизациялаш жараёнини жорий этиш орқали такомиллаштириш таклифи асосланган; 
компаниялар томонидан ўз инвестицион лойиҳаси учун капитални жалб этишда мазкур лойиҳа умумий қийматининг 40 фоизини банк кредити, 60 фоизини эса Тошкент фонд биржаси орқали амалга оширилувчи компания акцияларини сотиш ёки облигациялар чиқариш орқали таъминлашга йўналтирилган “Ўрта ва йирик хусусий компаниялар учун 60/40 нисбат асосида молиялаштириш дастури”ни яратиш таклифи ишлаб чиқилган; 
давлат облигациялари, корпоратив облигациялар каби асосий даромадли активларни токенизация қилиш учун активлар билан боғлиқ операцияларни қайд этадиган рақамли тизимни англатувчи тақсимланган реестр технологиясини (ДЛТ) жорий этиш орқали инвестицияларни фонд бозори орқали молиялаштиришни такомиллаштириш асосланган; 
AЖ “Саноат Қурилиш Банк”нинг ипотека билан таъминланган облигация туркумини жорий этиш ва сифат жиҳатидан баҳолашнинг кўп омилли баланс эконометрик модели асосида 2027 йилга қадар ипотека билан таъминланган облигацияларни жорий этишнинг прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Фонд бозорлари инфратузилмасини такомиллаштириш бўйича халқаро тажрибани ўрганиш орқали Ўзбекистонда фонд бозори инфратузилмасини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий-амалий таклиф ва тавсиялар асосида:
инвестицияларни фонд бозори орқали молиялаштиришни “Тошкент” фонд биржаси кўмагида Саноат қурилиш банкида (СҚБ) ипотека билан таъминланган қимматли қоғозларни секьюритизациялаш жараёнини жорий этиш орқали такомиллаштириш таклифи AЖ “Саноат Қурилиш Банк” томонидан амалиётга жоий этилган (AЖ “Саноат Қурилиш Банк”нинг 2025 йил 12 мартдаги № 01-13/5005-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида капитал бозорини ривожлантириш, янги инвестицион инструментларни жорий қилиш ва портфел инвестицион салоҳиятини ошириш имкони яратилган;
компаниялар томонидан ўз инвестицион лойиҳаси учун капитални жалб этишда мазкур лойиҳа умумий қийматининг 40 фоизини банк кредити, 60 фоизини эса Тошкент фонд биржаси орқали амалга оширилувчи компания акцияларини сотиш ёки облигациялар чиқариш орқали таъминлашга йўналтирилган “Ўрта ва йирик хусусий компаниялар учун 60/40 нисбат асосида молиялаштириш дастури”ни яратиш таклифи AЖ “Саноат Қурилиш Банк” томонидан амалиётга жоий этилган (AЖ “Саноат Қурилиш Банк”нинг 2025 йил 12 мартдаги № 01-13/5005-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ўрта ва йирик хусусий компаниялар учун молиялаштириш дастурини яратиш имкони тақдим этилган; 
давлат облигациялари, корпоратив облигациялар каби асосий даромадли активларни токенизация қилиш учун активлар билан боғлиқ операцияларни қайд этадиган рақамли тизимни англатувчи тақсимланган реестр технологиясини (ДЛТ) жорий этиш орқали инвестицияларни фонд бозори орқали молиялаштиришни такомиллаштириш таклифи AЖ “Саноат Қурилиш Банк” томонидан амалиётга жоий этилган (AЖ “Саноат Қурилиш Банк”нинг 2025 йил 12 мартдаги № 01-13/5005-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида чакана инвесторлар учун қулай шаклда жорий этиш, смарт-контрактлар орқали ҳисоб-китобларни бутунлай автоматлашитириш, бутун жараённи ақлли шартномалар асосида амалга ошириш орқали барча иштирокчилар ҳеч қандай воситачи иштирокисиз ёки вақтни йўқотмасдан дарҳол натижага ишонч ҳосил қилиш имкони яратилган;   
AЖ “Саноат Қурилиш Банк”нинг ипотека билан таъминланган облигация туркумини жорий этиш ва сифат жиҳатидан баҳолашнинг кўп омилли баланс эконометрик модели асосида 2027 йилга қадар ипотека билан таъминланган облигацияларни жорий этишнинг прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган. таклифи AЖ “Саноат Қурилиш Банк” томонидан амалиётга жоий этилган (AЖ “Саноат Қурилиш Банк”нинг 2025 йил 12 мартдаги № 01-13/5005-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида  ипотека билан таъминланган облигация туркумини жорий-этиш учун ва сифат жиҳатидан баҳолашнинг кўп омилли баланс эконометрик модели асосида охирги 20 йил давомида (2004-2024) республика бўйича ажратилган ипотека кредитларини (у) эргашувчи омил ва асосий фоиз ставкасининг ўзгариши (2004-2024) (х1) таъсир қилувчи, шу жумладан, аҳолининг ўсиши (2004-2024) (х2) таъсир қилувчи омил сифатида таҳлил қилиниб, унга кўра ипотека билан таъминланган облигацияларни жорий этиш мақсадга мувофиқ деб топилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish