Худойбердиев Баҳодир Каримбердиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Ўзбекистон Республикасида ҳарбий прокуратура органлари фаолиятининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш”, 12.00.07 - Суд ҳокимияти. Прокурор назорати. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини ташкил этиш. Адвокатура.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Yu1165
Илмий раҳбар: Мамасиддиқов Музаффаржон Мусажонович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ҳуқуқни муҳофаза қилиш Академияси, DSc.31/31.12.2020.Yu.67.01.
Расмий оппонентлар: юридик фанлар доктори, профессор Пулатов Бахтиёр Халилович; юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент Исроилов Дилшод Шавкатович.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасида ҳарбий прокуратура органлари фаолиятининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш масалалари билан боғлиқ илмий-назарий ва амалий муаммоларни аниқлаш ҳамда қонунчиликни такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Ҳарбий прокуратура органлари мустақилдир, уларнинг ўз ваколатларини амалга ошириш борасидаги фаолиятига бирон-бир тарзда аралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашув қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлиши илмий асослантирилган;
Ҳарбий прокуратура органлари шахсий таркиби учун Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари ва фуқаро ходимларига қўлланиладиган таъминот, ижтимоий ҳимоя ва бошқа барча турдаги имтиёзлар белгиланган шакл ҳамда меъёрлар асосида тўлиқ татбиқ этилиши зарурлиги илмий асослантирилган;
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурорининг, Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг, шунингдек вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар прокурорларининг ҳамда уларга тенглаштирилган прокурорларнинг ваколат муддати беш йил этиб белгиланиши, ҳудудий ҳарбий прокурорларнинг катта ёрдамчилари, ёрдамчилари, прокуратура катта терговчилари ва терговчилари тегишинча Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори томонидан лавозимга тайинланиши ҳамда лавозимидан озод этилиши лозимлиги асослантирилган;
Ҳарбий прокуратурага юклатилаётган асосий вазифалардан келиб чиқиб, унинг марказий аппарати тузилмасида мавжуд штат бирликлари доирасида Қонунчилик ижроси устидан назорат бўлими негизида Қуролли Кучларда қонунчилик ижроси устидан назорат бўлими ташкил этилиши зарурлиги асослантирилган;
Ҳарбий прокуратура ҳарбий хизматчилари, уларнинг оила аъзолари, шунингдек пенсионерларнинг тиббий таъминоти ва даволаниши Мудофаа вазирлиги тиббиёт муассасалари томонидан қонунчиликка мувофиқ амалга оширилиши лозимлиги илмий асослантирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот натижа-ларидан қуйидагиларда фойдаланилган:
Ҳарбий прокуратура органлари мустақилдир, уларнинг ўз ваколатларини амалга ошириш борасидаги фаолиятига бирон-бир тарзда аралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашув қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлиши ҳақидаги таклифдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 23 декабрь кунги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида қонунийликни таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-272 сонли Фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси тўғрисида”ги Низомни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 27/2-252-24-сон далолатномаси). Бу таклифнинг қабул қилиниши мамлакатимиз Қуролли Кучларида қонунийликни қатъий таъминловчи, очиқ ва адолатли ҳарбий прокуратура органлари фаолиятининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга хизмат қилган.
Ҳарбий прокуратура органлари шахсий таркиби учун Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари ва фуқаро ходимларига қўлланиладиган таъминот, ижтимоий ҳимоя ва бошқа барча турдаги имтиёзлар белгиланган шакл ҳамда меъёрлар асосида тўлиқ татбиқ этилиши зарурлиги ҳақидаги таклифдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 23 декабрь кунги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида қонунийликни таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-272 сонли Фармонини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 27/2-253-24-сон далолатномаси). Бу таклифнинг қабул қилиниши ҳарбий прокуратура органлари шахсий таркиби ижтимоий ҳимоясига қаратилган ҳуқуқий асосларни такомиллаштиришга хизмат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурорининг, Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг, шунингдек вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар прокурорларининг ҳамда уларга тенглаштирилган прокурорларнинг ваколат муддати беш йил, шунингдек туманлар, шаҳарлар прокурорларининг ва уларга тенглаштирилган прокурорларнинг катта ёрдамчилари, ёрдамчилари, прокуратура катта терговчилари ва терговчилари, иш ўрганувчилари тегишинча Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори, Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорлари томонидан лавозимга тайинланади ҳамда лавозимидан озод этилиши лозимлиги ҳақидаги таклифдан 2023 йил 30-октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида қонунийликни таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланганлиги муносабати билан “Прокуратура тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-873-сонли қонунини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбeкистон Рeспубликаси Олий Мажлиси қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламeнт тадқиқотлари институтининг 2024 йил 17 сентябрдаги №3/08-176-сон далолатномаси). Бу таклифнинг қабул қилиниши Ҳарбий прокурор ва унга бўйсинувчи ҳудудий ҳарбий прокурорларнинг ваколат муддатининг қонунчиликда белгиланиши ҳамда мазкур прокуратура ҳудудий ҳарбий прокурорларининг катта ёрдамчилари, ёрдамчилари, прокуратура катта терговчилари ва терговчилари, иш ўрганувчиларини лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш масалаларининг қонуний ечимини топишига хизмат қилган.
Ҳарбий прокуратурага юклатилаётган асосий вазифалардан келиб чиқиб, унинг марказий аппарати тузилмасида мавжуд штат бирликлари доирасида Қонунчилик ижроси устидан назорат бўлими негизида Қуролли Кучларда қонунчилик ижроси устидан назорат бўлими ташкил этилиши зарурлиги ҳақидаги таклифдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 23 декабрь кунги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида қонунийликни таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-272 сонли Фармонини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 27/2-253-24-сон далолатномаси). Бу таклифнинг қабул қилиниши ҳарбий прокуратура органлари томонидан Қуролли Кучларда қонунчилик ижроси устидан прокурор назоратини кучайтиришга қаратилган ҳуқуқий асосларни такомиллаштиришга хизмат қилган.
Ҳарбий прокуратура ҳарбий хизматчилари, уларнинг оила аъзолари, шунингдек пенсионерларнинг тиббий таъминоти ва даволаниши Мудофаа вазирлиги тиббиёт муассасалари томонидан қонунчиликка мувофиқ амалга оширилиши лозимлиги ҳақидаги таклифдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 23 декабрь кунги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида қонунийликни таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-272 сонли Фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси тўғрисида”ги Низомни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 27/2-252-24-сон далолатномаси). Бу таклифнинг қабул қилиниши ҳарбий прокуратура органлари ҳарбий хизматчилари, уларнинг оила аъзолари, шунингдек пенсионерларнинг ижтимоий ҳимоясига қаратилган ҳуқуқий асосларни такомиллаштиришга хизмат қилган.