Делов Тўлқин Эркиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): Рақамли таълим муҳитида иқтидорли талабаларни аниқлаш, улар билан ишлаш усул ва воситаларини такомиллаштириш 13.00.06 – Рақамли таълим назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Ped2040
Диссертация бажарилган муассаса номи: Профессионал таълимни ривожлантириш институти.
Илмий раҳбар: Закирова Феруза Махмудовна, педагогика фанлари доктори, профессор
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Мамаражабов Мирсалим Элмирзаевич, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Тайлакова Гули Бекмуродовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади. рақамли таълим муҳитида иқтидорли талабаларни аниқлаш, улар билан ишлаш усул ва воситаларини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
рақамли таълим муҳитида иқтидорли талабалар билан ишлашнинг дидактик имкониятлари ташкилий-услубий мувофиқлик, позитив инновацион потенсиални ошириш, ўз-ўзини ривожлантиришнинг рақамли компетентлигининг ўзига хос хусусиятларини таснифлаш ҳамда иқтидорни ўрганиш усуллари ва қўллаб-қувватлаш стратегиясига устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган;
рақамли таълим муҳитида иқтидорли талабаларни аниқлаш, улар билан ишлаш усул ва воситаларини такомиллаштириш механизми ҳужжатларни электрон шаклда тизимли тақдим этиш, уларни очиқлигини, ишончлилигини ва функсионаллигини таъминлаб берувчи РАИЛ моделини қўллаш орқали рақамли портфолиони ишлаб чиқиш ва мазмунини инновациялар яратиш, ижодкорликни ривожлантирувчи, жамоавий ва ҳамкорликда ишлаш ёндашувларига асосланган тамойилларини киритиш асосида такомиллаштирилган;
рақамли таълим муҳитида иқтидорли талабаларни аниқлаш ва улар билан ишлашнинг педагогик модели ташкилий-жараёнли компонентини идентификациялаш, саралаш ва ривожлантириш жараёнларини самарадорлигини оширишга қаратилган рақамли портфолио, дизайн фикрлаш ҳамда стартапларни мазмунли-технологик интеграциялаш, муаллифлик мобил дастурини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;
иқтидорли талабаларни рақамли компетентлигини ривожлантириш методикаси масофавий таълимнинг симултант ва мултимодал моделларини қўллаш асосида ваcадемиа.уз муҳитидаги В-синф, В-доска, В-чат ва В-симуляция компонентларини функсионал интеграциялаш ҳамда иқтидорлиликни аниқловчи мотивацион, инновацион-тадқиқот, лидерлик ва ташаббускорлик мезонларини баҳолаш даражаларига мувофиқлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рақамли таълим муҳитида иқтидорли талабаларни аниқлаш, улар билан ишлаш усул ва воситаларини такомиллаштириш бўйича тадқиқот натижалари асосида:
рақамли таълим муҳитида иқтидорли талабалар билан ишлашнинг дидактик имкониятлари ташкилий-услубий мувофиқлик, позитив инновацион потенсиални ошириш, ўз-ўзини ривожлантиришнинг рақамли компетентлигининг ўзига хос хусусиятларини таснифлаш ҳамда иқтидорни ўрганиш усуллари ва қўллаб-қувватлаш стратегиясига устуворлик бериш асосида аниқлаштирилганга доир тавсиялар “60611300-Ахборот коммуникация технологиялари соҳасида касб таълими” бакалавриат таълим йўналишининг малака талабларида ўз аксини топган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 04 мартдаги № 02/19-658-сонли маълумотномаси). Натижада иқтидорли талабаларни аниқлаш, улар билан ишлаш механизми такомиллаштиришга хизмат қилган;
рақамли таълим муҳитида иқтидорли талабаларни аниқлаш, улар билан ишлаш усул ва воситаларини такомиллаштириш механизми ҳужжатларни электрон шаклда тизимли тақдим этиш, уларни очиқлигини, ишончлилигини ва функсионаллигини таъминлаб берувчи РАИЛ моделини қўллаш орқали рақамли портфолиони ишлаб чиқиш ва мазмунини инновациялар яратиш, ижодкорликни ривожлантирувчи, жамоавий ва ҳамкорликда ишлаш ёндашувларига асосланган тамойилларини киритиш асосида такомиллаштирилганга доир тавсиялар “Таълимда рақамли технологиялар” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 04 мартдаги № 02/19-658-сонли маълумотномаси). Натижада иқтидорли талабалар билан ишлашнинг ўқув-услубий таъминоти бойитилган;
рақамли таълим муҳитида иқтидорли талабаларни аниқлаш ва улар билан ишлашнинг педагогик модели ташкилий-жараёнли компонентини идентификациялаш, саралаш ва ривожлантириш жараёнларини самарадорлигини оширишга қаратилган рақамли портфолио, дизайн фикрлаш ҳамда стартапларни мазмунли-технологик интеграциялаш, муаллифлик мобил дастурини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар 610170-ЭПП-1-2019-1-ЭС-ЭППКА2-CБҲЕ-ЖП ЭЛБА - “Марказий Осиёда катта ҳажмли маълумотларнинг интеллектуал таҳлили бўйича ўқув-тадқиқот марказларини очиш ва курсларни ишлаб чиқиш” мавзусидаги лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 04 мартдаги № 02/19-658-сонли маълумотномаси). Натижада иқтидорли талабаларнинг илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш бўлими фаолияти юқори даражага кўтарилган;
иқтидорли талабаларни рақамли компетентлигини ривожлантириш методикаси масофавий таълимнинг симултант ва мултимодал моделларини қўллаш асосида ваcадемиа.уз муҳитидаги В-синф, В-доска, В-чат ва В-симуляция компонентларини функсионал интеграциялаш ҳамда иқтидорлиликни аниқловчи мотивацион, инновацион-тадқиқот, лидерлик ва ташаббускорлик мезонларини баҳолаш даражаларига мувофиқлигини таъминлаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар Булутли технологиялар” номли ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 04 мартдаги № 02/19-658-сонли маълумотномаси). Натижада иқтидорли талабаларнинг рақамли компетентлиги ривожланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish