Умаров Миразиз Миркамол ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўпка артерияси стенозида рентгенендоваскуляр аралашувлар натижаларини яхшилаш йўллари», 14.00.34 – Юрак-қон томир хирургияси (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Tib4733.
Илмий раҳбарлар: Зуфаров Миржамол Мирумарович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази” ДМ.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази, Dsc.04/30.12.2019.Tib.49.01.
Расмий оппонентлар: Абралов Хакимжон Кабулжонович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Алиев Шерзод Махмудович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Болалар миллий тиббиёт маркази.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: рентгенэндоваскуляр аралашувларнинг тактик ва техник жиҳатларини оптималлаштириш орқали ўпка артерияси стенози бўлган беморларни даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўпка артерияси стенозида баллонли вальвулопластикадан сўнг операциядан кейинги эрта, ўрта ва узоқ даврларда барқарор ижобий динамикани кўрсатадиган ўзига хос гемодинамик кўрсаткичлар аниқланган;
баллонли вальвулопластика клиник самарасизлигининг ўнг қоринчадаги бошланғич босим даражаси, ўпка поясининг анатомик хусусиятлари ва миокарднинг компенсатор ўзгаришлари билан боғлиқ хавф предикторлари аниқланган;
узоқ муддатли даврда ўпка клапан регургитацияси ривожланишида операциядан олдинги патогмоник омилларнинг аҳамияти исботланган, бу эса узоқ муддатли натижаларни башорат қилишда уларни ҳисобга олиш зарурлигини асосланган;
ўпка артерияси стенози билан оғриган беморларни ташхислаш ва даволашга комплекс ёндашувни таъминлаш, баллон валвулопластикага кўрсатмаларни оптималлаштириш, қониқарсиз натижалар хавфини камайтириш ҳамда узоқ муддатли прогнозни яхшилаш имконини берувчи даволаш-ташхислаш тактикаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўпка қопқоғи стенозида рентгенэндоваскуляр амалиётлар натижаларини яхшилаш бўйича илмий тадқиқот натижаларига кўра:
биринчи илмий янгилик: ўпка артерияси стенозида баллонли вальвулопластикадан сўнг операциядан кейинги эрта, ўрта ва узоқ даврларда барқарор ижобий динамикани кўрсатадиган ўзига хос гемодинамик кўрсаткичлар аниқланган: Фарғона вилояти кўп тармоқли клиник шифохонаси (2025 йил 7 январидаги 13т-сон буйруқ) ва Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий амалий тиббиёт маркази Наманган филиали (2024 йил 23 декабрдаги 60i-t сон буйруғи) амалиётига жорий этилди (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техника кенгашининг 2025 йил 25 апрелдаги 16/06-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: беморларнинг прогнози ва ҳаёт сифати яхшиланади, жисмоний фаоллик ортади ва ногиронлик камаяди, асоратлар ва такрорий операциялар хавфи камаяди. Иқтисодий самарадорлиги: классик жарроҳлик амалиётига нисбатан тиббий ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, юрак ҳажмининг функцияси, гемодинамик ва чизиқли кўрсаткичларнинг тезроқ тикланиши туфайли баллонли вальвулопластикадан сўнг шифохонада даволанишнинг ўртача давомийлигини 10 кундан 7 кунга қисқартириш имконини берди, ҳар бир беморга бюджетдан тежамкорлик 1119000 сўмни ташкил этди (Академик В.Воҳидов номидаги РИХИАТМда 1 ўрин/кун 373000 сўм эканлиги ҳисобида). Агар ҳар бир бемордан 1119000 сўм маблағ тежалса, йиллик иқтисодий тежамкорлик 33570000 сўмни (йилига 30 нафар беморга) ташкил этади. Хулоса: ўпка артерияси стенозида баллон вальвулопластикага кўрсатмаларни кенгайтириш, гемодинамик кўрсаткичларнинг яхшиланиши ва шифохонада даволаниш муддатининг қисқариши даволаш харажатларини сезиларли даражада камайтириш, йилига 33570000 сўм бюджет маблағларини тежаш имконини берди;
иккинчи илмий янгилик: баллонли вальвулопластика клиник самарасизлигининг ўнг қоринчадаги бошланғич босим даражаси, ўпка поясининг анатомик хусусиятлари ва миокарднинг компенсатор ўзгаришлари билан боғлиқ хавф предикторлари аниқланган: Фарғона вилояти кўп тармоқли клиник шифохонаси (2025 йил 7 январидаги 13т-сон буйруқ) ва Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий амалий тиббиёт маркази Наманган филиали (2024 йил 23 декабрдаги 60i-t сон буйруғи) амалиётига жорий этилди (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техника кенгашининг 2025 йил 25 апрелдаги 16/06-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: баллон вальвулопластикасининг қониқарсиз натижаларининг прогнозларини эрта аниқлаш хавф гуруҳларини ўз вақтида фарқлаш ва беморларни бошқариш тактикасини оптималлаштириш имконини беради, бу такрорий амалиётлар сонини камайтиришга, ҳаёт сифатини яхшилашга ва ўпка қопқоғи стенози билан беморларнинг фаол ижтимоий мослашуви давомийлигини оширишга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: соғлиқни сақлаш ресурсларидан оқилона фойдаланиш имконини берадиган операциядан олдинги кўрсаткичлар асосида қониқарсиз натижаларни прогнозлаш, операциядан олдинги текшириш босқичида харажатларни камайтириш, амалиёт самарасизлиги хавфи юқори бўлган беморларни аниқлаш ва даволаш тактикасини оптималлаштириш. Натижада, аралашувдан олдин шифохонада даволаниш ўртача давомийлиги 5,6 дан 2,9 кунгача қисқарди. Ҳар бир беморга бюджетдан тежамкорлик 1001900 сўмни ташкил этди (Академик В.Воҳидов номидаги РИХИАТМда 1 ўрин/кун 373000 сўм эканлиги ҳисобида). Агар ҳар бир бемордан 1001900 сўм маблағ тежалса, йиллик иқтисодий тежамкорлик 30057000 сўмни (йилига 30 нафар беморга) ташкил этади. Хулоса: амалиётдан олдинги тайёргарликнинг ўртача вақтини қисқартириш билан баллонли вальвулопластиканинг қониқарсиз натижаларининг клиник, анатомик ва гемодинамик кўрсаткичларини аниқлаш асосида ўпка артерияси қопқоқли стенози билан беморларни даволашнинг операциядан олдинги босқичини оптималлаштириш 1 йилда 30057000 сўм бюджет маблағини тежаш имконини берди;
учинчи илмий янгилик: узоқ муддатли даврда ўпка клапан регургитацияси ривожланишида операциядан олдинги патогмоник омилларнинг аҳамияти исботланган, бу эса узоқ муддатли натижаларни башорат қилишда уларни ҳисобга олиш зарурлигини тасдиқлаган: Фарғона вилояти кўп тармоқли клиник шифохонаси (2025 йил 7 январидаги 13т-сон буйруқ) ва Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий амалий тиббиёт маркази Наманган филиали (2024 йил 23 декабрдаги 60i-t сон буйруғи) амалиётига жорий этилди (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техника кенгашининг 2025 йил 25 апрелдаги 16/06-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: беморларнинг прогнози ва ҳаёт сифати яхшиланади, жисмоний фаоллик кучаяди ва ногиронлик камаяди, асоратлар ва такрорий операциялар хавфи камаяди. Иқтисодий самарадорлиги: кеч даврда ўпка клапани регургитацияси ривожланишига таъсир этувчи операциядан олдинги омилларни аниқлаш орқали операциядан кейинги асоратларни стационар даволаш учун ҳар бир беморга харажатларни 1968600 сўмга камайтириш имкони туғилди. Ҳар бир бемор учун 1968600 сўм маблағ тежаб қолинса, йиллик иқтисодий тежамкорлик 9840000 сўмни ташкил этади (йилига 5 нафар асоратланган бемор учун). Хулоса: ўпка артериялари қопқоқли стенози билан беморларни узоқ муддатли даволаш сифатини ошириш, шунингдек, стационар даволаниш учун қўшимча харажатларни камайтириш асоратларнинг олдини олиш ва йилига 9840000 сўм бюджет маблағларини тежаш имконини берди;
тўртинчи илмий янгилик: ўпка артерияси стенози билан оғриган беморларни ташхислаш ва даволашга комплекс ёндашувни таъминлаш, баллон валвулопластикага кўрсатмаларни оптималлаштириш, қониқарсиз натижалар хавфини камайтириш ҳамда узоқ муддатли прогнозни яхшилаш имконини берувчи даволаш-ташхислаш тактикасининг алгоритмлари ишлаб чиқилган: Фарғона вилояти кўп тармоқли клиник шифохонаси (2025 йил 7 январидаги 13т-сон буйруқ) ва Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий амалий тиббиёт маркази Наманган филиали (2024 йил 23 декабрдаги 60i-t сон буйруғи) амалиётига жорий этилди (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техника кенгашининг 2025 йил 25 апрелдаги 16/06-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: визуализация маълумотларини таққослаш асосида ўпка артерияси ва юрак ичи гемодинамикасини баҳолашнинг янги ёндашувларини ишлаб чиқиш диагностиканинг юқори аниқлигини таъминлади, хатолар сонини қисқартирди ва ўз вақтида даволанишга, тиббий ёрдам сифатини яхшилашга ва беморлар ногиронлигини камайтиришга ёрдам берди. Иқтисодий самарадорлиги: визуализациянинг турли усулларидан олинган маълумотларни ягона диагностика алгоритмига бирлаштириш такрорий ва ортиқча тадқиқотлар сонини камайтириш, дастлабки босқичларда диагностика аниқлигини ошириш ва ҳар бир бемор учун 1270400 сўм маблағни тежаб қолиш имконини берди. Ҳар бир бемордан 1270400 сўм тежалган бўлса, йиллик иқтисодий тежамкорлик 38112000 сўмни (йилига 30 нафар беморга) ташкил этади. Хулоса: ўпка артерияси ва юрак ичи гемодинамикасини комплекс визуал баҳолаш бўйича ишлаб чиқилган ёндашувлар ташхис аниқлигини ошириш, такрорий тадқиқотлар сонини камайтириш ва 1 йилда 38112000 сўм бюджет маблағларини тежаш имконини берди;