Жўраев Шоҳрух Тўлқиновичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Резина саноати вулканланган чиқиндиларини паст ҳароратли термик қайта ишлаш асосида ингредиентлар олиш ва  қўллаш технологиялари», 02.00.14 – Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси  (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.DSc/T934.
Илмий маслаҳатчи: Мухиддинов Баходир Фахриддинович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети, DSc.17/7.06.2024.К/Т.06.03.
Расмий оппонентлар: Амонов Мухтар Рахматович, техника фанлари доктори, профессор; Икрамов Абдувахоб, техника фанлари доктори, профессор; Файзуллаев Нормурот Ибодуллаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: эскирган автомобил шиналари, резинатехника буюмлари ва резина саноати иккиламчи хомашёларини паст ҳароратли қайта ишлаш пиролиз технологиясини ишлаб чиқиш ва улар асосида полимер композицияари учун ингредиентлар олишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
автомобил шиналари, резинатехника буюмлари ва резина саноати иккиламчи хомашёларини қайта ишлаш кислородсиз муҳитда паст ҳароратда деструкция қилиш пиролиз усули технологик жараёни яратилган; 
олинган иккиламчи маҳсулотларнинг сифат ва миқдорий таркиблари ўрганилиб, улар асосида берилган талабларга мувофиқ композицион полимер материаллар таркиби ишлаб чиқилган;
ҳар хил структурали полимерлар асосидаги композициялар технологик, реологик ва техник хоссаларига яратилган ингредиентларни таъсири ўрганилиб ва ҳар хил шароитларда ишлатилувчи буюмлар олиш технологиялари ишлаб чиқилган;
ҳар хил структурали эластомерлар асосидаги эскирган резинатехника буюмлари ва шиналарини пиролизи натижасида олинган фаоллаштирилган кукунли ингредиентлар ёрдамида, чиқинди сувлардаги оғир металлар ва бошқа зарарли ифлослантирувчи моддаларни ажратиш жараёни асосланган; 
пиролиз жараёнида турли ҳароратларда (600–800°C) олинган сорбентларнинг адсорбция қобилиятини аниқланиб, ҳароратнинг сорбентларнинг тузилиши ва ифлослантирувчи моддаларни тозалаш самарадорлигига таъсири ва мақбул ҳарорат шароитлари сорбент таркиби аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Резинатехника буюмлари, шина ва резина саноати чиқиндиларини қайта ишлаш асосида олинган ингредиентларни қўллаб композицион полимер материаллар ва адсорбентлар олиш технологиясини яратиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
эскирган резинатехника буюмлари, шина ва резина саноати чиқиндиларини қайта ишлаш технологияси «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖга қарашли, Навоий машинасозлик заводи ИЧБнинг резинатехника буюмлари ишлаб чиқариш цехида амалиётга жорий этилган («Навоий кон-металлургия комбинати» АЖнинг 2025 йил 20-июндаги 23/01-01-07/422-сонли маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги эскирган резина маҳсулотларини 100 % экологик тоза қайта ишлаш имконини берган;
ишлатилган автомобиль шиналаридан олинган сорбентларни қўллаб 3-сонли ГМЗ саноат чиқинди суларини тозалаш усули «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖнинг «2025–2026 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Навоий кон-металлургия комбинати» АЖнинг 2025 йил 20-июндаги 23/01-01-07/422-сонли маълумотномаси). Натижада, 3-гидрометаллургия заводи саноат чиқинди суларини умумий қаттиқлигини 24,62 мг-экв/л гача камайтириш имконини берган;
ишлатилган автомобиль шиналари ва бентонит асосидаги сорбентлар ёрдамида 3-сонли ГМЗ саноат чиқинди суларини тозалаш усули «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖнинг «2025–2026 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Навоий кон-металлургия комбинати» АЖнинг 2025 йил 20-июндаги 23/01-01-07/422-сонли маълумотномаси). Натижада, 3-сонли ГМЗ саноат чиқинди сувлари таркибидаги оғир металлларнинг миқдорини ўртача 70–83 % гача камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish