Даулетбаева Раушан Куанишбаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. «Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Гидролизланган акриламид ва акрил кислотаси сополимерларининг коллоид-кимёвий хоссалари ва уларнинг сувли дисперсияларининг реологик ва структура хусусиятларига таъсири», 02.00.11 – Коллоид ва мембрана кимёси (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/К1005.
Илмий раҳбар: Кулдашева Шаҳноза Абдулазизовна, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, DSc.02/30.12.2019.К/Т.35.01.
Расмий оппонентлар: Махкамов Равшан Рахимович, кимё фанлари доктори; Абдулҳаев Толибжон Долимжонович, кимё фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: акриламиднинг акрил кислотаси билан гидролизланган сополимерларининг коллоид-кимёвий хусусиятларини ва уларнинг сувли дисперсияларнинг реологик ва структуравий хоссаларига таъсирини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
синтез ҳарорати 55 °C бўлганда акриламид ва акрил кислотасининг АА:АК ≈ 5:1 оптимал мол нисбати сополимернинг сувли эритмаларининг максимал қовушқоқлигини таъминлаб, бу эса занжирларнинг зарядланган ва нейтрал қисмларининг оптимал мувозанати билан уларнинг максимал гидродинамик чўзилишини таъминлайдиган боғлиқлиги аниқланган;
юқори молекуляр массали ва структура ҳосил қилувчи фаолликка эга АА:АК = 10:1 сополимерини олиш учун 45-50 °C ҳароратда 4-5 соат полимерланиш давомийлиги мақбул бўлиб, бу деградация ва тармоқланишнинг минимал даражасида занжирларнинг самарали ўсишини  асосланиши исботланган;
ФТ-ИР-спектроскопия маълумотлари асосида синтез ҳароратининг 45 дан 60 °C гача кўтарилиши сополимерларда амид гуруҳларининг гидролизи ва -CООҲ→-CОО− ионланишининг кучайишига олиб келиши, бу эса макромолекулалар конформациясининг ўзгаришига ва занжирлар бўйлаб заряднинг қайта тақсимланишига ёрдам бериши асосланган;
АА:АК = 5:1 нисбатлари ГФХ маълумотлари бўйича энг юқори полимерланиш даражасини ва минимал полидисперсликни намаён қилиб,  бу занжирнинг салбий узатиш реакцияларининг камайиши ва  акриламиднинг оптимал реаксион қобилияти билан боғлиқлиги аниқланган;
АА:АК 5:1 сополимерларни тупроқ ва бентонит суспензияларига 0,5-1% қўшиш уларнинг қовушқоқлиги кескин ошириб, бу мустаҳкам “кўприк” тармоқларининг  ҳосил бўлишива майда дисперс заррачаларнинг полимер занжирлари билан самарали фиксацияланиши билан бўғлиқлиги  исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Акриламид ва акрил кислота сополимерларини синтез қилиш жараёнларини ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
гил ва тупроқ структурантларини синтез қилиш усули ҳамда уларни тупроқ хоссаларини яхшилашда қўллаш усули Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг «2025-2026 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025 йил 10 февралдаги 02/18-1-296-сон маълумотномаси). Натижада, акриламид ва акрил кислотаси сополимерларини 200 кг/га миқдорда қўллаш тупроқнинг сувга чидамли агрегатларини 33% дан 74,5% гача ошириш имконини беради;
тупроқ структурасини яхшилаш учун акриламид ва акрил кислотаси сополимерларини гил суспензияларида қўллаш усули Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги амалиётига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025 йил 18 майдаги 02/18-1-1762-сон маълумотномаси). Натижада, бентонитнинг 4% суспензияси (0,4% полимер) билан ишлов берилганда тупроқнинг структуравийлик коеффициентини 0,56 дан 3,33 гача ошириш имконини беради.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish