Григорьянц Карина Эдуардовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ишлатилган газлар таъсирига иммун тизим аъзолари жавобининг структура-функционал асослари», 14.00.36 – Аллергология ва иммунология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/В1356.
Илмий раҳбар: Арипова Тамара Уктамовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Иммунология ва инсон геномикаси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Иммунология ва инсон геномикаси институти ҳузуридаги DSc.02/30.12.2019.Tib.50.01 рақамли кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш. 
Расмий оппонентлар: Уразметова Маиса Дмитриевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор;  Шахмурова Гулнора Абдуллаевна, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарканд давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ишлатилган газлар таъсирига иммун тизим аъзолари жавобининг структура-функционал  асосларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
иш фаолияти давомида чиқинди газларининг узоқ муддатли таъсири ходимларда бронх-ўпка тизими, юрак-қон томир тизими ва турли аллергик касалликлар каби патологик ҳолатларини ривожлананишига сабаб бўлиши аниқланган;
илк бор чиқинди газларининг хайвонлар ва инсон организмига узоқ муддатли таъсири сабабли уларда туғма иммунитет (CD16+, IFNγ ва фагоцитоз) кўрсаткичларининг кескин пасайиши фонида адаптив иммунитет (CD8, CD20, CD23) кўрсаткичларининг кескин ортиши исботланган;
чиқинди газларининг инсон ва хайвон организмига узоқ муддатли таъсири  яллиғланишга хос (IL-1β, TNFa, ИЛ-17А) ва яллиғланишга қарши (IL-4) цитокинлар миқдорларининг кескин ортиши иммун тизим цитокинларининг дисбалансига сабаб  бўлиши исботланган;
илк бор бензин ёниши маҳсулотлари билан доимий алоқада бўлган шахсларда чиқинди газларнинг узоқ муддатли таъсири периферик қондаги лимфоцитлар ва моноцитлар рН кўрсаткичларининг пасайишига сабаб бўлиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Ишлатилган газлар таъсирига иммун тизим аъзолари жавобининг структура-функционал  асосларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
илк бор чиқинди газларининг хайвонлар ва инсон организмига узоқ муддатли таъсири сабабли уларда туғма иммунитет (CD16+, IFNγ ва фагоцитоз) кўрсаткичларининг кескин пасайиши фонида адаптив иммунитет (CD8, CD20, CD23) кўрсаткичларининг кескин ортиши исботланганлиги бўйича «Экспериментда тимуснинг морфофункционал ҳолатига чиқинди газларининг таъсирини баҳолаш усули» услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган (Иммунология ва инсон геномикаси институти Эксперт кенгашининг 2024 йил 5 апрелдаги  PhD 3 u-t/013-сонли хулосаси) билан тасдиқланган. Мазкур таклиф Тошкент педиатрия тиббиёт институти бўйича 26.11.2024 йилдаги 617-сонли ва Самарқанд давлат университети бўйича 27.11.2024 йилдаги 464-иж-сонли буйруқлари билан амалиётларига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги илмий техник кенгашининг 2025-йил 15-февралдаги 12/15-сонли маълумотномаси); ижтимоий самарадорлиги: илмий натижаларни амалиётга жорий этилиши, тажрибада чиқинди газларнинг иммунитет тизими марказий аъзолари ҳолатига таъсирини баҳолаш усули лаборатория ҳайвонларида иммунитет жараёнларининг ҳолатини аниқлаш ва баҳолашга имкон беради. Бу, ўз навбатида, иммунитет тизимининг тартибга солиш ва компенсацион-адаптив қобилиятини баҳолашга имкон беради. Олинган натижалар юқори даражадаги ҳаво ифлосланиши таъсиридан келиб чиқадиган патологияларни даволаш қаратилган тадқиқотларни олиб боришга имкон яратади; иқтисодий самарадорлиги: илмий натижалар, яъни экспериментда тимуснинг морфофункционал ҳолатига чиқинди газларининг таъсирини баҳолаш усулини Тошкент педиатрия тиббиёт институти ва Самарқанд давлат университети амалий фаолиятларига жорий этилиши тажриба хайвонларида иммунитет тизимининг асосий кўрсаткичи бўлган тимус тўқималаридаги ўзгаришларни ўз вақтида аниқлаш ва сарфланган маблағнинг 700000 сўмгача тежаш имконини беради. Хулоса:  чиқинди газларининг хайвонлар ва инсон организмига узоқ муддатли таъсири сабабли уларда туғма иммунитет кўрсаткичларининг кескин пасайиши фонида адаптив иммунитет  кўрсаткичларининг кескин ортишига олиб келиши асосланган;
чиқинди газларининг инсон ва хайвон организмига узоқ муддатли таъсири  яллиғланишга хос (IL-1β, TNFa, ИЛ-17А) ва яллиғланишга қарши (IL-4) цитокинлар миқдорларининг кескин ортиши иммун тизим цитокинларининг дисбалансига сабаб  бўлиши исботланганлиги бщйича  «Экспериментда тимуснинг морфофункционал ҳолатига чиқинди газларининг таъсирини баҳолаш усули» услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган (Иммунология ва инсон геномикаси институти Эксперт кенгашининг 2024 йил 5 апрелдаги  PhD 3 u-t/013-сонли хулосаси) билан тасдиқланган. Мазкур таклиф Тошкент педиатрия тиббиёт институти бўйича 26.11.2024 йилдаги 617-сонли ва Самарқанд давлат университети бўйича 27.11.2024 йилдаги 464-иж-сонли буйруқлари билан амалиётларига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги илмий техник кенгашининг 2025-йил 15-февралдаги 12/15-сонли маълумотномаси); ижтимоий самарадорлиги: илмий натижаларни амалиётга жорий этилиши, тажрибада чиқинди газларнинг иммунитет тизими марказий аъзолари ҳолатига таъсирини баҳолаш усули лаборатория ҳайвонларида иммунитет жараёнларининг ҳолатини аниқлаш ва баҳолашга имкон беради. Бу, ўз навбатида, иммунитет тизимининг тартибга солиш ва компенсацион-адаптив қобилиятини баҳолашга имкон беради. Олинган натижалар юқори даражадаги ҳаво ифлосланиши таъсиридан келиб чиқадиган патологияларни даволаш қаратилган тадқиқотларни олиб боришга имкон яратади; иқтисодий самарадорлиги: илмий натижалар, яъни экспериментда тимуснинг морфофункционал ҳолатига чиқинди газларининг таъсирини баҳолаш усулини Тошкент педиатрия тиббиёт институти ва Самарқанд давлат университети амалий фаолиятларига жорий этилиши тажриба хайвонларида иммунитет тизимининг асосий кўрсаткичи бўлган тимус тўқималаридаги ўзгаришларни ўз вақтида аниқлаш ва сарфланган маблағнинг 700000 сўмгача тежаш имконини беради. Хулоса:  чиқинди газларининг инсон ва хайвон организмига узоқ муддатли таъсири  яллиғланишга хос ва яллиғланишга қарши цитокинлар миқдорларининг кескин ортиши иммун тизим цитокинларининг дисбалансига сабаб  бўлиши асосланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish