Шамсиев Жасурбек Зафаровичнинг
фан доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): "Болаларда қўшма травмаларнинг хирургик тактикасини ва даволашни такомиллаштириш", 14.00.35-Болалар хирургияси (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Tib3425.
Илмий рахбар: Шамсиев Азамат Мухитдинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/30.12.2019.Tib.102.01.
Расмий оппонентлар: Сатаев Валерий Уралович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ахмедов Юсуф Махмудович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ставропол давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади болаларда қориннинг қўшма жароҳатларини кам инвазив даволаш-диагностик аралашув комплексини қўллаш орқали даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор болаларда қорин бўшлиғининг қўшма жароҳатлари ёш оид хусусиятлари, жароҳат механизмлари хамда қорин бўшлиғи ичидаги ва қориндан ташқаридаги жароҳатларнинг тузилишини ҳисобга олган ҳолда комплекс таҳлил қилинган ва жароҳатларнинг энг кўп учрайдиган комбинациялари аниқланган;
болаларда қорин бўшлиғи қўшма шикастланишларининг клиник-диагностик хусусиятлари белгиланган ва кўп тизимли шикастланишларда эрта қиёсий ташхисотни ўтказишга имкон берувчи асосий симптомлар ва диагностик мезонлар аниқланган;
болаларда қориннинг оғир қўшма жароҳатларида замонавий визуализация усуллари, диагностик лапароскопия, пункцион технологиялар ва кам инвазив хирургик муолажаларни ўз ичига олган даволаш-диагностик аралашувлар мажмуасини самарадорлиги исботланган;
қориннинг қўшма травмалари бўлган болаларни касалхона шароитида мултидисциплинар ёндашув ва кам инвазив технологияларни даволаш стандарти сифатида эрта қўллаш зарурияти асосланган хамда уларни амалда тадбиқ этиш натижасида беморларнинг стационарда даволаниш муддати 7,41 дан 5,36 ўрин-кунгача қисқарганлиги, лапаротомиялар сони 64,3% дан 37,8% гача камайганлиги, кам инвазив операциялар сонини 0 дан 56,7% гача кўпайганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Болаларда қўшма травмаларнинг хирургик тактикасини ва даволашни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 07 июлдаги 21/30 -сонли хулосасига мувофиқ жорий этилган:
биринчи илмий янгилик: илк бор болаларда қорин бўшлиғининг қўшма жароҳатлари ёш оид хусусиятлари, жароҳат механизмлари хамда қорин бўшлиғи ичидаги ва қориндан ташқаридаги жароҳатларнинг тузилишини ҳисобга олган ҳолда комплекс таҳлил қилинган ва жароҳатларнинг энг кўп учрайдиган комбинациялари аниқланган ва улар бўйича таклифлар Самарқанд Давлат тиббиёт университетининг илмий кенгаши томонидан 2024 йил 26 июнда 11-сон билан тасдиқланган "Болаларда қўшма жарохатларнинг замонавий аспектлари" номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сурхондарё филиалининг 2024-йил 29-октябрдаги 22-сонли буйруғи ва Самарқанд вилояти Тойлоқ туман болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2024-йил 21-августдаги 106-сонли буйруғи билан клиник амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий-техник Кенгашнинг 2025 йил 7 июлдаги 21/30-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: юқори информацион диагностика усуллардан фойдаланилган холда даволаш ва диагностика чора тадбирларини такомиллаштириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: ушбу ҳолат диагностика ва даволаш харажатларини пасайтириш, реанимация ва операциядан кейинги тадбирларга сарфланадиган маблағларни камайтиришни таъминлайди.
иккинчи илмий янгилик: болаларда қорин бўшлиғи қўшма шикастланишларининг клиник-диагностик хусусиятлари белгиланган ва кўп тизимли шикастланишларда эрта қиёсий ташхисотни ўтказишга имкон берувчи асосий симптомлар ва диагностик мезонлар аниқланган ва улар бўйича таклифлар Самарқанд Давлат тиббиёт университетининг илмий кенгаши томонидан 2024 йил 26 июнда 11-сон билан тасдиқланган "Болаларда қўшма жарохатларнинг замонавий аспектлари" номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сурхондарё филиалининг 2024-йил 29-октябрдаги 22-сонли буйруғи ва Самарқанд вилояти Тойлоқ туман болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2024-йил 21-августдаги 106-сонли буйруғи билан клиник амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий-техник Кенгашнинг 2025 йил 7 июлдаги 21/30-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: политравмага учраган болалардалапароцентез, лапроскопия, плевра пункцияси ва бошка терапевтик ва диагностик муолажарлабир вақтда кенг камровли қўллаш мақсадга мувофиқдир. Иқтисодий самарадорлиги: бу чора тадбирларни қўллаш орқали статционар шароитида ётоқ кунларини қисқаришига ва ўлим кўрсаткичини пасайишига олиб келган.
учинчи илмий янгилик: болаларда қориннинг оғир қўшма жароҳатларида замонавий визуализация усуллари, диагностик лапароскопия, пункцион технологиялар ва кам инвазив хирургик муолажаларни ўз ичига олган даволаш-диагностик аралашувлар мажмуасини самарадорлиги исботланган ва ушбу илмий янгилик бўйича таклифлар Самарқанд Давлат тиббиёт университетининг илмий Кенгаши томонидан 2024 йил 26 июнда 11-сон билан билан тасдиқланган " Болаларда қўшма жарохатларни даволаш ва жаррохлик тактикасини такомиллаштириш" номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сурхондарё филиалининг 2024-йил 29-октябрдаги 22-сонли буйруғи ва Самарқанд вилояти Тойлоқ туман болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2024-йил 21-августдаги 106-сонли буйруғи билан клиник амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий-техник Кенгашнинг 2025 йил 7 июлдаги 21/30-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: тадқиқот натижаларининг қўлланилиши кам инвазив даволаш-диагностик аралашувларни қўллаш орқали болалардаги қўшма абдоминал травмаларида ташхислаш ва даволаш тактикасини оптималлаштиришга имкон берган. Иқтисодий самарадорлиги: болаларда қориннинг қўшма травмаларида кам инвазив даволаш-диагностик аралашувлар мажмуасини қўллаш реанимация бўлимида ётиш давомийлигини ишончли тарзда қисқартиришга, юқори харажатли лапаротомиялар сонини камайтириш ва ўлим кўрсаткичини 2,4 баробар пасайтиришга имкон берган.
тўртинчи илмий янгилик: қориннинг қўшма травмалари бўлган болаларни касалхона шароитида мултидисциплинар ёндашув ва кам инвазив технологияларни даволаш стандарти сифатида эрта қўллаш зарурияти асосланган хамда уларни амалда тадбиқ этиш натижасида беморларнинг стационарда даволаниш муддати 7,41 дан 5,36 ўрин-кунгача қисқарганлиги, лапаротомиялар сони 64,3% дан 37,8% гача камайганлиги, кам инвазив операциялар сонини 0 дан 56,7% гача кўпайганлиги аниқланган ва ушбу илмий янгилик бўйича таклиф Самарқанд Давлат тиббиёт университетининг илмий Кенгаши томонидан 2024 йил 26 июнда 11-сон билан билан тасдиқланган "Болаларда қўшма жарохатларни даволаш ва жаррохлик тактикасини такомиллаштириш" номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сурхондарё филиалининг 2024-йил 29-октябрдаги 22-сонли буйруғи ва Самарқанд вилояти Тойлоқ туман болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2024-йил 21-августдаги 106-сонли буйруғи билан клиник амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий-техник Кенгашнинг 2025 йил 7 июлдаги 21/30-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: кам инвазив даволаш-диагностик аралашувлар комплексини қўллашнинг ишлаб чиқилган алгоритми кўп тармоқли болалар касалхоналари шароитида фойдаланишга мослаштирилган, жарохатланганларни олиб бориш тактикасини стандартлаштириш ва оптималлаштириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: болаларда қориннинг қўшма травмаларини даволашда замонавий кам инвазив усулларни (лапароскопия, пункцион-дренаж технологиялари ва бошқалар) жорий этиш даволаш муддатини қисқартириш, асоратлар частотасини ва травматик операцияларга бўлган эҳтиёжни камайтириш имконини берган.