Рахимов Анвар Комиловичнинг
фан доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): "Болаларда қизилўнгач куйишини хирургик даволашнинг узоқ муддатли натижалари", 14.00.35-Болалар хирургияси (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Tib2577.
Илмий рахбар: Шамсиев Азамат Мухитдинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/30.12.2019.Tib.102.01.
Расмий оппонентлар: Подкаменев Алексей Владимирович, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Орипов Фирдавс Суратович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ижевск давлат тиббиёт академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади болаларда қизилўнгачнинг кимёвий куйишини диагностик, терапевтик ва реабилитация-профилактик ёндашувларини такомиллаштириш учун даволашнинг узоқ муддатли клиник-функционал ва эндоскопик натижаларини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор ретроспектив ва катамнестик таҳлиллар асосида 1 йилдан 30 йилгача бўлган узоқ муддатда даволашнинг клиник-функционал ва эндоскопик натижалари қизилўнгачнинг 3-даражали кимёвий куйишини ўтказган жами беморларнинг 90,7 фоизида чуқурлаштирилган таҳлили ўтказилган хамда ушбу болаларда қизилўнгачнинг кимёвий куйиши агрессив воситанинг табиатига, даволашни бошлаш вақтига ва кенгайтирувчи терапиясининг давомийлигига боғлиқлиги асосланган;
илк бор болаларда қизилўнгачнинг ўткир кимёвий куйишларини даволашнинг узоқ муддатли натижалари таҳлили асосида йўналтирувчи тор оркали қизилўнгачни эрта бужлаш (1-4 ҳафта) усулининг юқори самарадорлиги аниқланган;
қизилўнгачнинг куйишдан кейинги чандиқли стенозини даволашда стриктуранинг бартараф этилиши узоқ муддатли, кўпинча 1,5-2 йилдан ортиқ кенгайтирувчи терапияни талаб этиши исботланган ва ишқорий куйишлар кислотали куйишларга нисбатан анча нохуш натижаларни кўрсатиши аниқланган;
илк бор даволашнинг узоқ муддатли натижаларини қиёсий таҳлили, терапия самарадорлигининг асосий омиллари унинг бошланиш муддати ва кимёвий агентнинг табиати билан боғлиқ эканлиги қайд этилган ва ЭГДС назорати остида ўтказгич тор орқали бужлаш усули 82,4% ижобий натижалар бериши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Болаларда қизилўнгач куйишини хирургик даволашнинг узоқ муддатли натижаларини ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 07 июлдаги 21/29 -сонли хулосасига мувофиқ жорий этилган:
биринчи илмий янгилик: илк бор ретроспектив ва катамнестик таҳлиллар асосида 1 йилдан 30 йилгача бўлган узоқ муддатда даволашнинг клиник-функционал ва эндоскопик натижалари қизилўнгачнинг 3-даражали кимёвий куйишини ўтказган жами беморларнинг 90,7 фоизида чуқурлаштирилган таҳлили ўтказилган хамда ушбу болаларда қизилўнгачнинг кимёвий куйиши агрессив воситанинг табиатига, даволашни бошлаш вақтига ва кенгайтирувчи терапиясининг давомийлигига боғлиқлиги асосланган ва улар бўйича таклифлар Самарқанд Давлат тиббиёт университетининг илмий кенгаши томонидан 2024 йил 28 февралда 7-сон билан тасдиқланган " Болаларда қизилўнгач кимёвий куйишларни даволаш ва мумкин бўлган узоқ муддатли асоратларни натижалар профилактикаси" номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сурхондарё филиалининг 2024 йил 30 октябрдаги 10-сонли буйруғи билан ва Самарқанд вилояти Тойлоқ тиббиёт бирлашмасининг 2024 йил 21 августдаги 105-сонли буйруғи билан клиник амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий-техник Кенгашнинг 2025 йил 7 июлдаги 21/29-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ҚЎКК ва ҚККЧСни даволашнинг ўрганилган узоқ муддатли натижалари қизилўнгачнинг ўткир кимёвий куйиши бўлган беморларда чандиқли стриктураларни олдини олиш мақсадида ўтказилган амбулатор кенгайтирувчи терапия 56,3% ҳолларда чандиқли стенозни 6 ойгача муддатда ҳосил бўлишини олдини олишга, қизилўнгачнинг куйишдан кейин шаклланган чандиқли стенозлари бўлган беморларда эса стриктурани 6 ой давомида беморларнинг 34,7 фоизида бартараф этишга имкон бериши аниқланган. Иқтисодий самарадорлиги: кимёвий куйиш қайд этилган беморларда қизилўнгачни эрта бужлаш бошланганида кенгайтирувчи терапия даври 6 ойгача қисқаради ва ушбу беморларни даволаш харажатларини сезиларли даражада камайтиради;
иккинчи илмий янгилик: илк бор болаларда қизилўнгачнинг ўткир кимёвий куйишларини даволашнинг узоқ муддатли натижалари таҳлили асосида йўналтирувчи тор оркали қизилўнгачни эрта бужлаш (1-4 ҳафта) усулининг юқори самарадорлиги аниқланган ва улар бўйича таклифлар Самарқанд Давлат тиббиёт университетининг илмий Кенгаши томонидан 2024 йил 28 февралда 7-сон билан тасдиқланган "Болаларда қизилўнгач кимёвий куйишларни даволаш ва мумкин бўлган узоқ муддатли асоратларни натижалар профилактикаси " ва "Болаларда қизилўнгач кимёвий куйишини замонавий диагностикаси ва даволаш тактикаси" номли услубий тавсияномалар мазмунига сингдирилган. Ушбу таклиф Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сурхондарё филиалининг 2024 йил 30 октябрдаги 10-сонли буйруғи билан ва Самарқанд вилояти Тойлоқ тиббиёт бирлашмасининг 2024 йил 21 августдаги 105-сонли буйруғи билан клиник амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий-техник Кенгашнинг 2025 йил 7 июлдаги 21/29-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: эзофагогастроскопия назорати остида ўтказгич тор орқали бужлаш асоратларни бартараф этиш, кенгайтирувчи терапиянинг муддатини камайтириш ва ип орқали бужлаш мақсадида гастростомиянинг қўлланилишини истисно этишга имкон беради. Иқтисодий самарадорлиги: ип орқали бужлаш учун гастростомияни қўллашдан воз кечиш ва бужлаш муддатларини статционар шароитида 20 кунга ўрин-кунлар сонини қисқартиради;
учинчи илмий янгилик: қизилўнгачнинг куйишдан кейинги чандиқли стенозини даволашда стриктуранинг бартараф этилиши узоқ муддатли, кўпинча 1,5-2 йилдан ортиқ кенгайтирувчи терапияни талаб этиши исботланган ва ишқорий куйишлар кислотали куйишларга нисбатан анча нохуш натижаларни кўрсатиши аниқланган ва ушбу илмий янгилик бўйича таклифлар Самарқанд Давлат тиббиёт университетининг илмий Кенгаши томонидан 2024 йил 28 февралда 7-сон билан тасдиқланган "Болаларда қизилўнгач кимёвий куйишларни даволаш ва мумкин бўлган узоқ муддатли асоратларни натижалар профилактикаси" номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Ушбу таклиф Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сурхондарё филиалининг 2024 йил 30 октябрдаги 10-сонли буйруғи билан ва Самарқанд вилояти Тойлоқ тиббиёт бирлашмасининг 2024 йил 21 августдаги 105-сонли буйруғи билан клиник амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий-техник Кенгашнинг 2025 йил 7 июлдаги 21/29-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: қизилўнгачнинг куйишдан кейинги чандиқли стенози бўлган беморлар қабул қилинганда қизилўнгачнинг торайишини бартараф этишга қаратилган, 40,3% ҳолларда 2 йилдан ортиқ даволанишни талаб этадиган ўтказгич тор орқали узоқ муддатли бужлаш зарур. Иқтисодий самарадорлиги: қизилўнгачнинг чандиқли стенозини бартараф этиш учун кенгайтирувчи терапия қанчалик эрта бошланса, даволаш харажатлари шунчалик кам бўлади, ўтказгич тор орқали бужлашни қўллаш мақсадга мувофиқдир, қайсиким гастростома орқали ип билан кенгайтирувчи терапиянинг қимматроқ ва инвазив усулидан фойдаланишни истисно этади;
тўртинчи илмий янгилик: илк бор даволашнинг узоқ муддатли натижаларини қиёсий таҳлили, терапия самарадорлигининг асосий омиллари унинг бошланиш муддати ва кимёвий агентнинг табиати билан боғлиқ эканлиги қайд этилган ва ЭГДС назорати остида ўтказгич тор орқали бужлаш усули 82,4% ижобий натижалар бериши аниқланган ва ушбу илмий янгилик бўйича таклифлар Самарқанд Давлат тиббиёт университетининг илмий Кенгаши томонидан 2024 йил 28 февралда 7-сон билан тасдиқланган "Болаларда қизилўнгач кимёвий куйишларни даволаш ва мумкин бўлган узоқ муддатли асоратларни натижалар профилактикаси" ва "Болаларда қизилўнгач кимёвий куйишини замонавий диагностикаси ва даволаш тактикаси" номли услубий тавсияномалар мазмунига сингдирилган. Ушбу таклиф Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сурхондарё филиалининг 2024 йил 30 октябрдаги 10-сонли буйруғи билан ва Самарқанд вилояти Тойлоқ тиббиёт бирлашмасининг 2024 йил 21 августдаги 105-сонли буйруғи билан клиник амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий-техник Кенгашнинг 2025 йил 7 июлдаги 21/29-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ишқорлар туфайли қизилўнгачнинг куйишини ўтказган беморлар оғир стриктуралар шаклланишининг юқори частотаси ва унчалик яхши бўлмаган прогнози туфайли жиддий динамик кузатув остида бўлишлари керак. Иқтисодий самарадорлиги: қизилўнгачнинг ўткир кимёвий куйиши бўлган беморларда чандиқли стриктураларни олдини олиш мақсадида ўтказилган амбулатор кенгайтирувчи терапия 56,3% ҳолларда 6 ойгача муддатда якунланган. Қизилўнгачнинг куйишдан кейин шаклланган чандиқли стенозлари бўлган беморларда стриктурани бартараф этиш узоқ муддатли амбулатор кенгайтирувчи терапияни талаб этган. Даволашнинг давомийлиги 34,7% ҳолларда 6 ойдан 12 ойгача, 25,0% да 2 ойдан 24 ойгача ва 40,3% да 24 ойдан 48 ойга қадар муддатни ташкил этган.