Култаева Фазилат Бахтияровнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси: “Сурхондарё вилояти эргонимларининг лингвомаданий хусусиятлари”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №В2023.3.PhD/Fil3709 Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
Илмий раҳбар: Махмараимова Шохиста Тухташевна,  филология фанлари доктори, профессор.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, Илмий Кенгаш рақами: Термиз давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD 03/31.03.2021.Fil.78.04 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Юлдошева Нилуфар Эргашевна, филология фанлари доктори, профессор, Абдиев Муродқосим Болбекович, филология фанлари доктори, профессор.
 Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
 Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Сурхондарё эргонимларининг лингвомаданий хусусиятларини текшириш, уларнинг воқеланишида асос вазифасини ўтаган лингвомаданий интеграцияларни аниқлашдан иборат. 
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Ишнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
ўзбек назарий ономастикасида эргонимлар таснифи номукаммаллиги ойдинлаштирилиб, эргоним терминининг лингвистик мақоми топонимик парадигмадаги урбаноним, ойкомодоним, ктематоним, эмпороним, реклама номлари ва фирмоним терминлари билан қиёсан очиб берилган;
25676 та эргонимик номлардан инглизча (3740 та), русча (100), рус-инглиз (169) ва ўзга ажнабий сўзлар (28) билан ифодалангани, француз, араб, лотин, юнон, испан, форс-тожик лингвомаданиятлари интеграциясининг ўзбек эргонимлар деривациясидаги ўрни, онимлар ясалишида ортологик талаблар, мазмуний-шаклий мувофиқлик тамойиллари ва ясалиш жараёнларига салбий ва ижобий таъсири ёритилган;
қўлланиши юқори частотали қурилиш, саховат, таъмир, савдо, таъминот сингари эргонимик “калит сўз”ларнинг ўзбек лингвомаданиятига хос миллий консептларни вербаллаштириши, аксинча, стар, люкс, мега, гранд, бест ўзлашма компонентлари ўзга маданият консептлари учун “калит сўз” вазифасини бажармаслиги аниқланган;
эргоним-репликалар, эргоним-графиксатлар, эргоним-импликатураларнинг Сурхондарё лингвомаданий фонидаги иштироки ва улардаги Ғарб маданиятига хос ахборотнинг маҳаллий маданий маконга таъсири далилланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сурхондарё эргонимлари лингвистик хусусиятларининг таснифи, мазкур жой номларини лингвомаданий кесимда ўрганишга доир хулосалардан:
Сурхондарё эргонимларининг юзага келишида турли тизимли тиллар: инглиз, француз, араб, лотин, юнон, испан, форс-тожик тилларининг иштироки ва эргонимлар воқеланишида асос вазифасини ўтовчи маданиятлар интеграциясининг ўзбек сўз ясалиш қонуниятларига таъсири, хусусан, онимлар ясалишида ортологик талаблар, мазмуний-шаклий мувофиқлик тамойиллари ҳамда деривацион жараёнларга салбий ва ижобий таъсирига доир маълумотлардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2020-2023-йилда бажарилган АМ-Ф3-201908172 рақамли «Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш» мавзусидаги амалий лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2025-йил 1-февралдаги № 04/1-404-сон маълумотномаси). Натижада онимлар ясалишида ортологик талаблар, мазмуний-шаклий мувофиқлик тамойиллари ҳамда деривацион жараёнларга салбий ва ижобий таъсирини ёритувчи маълумотлар, шунингдек, тадқиқот мақсадларидан келиб чиқиб, ҳолатга доир методик тавсияларнинг мукаммаллашувига эришилган;
эргоним-реплика, эргоним-графиксатлар, эргоним-импликатураларнинг Сурхондарё эргонимикасидаги иштироки ва улардаги Ғарб маданиятига хос ахборотнинг маҳаллий маданият вакилларига таъсири каби масалаларни таҳлил қилишга доир маълумотлардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2019-2022-йилларда бажарилган А-ОТ-2019-10 рақамли «Ўзбек тилида нейминг: меъёрий-ҳуқуқий асосларини яратиш» мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 5-февралдаги № 04/1-450-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек тили нейминг назариясида эргонимларни таснифлаш, номларнинг ўзга маданиятлар билан интеграциясини изоҳлашга бағишланган назарий маълумотларнинг мукаммаллашувига эришилган. 
Сурхондарё вилояти эргонимлари ясалишида турли тизимли тиллар иштирокининг мазмуний-шаклий мувофиқликка салбий-ижобий таъсири ҳақидаги илмий хулосалардан «Ўзбекистон тарихи» телеканалининг «Ҳамма учун» кўрсатувида фойдаланилди («Ўзбекистон тарихи» телерадиокомпаниясининг 2025-йил 6-февралдаги 01-33/54 сон маълумотномаси). Натижада телекўрсатувлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукаммаллашувига, илмий далилларга бой бўлишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish