Юнусходжаев Заир Шакировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Эр- хотин муносабатида роллар тақсимотининг ижтимоий психологик хусусиятлари», 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/P319.
Илмий раҳбар: Жўраева Соҳибжамол Норқобиловна, психология фанлар доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Каримова Васила Маманасировна психология фанлари доктори, профессор; Рўзиқулов Фахриддин  Расулович, психология фанлари доктори (DSc), доцент. 
Етакчи ташкилот: Маъмун университети.  
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: турмуш тажрибаси турлича бўлган эр-хотинларда роллар тақсимотининг ижтимоий-психологик хусусиятларини ўрганиб, амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жуфтликларда турли ҳаётий вазият ҳамда бир оила давридан иккинчи оила йилига ўтишдаги стимули вазиятлар таъсирида «ўзини айблаш», «ўзига муносабат» каби кўрсаткичларда динамик ҳолатлар кузатилиши натижасида шахснинг эҳтиёжлар ҳамда мотивацион соҳасидаги ўзгаришларнинг туб қадриятлар билан тўқнашуви ва «ўзини ўзини актуаллаштирган» ҳолда реализация қилиш пайтдаги «интим кечинмалари» оила циклида роллар тақсимотининг ижтимоий-психологик шарти сифатида асосланган;
оилавий ҳаёт динамикасидаги «уйғунлик» фактори таъсирида турли турмуш тажрибасига эга оилалардаги жуфтликларда «оиладан қониқиш» даражаси ситуатион кўриниш олиши далиллангани ҳолда роллар тақсимоти ритмикасида «оиладаги эмоционал муҳит», «интим шериклик», «фарзанд тарбияси», «ташкилий-маданий ориентация» кўрсаткичларида эр-хотин ролларининг тенг кўриниш олиши аниқланган;
турмуш стажининг ортиб бориши ҳисобига аёлларда ролли позициялардан « уй бекаси», «бола тарбияси», «маиший-хўжалик», эркакларда «моддий таъминот», «жинсий иттифоқ», «эмоционал муҳит» ричагини стабилизация қилиш роли ҳаракатлар реализациясида рефлексив тарзда юзага чиқиши исботланган;
оилавий ҳаёт цикли динамикасидаги пропорсионаллик омили натижасида 1-5 йиллик оилаларда «ўзаро назорат», «оиланинг моддий таъминлаши», «жинсий шериклик», 6-10 йиллик оилаларда «конфликтга киришиш», «муваффақият ориентацияси», «экспрессивлик», 11-15 йиллик оилаларда «бола тарбияси», «уй соҳиби ва соҳибаси», «оиладаги ички маданиятни уюштириш» роллари конверсация қилинган ҳолда намоён бўлиши аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Эр-хотин муносабатларида роллар тақсимоти хусусиятларини тадқиқ этиш орқали олинган натижалар асосида:
жуфтликларда турли ҳаётий вазият ҳамда бир оила давридан иккинчи оила йилига ўтишдаги стимули вазиятлар таъсирида «ўзини айблаш», «ўзига муносабат» каби кўрсаткичларда динамик ҳолатлар кузатилиши натижасида шахснинг эҳтиёжлар ҳамда мотивацион соҳасидаги ўзгаришларнинг туб қадриятлар билан тўқнашуви ва «ўзини ўзини актуаллаштирган» ҳолда реализация қилиш пайтдаги «интим кечинмалари» оила циклида роллар тақсимотининг ижтимоий-психологик шарти сифатида асосланган таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 13-сентябрдаги ПМ-199-сонли буйруғи билан «Оила психологияси» модулига киритилган. (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 18-сентябрдаги ПМ-199-а-сон маълумотномаси). Натижада жуфтликларда бир оила давридан иккиничи оила йилига ўтишидаги стимули вазиятлар таъсирида роллар тақсимоти динамикасининг ижтимоий-психологик омилларини тадқиқ этиш имконияти яратилган;
оилавий ҳаёт динамикасидаги «уйғунлик» фактори таъсирида турли турмуш тажрибасига эга оилалардаги жуфтликларда «оиладан қониқиш» даражаси ситуатион кўриниш олиши далиллангани ҳолда роллар тақсимоти ритмикасида «оиладаги эмоционал муҳит», «интим шериклик», «фарзанд тарбияси», «ташкилий-маданий ориентация» кўрсаткичларида эр-хотин ролларининг тенг кўриниш олиши аниқланган таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 13-сентябрдаги ПМ-199-сонли буйруғи билан «Оила психологияси» модулига киритилган. (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 18-сентябрдаги ПМ-199-а-сон маълумотномаси). Натижада роллар тақсимланиш динамикасидаги эр-хотин ролларининг тенглик принципида устуворлик қилувчи умумий ролли тузилмаларни ўрганиш имконияти яратилган;
турмуш стажининг ортиб бориши ҳисобига аёлларнинг ролли мақомларида  «уй бекаси», «бола тарбияси», «маиший-хўжалик», эркакларнинг «моддий таъминот», «жинсий иттифоқ», «эмоционал муҳит» омилларини уйг'унлаштириш орқали ҳаракатларни рефлексив тарзда юзага чиқиши исботланган таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 13-сентябрдаги ПМ-199-сонли буйруғи билан «Оила психологияси» модулига киритилган. (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 18-сентябрдаги ПМ-199-а-сон маълумотномаси). Натижада оиладаги роллар тақсимоти ритмикасида эр ва хотинлар роллари ижтимоий психологик детерминантларини таҳлил қилиш мезонлари очиб берилган;
оилавий ҳаёт цикли динамикасидаги пропорсионаллик омили натижасида 1-5 йиллик оилаларда «ўзаро назорат», «оиланинг моддий таъминлаши», «жинсий шериклик», 6-10 йиллик оилаларда «низога киришиш», «муваффақият ориентацияси», «экспрессивлик», 11-15 йиллик оилаларда «бола тарбияси», «уй соҳиби ва соҳибаси», «оиладаги ички маданиятни уюштириш» ролларини ўзлаштирилганлиги асосида намоён бўлиши аниқланган таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 13-сентябрдаги ПМ-199-сонли буйруғи билан «Ижтимоий психология» модулига киритилган. (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 18-сентябрдаги ПМ-199-а-сон маълумотномаси). Натижада турли турмуш стажига эга бўлган оилалардаги роллар алмашинуви ҳамда тақсимланишининг психологик хусусиятларини аниқлаш ҳамда устувор ролли позицияларни эмперик тадқиқ этиш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish