Абдиева Дилнавоз Акрамовнанинг
фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инновацион-инвестицион фаолиятдан самарали фойдаланиш асосида тармоқнинг экспорт салоҳиятини ошириш методологиясини такомиллаштириш (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси мисолида)”, 08.00.03 – Саноат иқтисодиёти
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.DSc/Iqt316
Илмий маслаҳатчи: Махмудов Носир Махмудович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/30.12.2019.I.03.05.
Расмий оппонентлар: Мустафакулов Шерзод Игамбердиевич иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Тилляходжаев Музаффарходжа Абдупаттахович иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Хакимов Зиёдулла Ахмадович иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инновацион-инвестицион фаолиятдан самарали фойдаланиш асосида тармоқнинг экспорт салоҳиятини ошириш методологиясини такомиллаштириш бўйича илмий тавсифдаги таклиф ҳамда тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тикувчилик корхонасида инновацион-инвестицион фаолиятдан самарали фойдаланиш асосида кийимлар андозасини бичиш жараёнига оид харажатларни камайтириш мезони бўйича мақсад функсиясини L(x)=∑_(i=1)^n▒∑_(j=1)^m▒〖P_i*X_ij→min〗 даражасида белгилаш орқали ишлаб чиқариш харажатларини оптималлаштириш ва экспорт бозори рақобатида устунликка эришиш таклиф этилган;
тўқимачилик саноати корхоналари экспорт салоҳиятидан фойдаланиш даражасини мезонларга гуруҳлаш воситасида ушбу оралиқларда жараёнларнинг ўзаро боғлиқлиги ва таъсир алоқаларини мувофиқлаштириш асосида такомиллаштирилган;
〖∆K〗_(KES.real )- корхона умумий реал экспорт салоҳияти ва 〖∆K〗_(KES.foy.) - ундан фойдаланиш даражаси интеграл кўрсаткичлари ўзгаришлари нисбий қийматларини мезон сифатида қўллаш асосида тўқимачилик саноати корхоналарининг экспорт стратегия вариантларидан муқобилини танлаш асосланган;
«корхона экспорт салоҳияти» тушунчаси корхонанинг экспорт фаолиятида мавжуд ва истиқболда ишга солинмаган имкониятлар мажмуасини ифодаловчи янада мукаммал консептуал категорияга айлантирилганлиги услубий жиҳатдан асосланган;
“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг инновацион-инвестицион фаолиятини жадаллаштириш асосида экспорт ҳажмига таъсир кўрсатувчи омилларни тизимли таҳлил қилиш орқали 2030 йилгача мўлжалланган прогноз ссенарийлари ишлаб чиқилган
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тўқимачилик саноатида инновацион-инвестицион фаолиятдан самарали фойдаланиш асосида экспорт салоҳиятини ошириш методологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тикувчилик корхонасида инновацион-инвестицион фаолиятдан самарали фойдаланиш асосида кийимлар андозасини бичиш жараёнига оид харажатларни камайтириш мезони бўйича мақсад функсиясини L(x)=∑_(i=1)^n▒∑_(j=1)^m▒〖P_i*X_ij→min〗 даражасида белгилаш орқали ишлаб чиқариш харажатларини оптималлаштириш ва экспорт бозори рақобатида устунликка эришиш бўйича таклифлар «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси таркибидаги корхоналар ишлаб чиқариш ва экспорт фаолиятига жорий этилган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2024 йил 02 декабрдаги 03/25-3242-сон маълумотномаси). Натижада, “Фулл cоттон” тўқимачилик корхонаси маҳсулот ишлаб чиқариш харажатлари 2023 йилда 2022 йилга нисбатан 11,4 фоизга камайган;
тўқимачилик саноати корхоналари экспорт салоҳиятидан фойдаланиш даражасини мезонларга гуруҳлаш воситасида ушбу оралиқларда жараёнларнинг ўзаро боғлиқлиги ва таъсир алоқаларини мувофиқлаштириш асосида такомиллаштиришга доир таклифи «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси таркибидаги корхоналарнинг ишлаб чиқариш ва экспорт фаолиятига жорий этилган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2024 йил 02 декабрдаги 03/25-3242-сон маълумотномаси). Натижада, тўқимачилик саноати корхоналари экспорт салоҳиятидан фойдаланиш даражасини “юқори” (0,41–0,50), “яхши” (0,31–0,40), “ўрта” (0,21–0,30), “паст” (0,11–0,20) ва “жуда паст” (0,0–0,10) мезонлари бўйича гуруҳлаш асосида Бухоро, Андижон вилоятлари ва Тошкент шаҳридаги 5 та тўқимачилик корхонасининг экспорт салоҳиятидан фойдаланиш даражаси интеграл кўрсаткичи 2023 йилда 2022 йилга нисбатан ўртача 1,256 бандга ошиши таъминланган;
〖∆K〗_(KES.real )- корхона умумий реал экспорт салоҳияти ва 〖∆K〗_(KES.foy.) - ундан фойдаланиш даражаси интеграл кўрсаткичлари ўзгаришлари нисбий қийматларини мезон сифатида қўллаш асосида тўқимачилик саноати корхоналарининг экспорт стратегия вариантларидан муқобилини танлаш бўйича таклифлар «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси таркибидаги корхоналар ишлаб чиқариш ва экспорт фаолиятига жорий этилган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2024 йил 02 декабрдаги 03/25-3242-сон маълумотномаси). Натижада, «Бетлис текстил» тўқимачилик корхонаси экспорт ҳажми 2023 йилда 2022 йилга нисбатан 8,7 фоизга ошган;
«корхона экспорт салоҳияти» тушунчаси корхонанинг экспорт фаолиятида мавжуд ва истиқболда ишга солинмаган имкониятлар мажмуасини ифодаловчи янада мукаммал консептуал категорияга айлантирилганлиги услубий жиҳатдан асосланганлигига доир таклифи олий таълим муассасалари талабалари учун мўлжалланган “Интернет реклама” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2025 йил 30 мартдаги 232-сонли буйруғи). Натижада, «корхона экспорт салоҳияти» тушунчасининг янги мазмунда киритилиши олий таълим муассасалари талабалари ҳамда бўлғуси мутахассисларнинг корхона экспорт салоҳияти тизими борасидаги билим ва кўникмаларини кенгайтириш имконини яратган;
“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг инновацион-инвестицион фаолиятини жадаллаштириш асосида экспорт ҳажмига таъсир кўрсатувчи омилларни тизимли таҳлил қилиш орқали 2030 йилгача мўлжалланган прогноз ссенарийларига доир таклифи “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси таркибидаги корхоналарининг ишлаб чиқариш фаолиятига жорий этилган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2024 йил 02 декабрдаги 03/25-3242-сон маълумотномаси). Натижада, оптимал ссенарийга кўра, 95 фоиз эҳтимоллик билан “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг экспорт ҳажми 2030 йилда 2023 йилга нисбатан умумий 2,36 баробарга ошиши прогноз қилинган.