Мухамедов Акмалжон Захиджановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Хиазмал-селляр соҳа ўсмаларида жарроҳлик тактикаси ва кўрув бузилишлари профилактикаси», 14.00.28- Нейрохирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №В2025.1.PhD/Tib1288.
Илмий рахбар: Алтибаев Уйғун Учкунович, тиббиёт фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/04.07.2023.Tib.170.01.
Расмий оппонентлар: Агзамов Мансур Камолович, тиббиёт фанлари доктори; Матмуродов Рустамбек Жўманазарович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади хиазмал-селляр соҳа ўсмалари билан оғриган беморларда жаррохлик амалиётида чақирилган визуал потенциалларни (ЧВП) қўллаш орқали даво натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кўриш нервларнинг ҳолатини баҳолаш, шунингдек ўсмани олиб ташлашнинг радикаллиги ва жарроҳлик амалиёти прогнозини танлаш учун жарроҳлик амалиётидан олдинги босқичда чақирилган визуал потенциалларнинг аҳамияти исботланган;
интраоперацион диагностика ва жарроҳлик алгоритми асоратларни прогнозлаштириш ва интраоперацион мониторинг усулини қўллаш орқали кўриш нервлари шикастланиш хавфини минималлаштириш самрадорлигини исботланган;
интраоперацион нейромониторинг босқичида Р100 ва N75 компонентларининг чақирилган визуал потенциаллар параметрларини кўриш нервларининг функционал ҳолатини аниқ вақтда бахолаши исботланган;
жарроҳлик амалиёти вақтида чақирилган визуал потенциалларни аниқ мониторинг қилишга асосланган хиазмал-селляр соҳа ўсмаларини олиб ташлашнинг максимал даражаси неврологик асоратларнинг олдини олиш ҳисобига жарроҳликдан кейинги даврда беморларнинг ҳаёт тарзи сифатини сезиларли даражада яхшилаши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги илмий техник кенгашнинг тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга жорий этиш бўйича 2025 йил 22 майдаги -18/19 сонли хулосасига биноан:
биринчи илмий янгилик: кўриш нервларнинг ҳолатини баҳолаш, шунингдек ўсмани олиб ташлашнинг радикаллиги ва жарроҳлик амалиёти прогнозини танлаш учун жарроҳлик амалиётидан олдинги босқичда чақирилган визуал потенциалларнинг аҳамияти исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: Биринчи марта кўриш бузилишларида чақирилган визуал потенциалларнинг операциядан олдинги хусусиятларининг прогностик аҳамияти аниқланди. Нормал ёки қисман сақланиб қолган Р100 тўлқин параметрлари кўришни тиклашнинг юқори имконияти билан сезиларли даражада боғлиқ эди, бу эса операциядан олдин кўриш йўлларининг функционал ҳолатини баҳолаш учун чақирилган визуал потенциаллардан объектив мезон сифатида фойдаланиш имконини беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Ушбу янгилик бўйича “Хиазмал-селляр соҳа ўсмаларини жарроҳлик йўли билан даволаш тактикасини танлаш алгоритми” методик тавсияномаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 16 январдаги 8-сонли н-д/101-сонли хулосаси билан тасдиқланган ва Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази, шунингдек Фарғона вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказларининг нейрохирургия бўлимида (2022 йил 16 декабрдаги 13-08/261 сонли буйруғи) ва Наманган вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказларининг нейрохирургия бўлимида (2022 йил 14 декабрдаги 300/2 А/Ф сонли буйруғи) асосида амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: олиб борилган тадқиқот натижаларини амалиётга татбиқ қилиниши хиазмал-селляр соҳадаги ўсмалари бўлган беморларда жарроҳлик тактикасини танлаш бўйича объектив қарор қабул қилишга ёрдам берди, бу эса беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш, амбулатор ва стационар шароитда даволаниш муддатини қисқартириш ҳисобига иқтисодий самарадорликни ошириш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: хиазмал-селляр соҳадаги ўсмалар билан оғриган беморларнинг шифохонада қоиш муддатини 1) ётоқ кунларини ўртача 20-25 кундан 5-8 кунгача қисқартириш орқали беморнинг касалхонада қолишини камайтириш шифохона хизматлари учун тўлов миқдорини тахминан 5 991 600 сумга каматиради ( 998 600 сум оғир беморлар учун интенсив терапия палатасида бўлган 1 кунлик прейскурант бўйича тўлов нархи); 2) бемерни эрта ишга қайтариш операциядан кейинги узоқ муддатили реабилитация ва дори-дармонларни таъминлаш ҳаражатларини тўлаш учун давлатга ҳаражатни камайтиради ва мавжуд ногиронлик учун умрбод ижтимоий таъминот зарурлигини истисно қилади. Хулоса: жарроҳлик тактикасининг босқичини режалаштириш билан амалга оширилган операциялар ҳар бир бемор учун 5 991 600 сўм тежашга имкон беради.
иккинчи илмий янгилик: интраоперацион диагностика ва жарроҳлик алгоритми асоратларни прогнозлаштириш ва интраоперацион мониторинг усулини қўллаш орқали кўриш нервлари шикастланиш хавфини минималлаштириш самрадорлигини исботланган. Ушбу янгилик асосида 2023 йил 12 октябрда Ўзбекистон Республикаси Давлат дастурий маҳсулотлар реестрида № DGU 28023-сонли рақам билан рўйхатдан ўтказилган «Vizual qo’zg’atilgan potentsiallarni intraoperative monitoring xiazmal-sellar mintaqasi o’smalarini jarrohlik davolash taktikasi algoritmi» ишлаб чиқилди ва амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг аҳамияти: ишлаб чиқилган алгоритм аниқ вақт ичида жарроҳлик амалиёти вақтида кўриш нервларининг функционал ҳолатини янада аниқроқ баҳолаш, асоратларнинг ривожланишини прогнозлаштириш ва жарроҳлик тактикасини ўз вақтида мувофиқлаштириш имконини беради, шу сабабли уларнинг шикастланиш хавфини камайтириши исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: диссертация ишининг натижалари Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази, шунингдек Фарғона вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказларининг нейрохирургия бўлимида (2022 йил 16 декабрдаги 13-08/261 сонли буйруғи) ва Наманган вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказларининг нейрохирургия бўлимида (2022 йил 14 декабрдаги 300/2 А/Ф сонли буйруғи) асосида амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: интраоперацион мониторинг алгоритмидан фойдаланиш беморларнинг кўриш қобилиятини сақлаб қолиш, уларнинг ҳаёт тарзи сифатини ошириш, ногиронлик даражасини камайтириш ва жарроҳлик усулида даволашдан кейин ижтимоий мослашиш жараёнини тезлаштиришга ёрдам беради. Ижтимоий самарадорлиги: интраоперацион нейромониторингни жорий қилиш орқали операциядан кейинги неврологик асоратлар камайтирилди. Реабилитация муддати 5-8 кунгача қисқартирилиб, беморларнинг жамиятга ва меҳнат фаолиятига эрта қайтиши таъминланди. Иқтисодий самарадорлиги: таклиф этилган усул операциядан кейинги даврда жарроҳлик даволаш натижаларини объектив яхшилашга олиб келди ва қониқарсиз натижалар фоизини камайиши аниқланди, бу эса ўз навбатида қисқа вақт ичида беморлар меҳнат қобилиятини тез тикланиши, ижтимоий мослашув ва ногиронликни камайтириш, шунингдек, беморлар ҳаёт давомийлиги ва сифатини ошириш имконини беради. Хулоса: тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти ишлаб чикилган алгоритм беморларда хирургик даволаш тактикаси танловига индивидуал ёндашувни топиш имконини беради. 2023 йил 16 январдаги Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий нейрохирургия тиббиёт маркази Координацион эксперт кенгашининг 8-сонли н-д/101-сонли хулосасига кўра, тадқиқотнинг илмий янгиликлари бошқа тиббиёт муассасаларида ҳам жорий этилди.
учинчи илмий янгилик: интраоперацион нейромониторинг босқичида Р100 ва N75 компонентларининг чақирилган визуал потенциаллар параметрларини кўриш нервларининг функционал ҳолатини аниқ вақтда бахолаши исботланган. Ушбу илмий янгилик асосида жарроҳлик амалиёти учун дифференциаллашган даволаш алгоритми яратилди ва амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг аҳамияти: интраоперацион мониторинг босқичида чақирилган визуал потенциаллар параметрларининг функционал ҳолатини аниқ вақт ичида таҳлил қилиш усулларини ишлаб чиқиш жарроҳлик аралашуви пайтида уларнинг шикастланиш хавфини камайтириши исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётда қўлланиши: диссертация ишининг натижалари Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази, шунингдек Фарғона вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказларининг нейрохирургия бўлимида (2022 йил 16 декабрдаги 13-08/261 сонли буйруғи) ва Наманган вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказларининг нейрохирургия бўлимида (2022 йил 14 декабрдаги 300/2 А/Ф сонли буйруғи) асосида амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: интраоперацион мониторинг пайтида чақирилган визуал потенциаллар таҳлилининг янги усулларини жорий этиш кўриш бузилишлари хавфини камайтиради, беморларнинг ҳаёт тарзи сифатини яхшилайди ва уларнинг ижтимоий жиҳатдан тез реабилитацияси - тикланишига ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: чақирилган визуал потенциалларни таҳлил қилишнинг янги усулларидан фойдаланиш кўрлик оқибатида юзага келган ногиронлик хавфини камайтиради, даволаниш, реабилитация - тикланиш ва давлат томонидан беморларни умрбод ижтимоий ҳимоя қилиш харажатларини камайтиради. Хулоса: чақирилган визуал потенциалларни таҳлил қилиш усулларини жорий этиш жарроҳлик амалиётлари хавфсизлигини оширади, ногиронлик хавфи ва бемор оиласи ва соғлиқни сақлаш тизимига етказиладиган иқтисодий юкламаларни камайтиради.
тўртинчи илмий янгилик: жарроҳлик амалиёти вақтида чақирилган визуал потенциалларни аниқ мониторинг қилишга асосланган хиазмал-селляр соҳа ўсмаларини олиб ташлашнинг максимал даражаси неврологик асоратларнинг олдини олиш ҳисобига жарроҳликдан кейинги даврда беморларнинг ҳаёт тарзи сифатини сезиларли даражада яхшилаши аниқланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: интраоперацион мониторингдан фойдаланиш туфайли жарроҳликдан кейин Карновский шкаласи бўйича кўрсаткичлар янада тезроқ тикланади. Бу беморларнинг ҳаёт тарзи сифати ва функционал ҳолатининг сезиларли даражада яхшиланишидан далолат беради ва бу юқори ижобий корреляция (r = -0,94) ва статистик аҳамиятга мойиллик (р = 0,058) билан тасдиқланади. Илмий янгиликнинг амалиётда қўлланиши: диссертация ишининг натижалари Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази, шунингдек Фарғона вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказларининг нейрохирургия бўлимида (2022 йил 16 декабрдаги 13-08/261 сонли буйруғи) ва Наманган вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказларининг нейрохирургия бўлимида (2022 йил 14 декабрдаги 300/2 А/Ф сонли буйруғи) асосида амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: жарроҳлик пайтида чақирилган визуал потенциалларнинг аниқ мониторингидан фойдаланиш ўсмани олиб ташлашнинг максимал даражасига эришишга имкон беради, бу эса беморларнинг ҳаёт тарзи сифатини сезиларли даражада яхшилашга ёрдам беради. Неврологик асоратлар частотасини камайтириш беморларнинг ижтимоий реабилитация вақтини қисқартириш орқали тезроқ тикланиши ва касбий фаолиятга қайтиш имконини беради. Узоқ муддатли ногиронликнинг олдини олиш беморларнинг бошқаларга қарамлигини камайтириб, уларнинг ижтимоий мослашувини яхшилайди. Иқтисодий самарадорлиги: беморларнинг тез тикланиши касалхонада қолиш муддатини қисқартиради, асоратлар юзага келган ҳолларда интенсив терапия бўлимида узоқ муддат қолганда ҳар бир бемор учун ётоқ кунларини қисқартириш орқали имконини беради. Меҳнат қобилиятини сақлаб қолиш ногирон беморларни умрбод қўллаб-қувватлаш учун қўшимча харажатларнинг олдини олиб, ижтимоий нафақалар ва давлат ресурсларига юкланишни камайтиради. Хулоса: Хиазмал-селляр соха ўсмаларида жаррохлик амалиётида чақирилган визуал потенциалларнинг аниқ мониторингидан фойдаланиш ўсмани олиб ташлашнинг максимал даражасига эришишга имкон бериб узоқ муддатли реабилитацияга сарфланадиган давлат харажатларини ва дори-дармон билан таъминлаш харажатларини камайтирди, шунингдек, мавжуд ногиронликда умрбод ижтимоий таъминотга бўлган эҳтиёжни бартараф этди.