Одилова Ёқутхон Исломовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ота-онанинг болага муносабати қўрқув шаклланишининг омили сифатида», 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/P278.
Илмий раҳбар: Нормуродов Ғуломиддин Абдимуродович, психология фанлар номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Қодиров Умарали Дўстқобилович, психология фанлари доктори, профессор; Ибайдуллаева Умида Рустамовна, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ота-оналарнинг болага муносабати орқали қўрқув шаклланишини аниқлаш ҳамда унга таъсир этувчи ижтимоий-психологик хусусиятларни очиб бериш орқали амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мактабгача ҳамда кичик мактаб ёшдаги болаларда қўрқув шаклланиши натижасида, ота-оналарда фарзандларни рад этиш, авторитар гиперсоциализация, муваффақияцизликларни қабул қилмаслик, ишончсизлик, интолерантлик ва тажовузкорлик сингари ижтимоий психологик хусусиятларнинг яққол акс этганлиги исботланган;
ота-оналарнинг болаларга муносабати орқали қўрқувнинг минималлашишига олиб келувчи хусусиятлар акс этиб, оилада ота-онанинг лидерлиги, муросага келиши, ижтимоий қўллаб-қувватлаши, муаммоларни конструктив ҳал қилиши, масъулиятлилиги, ҳиссий эмпатия, эмоционал интеллект ва тангли эмоционал вазиятларда ўзини бошқариш каби омиллар юқорилашган сари, болаларда ижтимоий хавотирли вазиятлардан самарали чиқиб кетиши асосланган;
катталар болалар билан ижтимоий муносабатларга киришиши натижасида, уларда қўрқувни юзага келтирувчи қуйидаги: рад этиш, ҳукмронлик, скептиклик, тортинчоқлик, авторитар гиперсоциализация, муваффақияцизликларни қабул қилмаслик ва тажовузкорлик сингари психологик детерминантлар муҳим омиллар эканлиги далилланган;
болалар катталар билан ижтимоий муносабатларга киришиши туфайли, ҳамкорлик, масъулиятлилик, толерантлик кўпроқ ижобий коррелятни, тиббий, жисмоний, эртак қаҳрамонларидан, қоронғуликдан ҳамда фазовий қўрқувлар эса салбий коррелятни келтириб чиқарганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:  Ота-оналарнинг болага муносабатида қўрқув намоён бўлишининг психологик хусусиятларини ўрганиш бўйича амалга оширилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
мактабгача ҳамда кичик мактаб ёшдаги болаларда қўрқув шаклланиши натижасида, ота-оналарда фарзандларни рад этиш, авторитар гиперсоциализация, муваффақияцизликларни қабул қилмаслик, ишончсизлик, интолерантлик ва тажовузкорлик сингари ижтимоий-психологик хусусиятларнинг яққол намоён бўлиши исботланганлигига доир илмий натижалар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 7-декабрдаги ПМ-301-сонли буйруғи билан «Ижтимоий психология. Этнопсихология» модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 10-декабрдаги ПМ-301а-сонли маʼлумотномаси). Натижада, кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда қўрқувни олдини олишнинг психодиагностик жиҳатларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
ота-оналарнинг болаларга муносабати орқали қўрқувнинг минималлашишига олиб келувчи хусусиятлар акс этиб, оилада ота-онанинг лидерлиги, муросага келиши, ижтимоий қўллаб-қувватлаши, муаммоларни конструктив ҳал қилиши, масъулиятлилиги, ҳиссий эмпатия, эмоционал интеллект ва тангли эмоционал вазиятларда ўзини бошқариш каби омиллар юқорилашган сари, болаларда ижтимоий хавотирли вазиятлардан самарали чиқиб кетиши асосланганлигига оид натижалар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 7-декабрдаги ПМ-301-сонли буйруғи билан «Ижтимоий психология. Этнопсихология» ва «Оила психологияси» модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 10-декабрдаги ПМ-301а-сонли маʼлумотномаси). Натижада, кичик мактаб ёшидаги ўқувчилар ўқув фаолияти адаптация жараёнида қўрқувга хос хусусиятлар билан боғлиқ илмий-амалий натижаларни бойитилишига эришилган;
катталар болалар билан ижтимоий муносабатларга киришиш орқали, уларда қўрқувни юзага келтирувчи: рад этиш, ҳукмронлик, скептиклик, тортинчоқлик, авторитар гиперсоциализация, муваффақияцизликларни қабул қилмаслик ва тажовузкорлик сингари психологик детерминантлар муҳим омиллар эканлиги далилланганлигига доир натижалар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 7-декабрдаги ПМ-301-сонли буйруғи билан «Ижтимоий психология. Этнопсихология» модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 10-декабрдаги ПМ-301а-сонли маʼлумотномаси). Натижада, қўрқув намоён бўлишини аниқлашнинг психодиагностик имкониятларини такомиллаштиришга эришилган;
болалар катталар билан ижтимоий муносабатларга киришганда, ҳамкорлик, масъулиятлилик, толерантлик кўпроқ ижобий коррелятни, тиббий, жисмоний, эртак қаҳрамонларидан, қоронғуликдан ҳамда фазовий қўрқувлар эса салбий коррелятни ҳосил қилганлиги аниқланганлигига доир натижалар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 7-декабрдаги ПМ-301-сонли буйруғи билан «Ижтимоий психология. Этнопсихология» модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 10-декабрдаги ПМ-301а-сонли маʼлумотномаси). Натижада, умумтаълим мактабларида касбий фаолият юритадиган мутахассислар ва амалиётчи психологларни психологик хизмат фаолиятига доир, малака ва кўникмаларини ошишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish