Самадов Турсунбой Адхамжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ахборотлашган жамиятда инсон капиталини ривожлантиришнинг ижтимоий-фалсафий омиллари” 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Fal1426
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат университети PhD.03/30.04.2021.F.76.06.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Фалсафа фанлари номзоди, доцент Норқўзиев Содиқжон Хакимович.
Расмий оппонентлар: Ғаниев Баходиржон Садикжанович Фалсафа фанлари доктори(DSc), профессор; Абдуллаев Элмурод Бозорбой ўғли Фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ахборотлашган жамиятда ёшлар тарихий онгини такомиллаштиришнинг ижтимоий ва маънавий омилларини очиб беришдан иборат
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
замонавий ўзбек жамиятида ахборот маданияти янги тафаккур тури сифатида инсон капиталининг асосий хусусиятларидан бирига айланиб бориши орқали жамиятда экзоген (инсон капитали, барқарор муҳит, фаолият) ҳамда эндоген (ишонч ва харакатчанлик) омилларнинг ўзаро диалектик алоқадорлигини таъминлаб, инсон салоҳиятини динамик ресурси сифатида билимнинг прагматик қийматини белгилаб бериши фалсафий асосланган;
“Инсон капитали” феномени замонавий ахборот жамияти тизимининг муҳим таркибий қисми сифатида праксиологик фаолият ва ишонч тамойиллари парадигмасида ижтимоий ўзаро таъсир механизмларига асосланиб, ахборотлашув шароитида капитал ва меҳнат ахборот ва билимга боғлиқлиги сабабли индустриал жамиятнинг асоси эканлиги асосланган;
ахборотлашган жамиятда коммуникация тармоқларининг маданий ва ижтимоий ўзгаришларга таъсири, инсон капиталининг ўзига хос (таълим, саломатлик, қадрият) институционал жиҳатларига коеволюсион мақсадга эришиш конфигурациясини белгиловчи парадигма эканлиги очиб берилган;
ахборотлашган жамиятда таълим инсон капиталини шакллантиришнинг муҳим омили сифатида шахснинг интеллектуал ва ижтимоий салоҳиятини ривожлантириши жамиятда билимга асосланган иқтисодиётни мустаҳкамлаб, фаолиятда ижтимоий ҳаракатчанликни таъминлаши мантиқий аниқланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ахборотлашган жамиятда инсон капиталини ривожлантиришнинг ижтимоий-фалсафий омилларини таҳлил қилиш асосида:
замонавий ўзбек жамиятида ахборот маданияти янги тафаккур тури сифатида инсон капиталининг асосий хусусиятларидан бирига айланиб бориши жамиятда экзоген (инсон капитали, барқарор муҳит, фаолият) ҳамда эндоген (ишонч ва харакатчанлик) омилларнинг ўзаро диалектик алоқадорлигини таъминлаб, инсон салоҳиятини динамик ресурси сифатида билимнинг прагматик қийматини белгилашга доир илмий янгиликларидан Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан молиялаштирилган ИЛ-21101893-сонли “Камбағалликни камайтириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини оширишга қаратилган илмий ёндашувлар ишлаб чиқиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳани бажариш ҳамда ТДИУ ҳузуридаги “Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари илмий-тадқиқот маркази” томонидан фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги “Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари” илмий тадқиқот марказининг 2025- йил 20-майдаги 01/1-80-сон далолатномаси). Натижада, жамиятда инсон салоҳиятини динамик ресурси сифатида билимнинг прагматик қийматини очиб беришга ва инсон капиталининг ўзига хос (таълим, саломатлик, қадрият) институционал жиҳатларини илмий асослашга хизмат қилган;
“Инсон капитали” феномени замонавий ахборот жамияти тизимининг муҳим таркибий қисми сифатида праксиологик фаолият ва ўзоро ишонч тамойиллари парадигмасида ижтимоий ўзаро таъсир механизмларига асосланиши капитал ва меҳнат ўз ўрнини ахборот ва билимга боғлиқлиги индустриал жамиятнинг асоси эканлигига доир илмий таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон24” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2025-йил январ, март ойларидаги “Муносабат”, “Ассалом Ўзбекистон” кўрсатувлари ва турли ижтимоий роликларни самарали ташкил этишда, уларнинг дастур ва ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилди. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон24” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2025-йил 14-майдаги 05-09-663-сон маълумотномаси). Натижада амиятда ахборот ва билимни ривожлантириш индустриал жамиятнинг асоси сифатида ҳахснинг интеллектуал ва ижтимоий салоҳиятини ривожлантириши жамиятда билимга асосланган иқтисодиётни мустаҳкамлашга хизмат қилган;
замонавий жамиятдаги коммуникация тармоқларининг маданий ва ижтимоий ўзгаришларга таъсири инсон капиталининг ўзига хос (таълим, саломатлик, қадрият) институционал жиҳатларига коеволюсион мақсадга эришиш конфигурациясини белгиловчи парадигмаларини очиб беришга оид таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси томонидан ўтказилган тадбирлар, тарғибот фаолияти ва сайловолди дастурларини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг 2025-йил 16-майдаги 01-06/142-сон далолатномаси). Натижада, инсон капиталини ривожлантириш, меҳнат бозорини такомиллаштириш, аҳоли миграциясини тартибга солиш, кишилар ортасидаги ижтимоий муносабатларни сақлаш, жамиятда ижтимоий фаровонликни таъминлаш ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш орқали инсон капиталини янада ривожлантиришга хизмат қилган;
ахборотлашган жамиятда таълим инсон капиталини шакллантиришнинг муҳим омили сифатида шахснинг интеллектуал ва ижтимоий салоҳиятини ривожлантириши жамиятда билимга асосланган иқтисодиётни мустаҳкамлаб, фаолиятда ижтимоий ҳаракатчанликни таъминлашига оид хулоса ва таклифларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон24” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2025-йил январ, март ойларидаги “Муносабат”, “Ассалом Ўзбекистон” кўрсатувлари ва турли ижтимоий роликларни самарали ташкил этишда, уларнинг дастур ва ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилди. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон24” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2025-йил 14-майдаги 05-09-663-сон маълумотномаси). Натижада амиятда ахборот ва билимни ривожлантириш индустриал жамиятнинг асоси сифатида ҳахснинг интеллектуал ва ижтимоий салоҳиятини ривожлантириши жамиятда билимга асосланган иқтисодиётни мустаҳкамлашга хизмат қилган.