Эрдонов Муҳаммадамин Эрдон ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): 
“Хизмат кўрсатиш  корхоналарининг иқтисодий салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш” 08.00.05 - Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти.           
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Iqt3227
Илмий раҳбар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор  Арабов Нурали Уралович
 Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, DSc.03/25.12.2024.I.18.01
Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори,  профессор Мухаммедов Мурод Мухаммедович;  иқтисодиёт фанлари доктори,  профессор Муродова Нодира Кулиевна 
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети. 
Диссертация йўналиши: илмий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади 
Иқтисодиётнинг инновацион ривожланиши шароитида хизмат кўрсатиш корхоналарининг иқтисодий салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
 “хизмат кўрсатиш корхонаси иқтисодий салоҳияти” тушунчасининг иқтисодий мазмуни ресурс салоҳиятининг таркибий қисми сифатида муайян вақт мобайнида юқори иқтисодий самарага эришиш имкониятини беувчи, корхонанинг мавжуд иқтисодий ресурсларидан оптимал фойдаланиш асосида хизматларга бўлган эҳтиёжни шакллантириш ва максимал даражада қондириш учун жами имкониятлари йиғиндиси нуқтайи назаридан такомиллаштирилган;
хизмат кўрсатиш корхонасида иқтисодий салоҳиятни интеграл баҳолаш усули иқтисодий салоҳиятдан фойдаланиш ҳолатини “паст” (0≤Ис<0,49), “ўрта” (0,50≤Ис<0,64), “яхши” (0,65≤Ис<0,84) ва “юқори” (0,85≤Ис<1,00) даражали гуруҳларга табақалаштириш ҳамда корхона салоҳиятини тавсифловчи кўрсаткичларни тизимлаштириш асосида такомиллаштирилган;
хизмат кўрсатиш корхонасида иқтисодий салоҳият ривожланишини стратегик режалаштириш тизими (СРТ) корхона фаолиятининг ташқи муҳит омиллари билан боғлиқ ташқи стратегик мақсадлар (ЦМ) ҳамда ички муҳит омилларини ифодаловчи ички стратегик мақсадлар (ИСМ)ни аниқлаш асосида такомиллаштирилган;
Самарқанд вилоятида хизматлар бозорининг барқарор ривожланиш тенденсиялари ҳамда унга таъсир кўрсатувчи омилларнинг эконометрик модели асосида жами хизмат кўрсатиш ҳажми динамикасининг 2029-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Хизмат кўрсатиш корхоналарида иқтисодий салоҳиятдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
услубий ёндашувга кўра “хизмат кўрсатиш корхонаси иқтисодий салоҳияти” тушунчасининг иқтисодий мазмунини ресурс салоҳиятининг таркибий қисми сифатида муайян вақт мобайнида юқори иқтисодий самарага эришиш имкониятини беувчи, корхонанинг мавжуд иқтисодий ресурсларидан оптимал фойдаланиш асосида хизматларга бўлган эҳтиёжни шакллантириш ва максимал даражада қондириш учун жами имкониятлари йиғиндиси нуқтайи назаридан такомиллаштириш билан боғлиқ назарий-услубий маълумотлардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Хизматлар соҳаси иқтисодиёти” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети Кенгашининг 2025-йил 23-апрелда ўтказилган йиғлиши 11-сон баённомаси, рўйхатга олиш рақами №504). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда корхонанинг хизматларга бўлган эҳтиёжни шакллантириш ва максимал даражада қондириш учун жами имкониятлари йиғиндиси нуқтайи назаридан такомиллаштирилган хизмат кўрсатиш корхонаси иқтисодий салоҳияти тушунчаси юзасидан назарий билимларни янада чуқурлаштириш имкони яратилган;
хизмат кўрсатиш корхонасида иқтисодий салоҳиятни интеграл баҳолаш усули иқтисодий салоҳиятдан фойдаланиш ҳолатини “паст” (0≤Ис<0,49), “ўрта” (0,50≤Ис<0,64), “яхши” (0,65≤Ис<0,84) ва “юқори” (0,85≤Ис<1,00) даражали гуруҳларга табақалаштириш ҳамда корхона салоҳиятини тавсифловчи кўрсаткичларни тизимлаштириш асосида такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан “2024-2025-йилларда хизмат кўрсатиш соҳасида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш” дастурини тайёрлашда фойдаланилган (Савдо-саноат палатасининг 2024-йил 30-августдаги 08-10-25-13945-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш корхонада иқтисодий салоҳиятни обектив баҳолаш даражасини оширишга кўра бошқарув қарорларини оптималлигини таъминлашга муайян даражада хизмат қилган;
хизмат кўрсатиш корхонасида иқтисодий салоҳият ривожланишини стратегик режалаштириш тизими (СРТ) корхона фаолиятининг ташқи муҳит омиллари билан боғлиқ ташқи стратегик мақсадлар (ЦМ) ҳамда ички муҳит омилларини ифодаловчи ички стратегик мақсадлар (ИСМ)ни аниқлаш асосида такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан “2024-2025-йилларда хизмат кўрсатиш соҳасида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш” дастурини тайёрлашда фойдаланилган (Савдо-саноат палатасининг 2024-йил 30-августдаги 08-10-25-13945-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш корхонанинг стратегик мақсадларини аниқлаш орқали ташқи ва ички иқтисодий салоҳиятни ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш имконини берган; 
Самарқанд вилоятида хизматлар бозорининг барқарор ривожланиш тенденсиялари ҳамда унга таъсир кўрсатувчи омилларнинг эконометрик модели асосида жами хизмат кўрсатиш ҳажми динамикасининг 2029-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан “2025-2029-йилларда хизмат кўрсатиш соҳасида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш” дастурини тайёрлашда фойдаланилган (Савдо-саноат палатасининг 2024-йил 30-августдаги 08-10-25-13945-сонли маълумотномаси). Ушбу прогноз кўрсаткичларидан фойдаланиш 2029-йилга келиб, Самарқанд вилоятида жами хизматлар ҳажмини 19,9 %га ва соҳада кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субектлари томонидан яратилган ялпи маҳсулот ҳажмини 22,4 %га ошириш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish