Мавлянов Алишер Мухамматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: Тўқимачилик саноати корхоналарида инновацион бошқарувнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш (Андижон вилояти мисолида), 08.00.13 – Менежмент.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Iqt3111.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Мараимова Умида Исмаилжановна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/30.12.2019.I.60.03
Расмий оппонентлар иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Махмудов Одилжон Холмирзаевич; иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори, доцент Турғунов Мухриддин Мўйдинжон ўғлилар.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади маҳалла институтлари бошқарув механизмини такомиллаштириш юзасидан илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тўқимачилик корхоналарига хом ашё етказиб берувчиларнинг молиявий барқарорлигига эришиш ҳисобига ишлаб чиқариш узлюксизлигини таʼминлашда пахта хом ашёсини етиштириш учун олинган имтиёзли кредитларни ҳосил йилининг якунига қадар қайтарган хўжаликларга ушбу кредитлар бўйича тўланган фоиз тўловларининг 4 фоизлик пунктини субсидия сифатида қайтариб бериш тартибини жорий этиш таклифи асосланган;
илғор технологиялар ва замонавий дизайнерлик ишланмаларини кенг жорий қилиш ҳамда халқаро брендларни жалб қилиш орқали тўқимачилик тармогʻида тикув-трикотаж маҳсулотларининг экспортда улушини ошириш асосида корхоналар бошқаруви иқтисодий механизмини фаоллаштириш асосланган;
тўқимачилик саноати корхоналарида инновациялардан максимал фойдаланиш ҳамда ташкилий-иқтисодий бошқарувнинг инновацион самарадорлигини ошириш мақсадида “Инновациялар – изланиш ва ривожланиш маркази (И-Р&Д)”ни ташкил этиш таклиф этилган;
тўқимачилик саноати корхоналарида инновацион бошқарувнига таъсир этувчи ажратилган инновациялар ҳажми тақсимотига кўра тўқимачилик саноати инновацион ажратма кўрсаткичининг 2030-йилларга қадар прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
тўқимачилик корхоналарига хом ашё етказиб берувчиларнинг молиявий барқарорлигига эришиш ҳисобига ишлаб чиқариш узлюксизлигини таʼминлашда пахта хом ашёсини етиштириш учун олинган имтиёзли кредитларни ҳосил йилининг якунига қадар қайтарган хўжаликларга ушбу кредитлар бўйича тўланган фоиз тўловларининг 4 фоизлик пунктини субсидия сифатида қайтариб бериш тартибини жорий этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 17-январдаги “Пахта хом ашёсини етиштириш ва сотишда бозор механизмларини қўллашни изчил давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-7-сонли Фармонида қоʻйилган вазифаларни ечишга қаратилган. Таклифни жорий этиш натижасида Андижон вилояти тўқимачилик корхоналарига хом ашё етказиб берувчилар томонидан пахта хом ашёсини етиштириш учун олинган имтиёзли кредитлардан самарали фойдаланиш асосида хом ашёни чегирилган нархларда, сифатли ва ўз вақтида етказилиши натижасида ишлаб чиқариш хажмини ортиш имкониятлари яратилган.
илғор технологиялар ва замонавий дизайнерлик ишланмаларини кенг жорий қилиш ҳамда халқаро брендларни жалб қилиш орқали тўқимачилик тармогʻида тикув-трикотаж маҳсулотларининг экспортда улушини ошириш асосида корхоналар бошқаруви иқтисодий механизмини фаоллаштириш асосланган таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 16-январдаги “Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатида қайта ишлаш занжирини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6-сон Фармонида қоʻйилган вазифаларни ечишга қаратилган. Таклифни жорий этиш асосида тадқиқот олиб борилган обект корхоналарга илғор технологиялар ва замонавий дизайнерлик ишланмаларини кенг жорий қилиш ҳамда халқаро брендларни жалб қилиш орқали корхоналарда экспорт улишини кескин оширишга доир чора-тадбирлар режасига асосланган бошқарувнинг иқтисодий механизмини ишлаб чиқишга эришилган.
тўқимачилик саноати корхоналарида инновациялардан максимал фойдаланиш ҳамда ташкилий-иқтисодий бошқарувнинг инновацион самарадорлигини ошириш мақсадида “Инновациялар – изланиш ва ривожланиш маркази (И-Р&Д)”ни ташкил этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 11-сентябрдаги ““Ўзбекистон-2030” стратегиясини 2023-йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-300-сонли Қарори қоʻйилган вазифаларни ечишга қаратилган. Таклифни жорий этиш натижасида корхона учун инновацион лойиҳалар ишлаб чиқиш, интелектуал салоҳиятни ошириш, бошқарувда ташқи ва ички имкониятлардан максимал фойдаланиш, инновацияларни корхонада кўллаш ва такомиллаштириб бориш асосида ташкилий-иқтисодий бошқарувнинг инновацион самарадорлиги натижалари ҳамда мақсадларнинг амалдаги натижадорлиги яхшиланишига эришилган.
тўқимачилик саноати корхоналарида инновацион бошқарувнига таъсир этувчи ажратилган инновациялар ҳажми тақсимотига кўра тўқимачилик саноати инновацион ажратма кўрсаткичининг 2030-йилларга қадар прогноз параметрлари ишлаб чиқилган. Таклифни жорий этиш натижасида оптимистик ссенарийга кўра прогноз қилинаётган даврда амалга оширилган ҳисоб-китоблар натижаларига кўра, 2024-2030 йилларда “Милана” МЧЖнинг инновациялар орқали олинадиган фойда оширилган тақдирда, 2030-йилга бориб 2024-йилга нисбатан қарийб 135,8 % ошиши эҳтимоли, “Милана” МЧЖнинг инновациялар орқали олинадиган фойда оширилган тақдирда, 2030-йилга бориб 2024-йилга нисбатан қарийб 289.4 % ошиши эҳтимоли мавжуд эканлиги аниқланди.