Тўрабаева Зиёда Якубовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Вояга етмаган шахсларни жиноий жавобгарлик ва жазодан озод қилиш институтини такомиллаштириш”, 12.00.08 – Жиноят ҳуқуқи. Жиноят-ижроия ҳуқуқи (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Yu444.
Илмий раҳбар: Абдурасулова Қумриниса Раимқуловна, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/13.05.2020.Yu.22.03. 
Расмий оппонентлар: юридик фанлар доктори, профессор Суюнова Дилбар Жолдасбаевна; юридик фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент Умирзаков Бегзод Атабоевич.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институти.
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади вояга етмаганларни жиноий жавобгарлик ва жазодан озод қилиш институтига оид жинοят қοнунчилиги нормаларини такοмиллаштириш ва мазкур сοҳада суд амалиёти самарадοрлигини οширишга қаратилган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан ибοрат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ижтимоий хавфи катта боʼлмаган жиноятни содир қилган ёки унча оғир бўлмаган жиноятни биринчи марта содир қилган вояга етмаган шахс, агар содир этган қилмишининг хусусиятлари, айбдорнинг шахси ва ишнинг бошқа ҳолатларини эʼтиборга олиб, уни жазо қўлламасдан туриб ҳам тузатиш мумкин деган хулосага келинганлиги сабабли вояга етмаган шахс жавобгарликдан озод қилиниб, иш болалар масалалари бўйича миллий комиссияда кўришга топширилиши лозимлиги асосланган;
оғир жиноятни биринчи марта содир қилган ёки унча оғир боʼлмаган жиноятни такроран содир этган вояга етмаган шахс қилмишнинг хусусияти, айбдорнинг шахсига оид ҳолат инобатга олиниши зарурати мавжудлиги сабабли суд жазодан озод қилиш ва унга нисбатан мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиши шартлиги асосланган;
вояга етмаган шахсларни жавобгарликдан ёки жазодан озод қилиш асосларини кенгайтириш зарурати мавжудлиги сабабли “ўқув муассасасига мунтазам қатнаш мажбурияти”, “муайян реабилитация ва маслаҳат дастурларига қатнаш”, “муайян жойларга бормаслик”, “муайян шахслар билан алоқа ўрнатмаслик”, “муайян буюмларга эга бўлмаслик ёки уларни ўзида сақламаслик”, “алоқа воситаларидан, шу жумладан Интернетдан фойдаланмаслик” каби мажбурлов чоралари турларини жорий этиш лозимлиги асосланган;
вояга етмаганларга тайинланадиган жиноий жазолар муддати ва миқдори нисбатан енгиллиги сабабли уларга жазо тайинлашда ЖК 57-моддасини умумий асосларда қўллашга эҳтиёж мавжуд бўлмаслиги, бироқ ЖК Махсус қисм моддасида назарда тутилмаган енгилроқ жазо тайинлашда ЖК 57-моддаси қўлланилиши истисно этилмаслиги лозимлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Вояга етмаган шахсларни жиноий жавобгарлик ва жазодан озод қилиш институтини тадқиқ этиш натижалари асосида:
ЖК 87-модда 1-қисмига мувофиқ ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятни содир қилган ёки унча оғир бўлмаган жиноятни биринчи марта содир қилган вояга етмаган шахс, агар содир этган қилмишининг хусусиятлари, айбдорнинг шахси ва ишнинг бошқа ҳолатларини эʼтиборга олиб, уни жазо қўлламасдан туриб ҳам тузатиш мумкин деган хулосага келинса, жавобгарликдан озод қилиниб, иш вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияда кўришга топширилиши тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 14-майдаги ПҚ-3723-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилигини такомиллаштириш консепсияси асосида ишлаб чиқилаётган Жиноят кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳасида ўз аксини топган. (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2022-йил 27-декабрдаги 27/2-360-22-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф унча оғир бўлмаган жиноятни биринчи марта содир этган вояга етмаган шахсни ҳам жавобгарликдан озод қилишга хизмат қилган;
ЖК 87-модда 2-қисмига мувофиқ оғир жиноятни биринчи марта содир қилган ёки унча оғир бўлмаган жиноятни такроран содир этган вояга етмаган шахсни, мазкур модданинг биринчи қисмида назарда тутилган асослар мавжуд бўлса, суд жазодан озод қилиш ва унга нисбатан мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиши шартлиги тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 14-майдаги ПҚ-3723-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилигини такомиллаштириш консепсияси асосида ишлаб чиқилаётган Жиноят кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳасида ўз аксини топган. (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2022-йил 27-декабрдаги 27/2-360-22-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф судларга оғир жиноятни биринчи марта содир қилган ёки унча оғир бўлмаган жиноятни такроран содир этган вояга етмаган шахсни жазодан озод қилиш имконини беришга хизмат қилган;
ЖК 88-моддадаги мажбурлов чораларига қуйидаги янги турлари билан тўлдириш лозимлиги, жумладан қуйидаги: ўқув муассасасига мунтазам қатнаш мажбурияти; 5) муайян реабилитация ва маслаҳат дастурларига қатнаш; муайян жойларга бормаслик; муайян шахслар билан алоқа ўрнатмаслик; муайян буюмларга эга бўлмаслик ёки уларни ўзида сақламаслик; алоқа воситаларидан, шу жумладан Интернетдан фойдаланмаслик турларини киритиш, шунингдек бир вақтнинг ўзида мазкур моддада назарда тутилган мажбурлов чораларидан бири ёки бир нечтаси қўлланилиши мумкинлиги тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 14-майдаги ПҚ-3723-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилигини такомиллаштириш консепсияси асосида ишлаб чиқилаётган Жиноят кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳасида ўз аксини топган. (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2022-йил 27-декабрдаги 27/2-360-22-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф Пекин қоидаларининг 17-моддасида белгиланган кўрсатмаларга тўғри амал қилинишига хизмат қилган;
вояга етмаганларга нисбатан жазо тайинлаётганда ЖК 82-86-моддалари талабларидан келиб чиқиш лозим бўлиб, бунда ЖК 57-моддасини қўллаш талаб этилмаслиги, вояга етмаганларга тайинланадиган жазолар енгил бўлиб, ЖК 57-моддасини умумий асосларда қўллашга эҳтиёж қолмаслиги, лекин махсус қисм моддасида назарда тутилмаган енгилроқ жазони қўлламоқчи бўлса, судлар ушбу моддани қўллаши бундан мустасно эканлиги тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Вояга етмаганларнинг жиноятлари ҳақидаги ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарорнинг 10-бандида ўз аксини топган. (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2024-йил 30-сентябрдаги 23-03-718-24-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф вояга етмаганларга нафақат озодликдан маҳрум қилиш жазоси, балки бошқа жазо чораларини, яъни ЖК 82-86-моддаларни қўллашда ҳам енгилроқ жазо тайинлаш қоидаларини тўғри қўллашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish