Зиятов Мусулман Панжиевичнинг
Фан доктори (DSс)диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ғўза навларини парваришлашда сув тежовчи технологиялардан фойдаланишнинг илмий-амалий асослари (Суғориладиган типик бўз, тақир-ўтлоқи ва бўз-ўтлоқи тупроқлари шароитида)”, 06.01.02 – Мелиорaция ва суғорма деҳқончилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.DSc/Qx234.
Илмий маслаҳатчи: Шамсиев Акмал Садирдинович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSc.05/30.12.2019.Qx.42.01.
Расмий оппонентлар: Хамидов Мухаммадхон, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Болтаев Сайдулло Махсудович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Жўраев Умид Анварович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Республикамизнинг типик бўз, ўтлоқи тақир ва бўз ўтлоқи тупроқларида ғўзанинг районлашган ва янги навларидан юқори ҳамда сифатли пахта хосили олишни таъминлайдиган сув тежовчи замонавий технологиялардан самарали фойдаланишнинг илмий-амалий асосларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
    Ғўзани эгатлаб суғориш усулида кўчма эгилувчан қувурлардан фойдаланиш, қатор орасига қора полиэтилен плёнка тўшаб мулчалаш ҳамда ўсимликни фертигaция усулида озиқлантириш технологияси ишлаб чиқилган. 
    Бунда ўрта толали “Наврўз” ғўза нави суғориш олди тупроқ намлиги ЧДНСга нисбатан 70-70-60 % тартибда гуллашгача 0-50 см, гуллаш ва ҳосил тўплашда 0-70 см ҳамда пишиш фазасида 0-50 см тупроқ қатлами намлаб суғорилганда 1232 м3/га сув иқтисод бўлиши аниқланган.
Республиканинг турли тупроқ-иқлим шароитларида ғўза навларини томчилатиб суғориш усули орқали парваришлашда энг мақбул суғориш тартиблари ишлаб чиқилган. 
Хусусан, Тошкент вилоятининг автоморф типик бўз тупроқлари учун ғўзанинг истиқболли янги С-8298 нави тупроқ намлиги ЧДНСга нисбатан 70-75-65 % тартибда суғорилиши кераклиги аниқланган.     
Шунингдек, Сурхондарё вилоятининг яримгидроморф тақир ўтлоқи тупроқларида янги истиқболли Истиқлол-14 нави ҳам 70-75-65 % тартибда суғориш мақбуллиги исботланган. 
Жиззах вилоятининг бўз ўтлоқи тупроқларида эса янги Пахтакор-3 ғўза нави учун суғориш тартиби 75-75-60 % белгилаб олинган.
Ғўзанинг С-6524, С-6570, С-8298, Порлоқ-4, Сурхон-104, Бухоро-102, Султон, Истиқлол-14, СП-1607, Сурхон-106 навлари томчилатиб суғориш тизимида ўрганилиб, ривожланиш фазалари бўйича илдиз тизими тупроқнинг 30-50 см қатламида тарқалиши, типик бўз тупроқлар шароитида ғўзанинг С-8298 навининг илдиз тизими 42,5 см чуқурликда, тақир ўтлоқи тупроқлар шароитида Истиқлол-14 навининг илдиз тизими 58,2 см чуқурликда ривожланганлиги ҳамда томчилатиб суғориш тизимига мос эканлиги илмий тадқиқот натижалари бўйича асосланган. 
Жиззах вилоятидаги тажриба майдони ярим гидроморф, ўртача шўрланган бўз ўтлоқи тупроқларида Пахтакор-3 ғўза нави томчилатиб суғориш технологиясида тупроқ намлиги ЧДНСга нисбатан 75-75-60 % тартибда таъминланганда, мавсум давомида тупроқдаги тузлар тўпланиши 27-30 % га камайган, суғориш учун сарфланган сув 33-35 % тежалган ва пахта ҳосили 5,4 ц/га га ошганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Республиканинг Тошкент, Сурхондарё ва Жиззах вилоятлари тупроқ-иқлим шароитларида ғўзани парваришлашда сув тежовчи технологияларидан самарали фойдаланиш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида: 
“Ғўзани суғоришда замонавий ресурстежамкор технологияларидан фойдаланиш бўйича тавсиялар” тасдиқланган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновaциялар миллий маркази 12.11.2024-йил №05/01-05/02-05/04-03-368-сон маълумотномаси). Ушбу тавсияномалар бугунги кунда фермер хўжаликлари ва агрокластерларда қўлланма сифатида хизмат қилмоқда. 
Ғўзани турли қатор орасини қора полиэтилен плёнка билан мулчалаш, эгилувчан қувурлардан фойдаланиб суғориш ва фертигaция усулида озиқлантириш технологияси Марказий тажриба хўжалигида 5,0 га, Пискент тумани Исфандиёр МЧЖда 11,0 га, Муҳаммадали агро бизнес ф/х 16,0 га, Ҳасанов Абдумутал ф/х 13,0 га, жами 45,0 майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновaциялар миллий маркази 12.11.2024-йил №05/01-05/02-05/04-03-368-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида 5,2-6,6 ц/га қўшимча пахта ҳосили олинган ҳамда суғориш суви 25,4-27,1 % тежалишига эришилган. 
Ғўзани С-8298 навини томчилатиб суғориш технологиясида тупроқ намлиги ЧДНСга нисбатан 70-75-65 % тартибда парваришлаш  Тошкент вилояти Бўка тумани Амиршукур Шукурзариф ф/х 14,0 га,  Абдурафе Ражабзода ф/х 13,0 га, Маруф Сарвар ф/х 14,3 га, тажриба хўжалигида 6,5 га, жами 47,8 га майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновaциялар миллий маркази 12.11.2024-йил №05/01-05/02-05/04-03-368-сон маълумотномаси). Натижада, 41-43 % сув иқтисод бўлишига эришилиб, рентабеллик даражаси 22-24 фоизни ташкил қилган. 
Ғўзанинг томчилатиб суғориш тизимида истиқболли Истиқлол-14 навини ЧДНСга нисбатан суғориш олди тупроқ намлиги 70-75-65 % тартибда суғориш Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани Илҳомбек-Рахмон ф/х 40,0 га, Жарқўрғон тумани Халқобод Агро  ф/х 14,0 га, Миркомил Достонович ф/х 20,0 га, Ингичка толали пахтачилик илмий-тадқиқот институти тажриба хўжалигида 27,0 га, жами 101,0 га майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновaциялар миллий маркази 12.11.2024-йил №05/01-05/02-05/04-03-368-сон маълумотномаси). Бунда, гектаридан 5,3-6,8 центнер қўшимча пахта ҳосили олиниб, суғориш сувлари 39,5-41,7 % иқтисод қилинган. 
Ғўзанинг Пахтакор-3 навини томчилатиб суғориш тизимида тупроқ намлиги ЧДНСга нисбатан 75-75-60 % тартибда суғориш технологияси Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани Агроном Саъдулла даласи ф/х 20,0 га, Файз саломат ф/х 24,0 га, Шавкат ф/х 20,0 га, Набижон ф/х 24,0 га, Оқ йўл ф/х 30,0 га, Мархабо Марҳамат Диамонд ф/х 15,0 га, Пахтакор тумани ПСУЕАИТИ Жиззах ИТС да 20,0 га, жами 153,0 га майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновaциялар миллий маркази 12.11.2024-йил №05/01-05/02-05/04-03-368-сон маълумотномаси). Олинган натижаларга кўра, бўз-ўтлоқи тупроқларида ғўзанинг  Пахтакор-3 навидан ҳар гектаридан 4,0-4,6 центнер қўшимча пахта ҳосили олиниб, томчилатиб суғоришда 23,1-25,4 %  сув иқтисод қилиниб, рентабеллик 15-18 % га ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish