Матмусаев Маъруф Махсудовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Краниофарингиомаларнинг қиёсий таҳлили ва жарроҳлик даволаш тактикасини танлаш», 14.00.28- Нейрохирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №В2024.2.PhD/Tib2551.
Илмий рахбар: Кариев Гайрат Маратович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/04.07.2023.Tib.170.01
Расмий оппонентлар: Шодиев Амиркул Шодиевич, тиббиёт фанлари доктори; Холикова Адлия Амануллаевна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади оптимал жарроҳлик усулини танлаш орқали краниофарингиома билан оғриган беморларни жарроҳлик даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
краниофарингиоманинг интра, супраселлар жойлашувида кенгайтирилган эндоскопик трансназал транссфеноидал ёндашув; ретрохиазматик ёки ретроинфундибуляр жойлашувда эса, эгар суянчиғи (dorsum sallae) резекцияси ва орқа клиноидэктомия амалга оширилиши кераклиги исботланган;
латерал тарқалган ва гидроцефалия билан асоратланган кистоз краниофарингиомаларда икки босқичли комбинирланган (1-босқич-трансвентрикуляр киста фенестрацияси, 2-босқич- кенгайтирилган эндоскопик трансназал транссфеноидал ёндашув) жарроҳлик аралашувларининг самарадорлиги асосланган;
юқори гипофиз артериясининг инфундибуляр тармоғини шикастланиши натижасида пангипопитуитаризм ривожланиш эҳтимоли бўйича унинг морфофункционал аҳамияти исботланган;
кенгайтирилган транссфеноидал ёндашувда ишлаб чиқилган дуропластика усулининг жарроҳликдан кейинги назал ликворея ривожланиши камайишига бевосита боғлиқлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги илмий техник кенгашнинг тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга жорий этиш бўйича 2025 йил 15 февралдаги 12/60-сон хулосасига биноан:
биринчи илмий янгилик: краниофарингиоманинг интра, супраселлар жойлашувида кенгайтирилган эндоскопик трансназал транссфеноидал ёндашув; ретрохиазматик ёки ретроинфундибуляр жойлашувда эса, эгар суянчиғи (dorsum sallae) резекцияси ва орқа клиноидэктомия амалга оширилиши кераклиги исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: краниофарингиоманинг анатомик жойлашуви ва тарқалишига асосланган ҳолда жарроҳлик ёндашувни танлаш, унинг резекцияси учун оптимал жарроҳлик даволаш тактикасини танлаш ва хавсиз резекция қилиш имконини бериши билан асосланади. Илмий янгиликни амалиётга жорий этилиши: диссертация ишининг олинган натижалари соғлиқни сақлаш муассалари амалиётига, хусусан, Андижон вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказига 2023 йил 23 августдаги 302-сонли буйруқ, ҳамда Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро филиалига 2023 йил 26 сентябрдаги 01/294-сонли буйруқ билан нейрохирургия бўлимлари фаолиятига тадбиқ этилди. Ижтимоий самарадорлиги: ўтказилган тадқиқотлар натижаларини амалиётга татбиқ этиш краниофарингиома билан оғриган беморларда жарроҳлик тактикасини танлаш бўйича объектив қарор қабул қилишга имкон яратди, ўсмани хавфсиз ва тотал олиб ташлаш, ногиронлик, ўлимни камайтириш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: краниофарингиомаларда жарроҳлик ёндашувни танлаш алгоритми қўллаш орқали жарроҳликдан кейинги асоратлар сонини камайтириш ҳисобига беморларнинг шифохонада ўртача ётиш муддати 3–5 кунгача қисқартирилди, оғир эндокрин етишмовчилиги ва кўриш бузилишлари хавфининг пасайиши эса беморларнинг эрта реабилитацияси ва меҳнат фаолиятига қайтишига кўмаклашди, бу эса ўз навбатида, узоқ муддатли реабилитация, гормонал ўринбосар терапия, дори-дармон таъминоти ва ногиронлик ҳолатидаги ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича давлат харажатларини камайтирди. Хулоса: краниофарингиомаларда жарроҳлик ёндашув тактикасини танлаш илмий асосланган, индивидуал ёндашувни таъминлади, асоратлар хавфини камайтирди, узоқ муддатли натижаларни яхшилади ва асорат билан боғлиқ сарф харажатларни камайтиради.
иккинчи илмий янгилик: латерал тарқалган ва гидроцефалия билан асоратланган кистоз краниофарингиомаларда икки босқичли комбинирланган (1-босқич-трансвентрикуляр киста фенестрацияси, 2-босқич- кенгайтирилган эндоскопик трансназал транссфеноидал ёндашув) жарроҳлик аралашувларининг самарадорлиги асосланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: гидроцефалия билан асоратланган кистоз краниофарингиомаларда таклиф этилган босқичма-босқич ёндашув нафақат ҳаёт учун хавфли асоратлар юзага келишининг олдини олишга, балки ўсманинг ҳажмини камайтириш, капсуласини пастга тушириш ва гипоталамус ҳамда бошқа ҳаётий муҳим тузилмаларнинг шикастланиш хавфини камайтириш орқали уни хавфсиз олиб ташланиши ва даволаш натижаларини яхшилаши исботланган. Илмий янгиликни амалиётга жорий этилиши: диссертация ишининг олинган натижалари соғлиқни сақлаш муассалари амалиётига, хусусан, Андижон вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказига 2023 йил 23 августдаги 302-сонли буйруқ, ҳамда Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро филиалига 2023 йил 26 сентябрдаги 01/294-сонли буйруқ билан нейрохирургия бўлимлари фаолиятига тадбиқ этилди. Ижтимоий самарадорлиги: ўтказилган тадқиқотлар натижаларини амалиётга татбиқ этиш гидроцефалия билан асоратланган кистоз краниофарингиомаларда, киста аспирацияси гидроцефалия симптомларини бартараф этишда, ўсма капсуласининг гипоталамик тузилмалардан босқичма-босқич ажралишига, ўсма капсуласини пастга туширишга имкон беради, бу гипоталамус билан боғлиқ бузилишлар хавфини камайтиради ва ўсманинг селлар-супраселлар қисмини кенгайтирилган эндоскопик трансназал транссфеноидал ёндашув орқали олиб ташлашни осонлаштирди, бу эса ўз навбатида беморларнинг ногиронлик даражасини пасайтириш ва ҳаёт сифатини яхшилаш имконини оширди. Иқтисодий самарадорлиги: гидроцефалия билан асоратланган кистоз краниофарингиомаларда босқичма-босқич жарроҳлик ёндашувни қўлланиши шифохонада ётиш муддатларини қисқартириш, асоратларни даволашга сарфланадиган харажатларни камайтириш ва реабилитация даврини тезлаштириш орқали иқтисодий самарадорликка эришилди. Хулоса: обструктив гидроцефалия билан кечувчи кистоз краниофарингиомаларни даволашда босқичма-босқич жарроҳлик ёндашувни жорий этиш клиник самарадорликни ошириш, асоратлар сонини камайтириш, ногиронлик даражасини пасайтириш ва соғлиқни сақлаш тизими учун сезиларли иқтисодий фойда таъминлаш имконини беради.
учинчи илмий янгилик: юқори гипофиз артериясининг инфундибуляр тармоғини шикастланиши натижасида пангипопитуитаризм ривожланиш эҳтимоли бўйича унинг морфофункционал аҳамияти илмий исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: қиёсий таҳлил ва лаборатория ҳулосалари асосида жарроҳликдан кейинги пангипопитуитаризмнинг олдини олиш мақсадида юқори гипофиз артериясининг инфундибуляр тармоғини сақлаб қолиш заруряти исботланган, ва, шунга мос равишда, жарроҳликдан кейинги гормон ўрнини босувчи препаратларга бўлган эҳтиёжни камайтирган. Илмий янгиликни амалиётга жорий этилиши: диссертация ишининг олинган натижалари соғлиқни сақлаш муассалари амалиётига, хусусан, Андижон вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказига 2023 йил 23 августдаги 302-сонли буйруқ, ҳамда Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро филиалига 2023 йил 26 сентябрдаги 01/294-сонли буйруқ билан нейрохирургия бўлимлари фаолиятига тадбиқ этилди. Ижтимоий самарадорлиги: инфундибуляр тармоқ сақлаб қолинган 18 нафар бемордан 13 нафарида (72,2%) пангипопитуитаризм ривожланмаган (р<0,05), ҳолбуки ушбу тармоқ шикастланган 10 нафар беморнинг барчасида (100%) пангипопитуитаризм кузатилган. Эндокрин функцияларнинг сақланиши беморларнинг умрбод гормон ўрнини босувчи препаратларга бўлган эҳтиёжини камайтиради, ҳаёт сифатини яхшилайди. Иқтисодий самарадорлиги: эндокрин функцияни сақлаб қолиниши беморларнинг узоқ муддатли даволашда ва реабилитация қилишга кетадиган харажатларни, шунингдек, тиббий ва ижтимоий харажатларни камайтирди. Хулоса: краниофарингиома резекциясида юқори гипофиз артериясининг инфундибуляр тармоғини сақлаб қолиш пангипопитуитаризм ривожланиши хавфини сезиларли даражада камайтиради, беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилайди ва тиббий ҳамда ижтимоий харажатларни кескин қисқартириш имконини беради.
тўртинчи илмий янгилик: кенгайтирилган транссфеноидал ёндашувда ишлаб чиқилган дуропластика усулининг жарроҳликдан кейинги назал ликворея ривожланиши камайишига бевосита боғлиқлиги аниқланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: эндоскопик транссфеноидал жарроҳликда, жарроҳлик ёндашувининг тури ва мия қаттиқ пардаси нуқсонларининг ўлчамларини ҳисобга олган ҳолда бош суяги асосини реконструкция қилиш алгоритми ишлаб чиқилган. Стандарт транссфеноидал ёндашувларда гипофиз аденомаси резекциясидан сўнг, мия қаттиқ пардаси беморнинг қорин тери ости соҳасидан олинган ёғ бўлагини (ёки коллаген матрикс) 2 ёки 3 та чоклар билан фиксация қилишдан иборат. Кенгайтирилган эндоскопик транссфеноидал ёндашувда, краниофарингиомалар резекциясидан сўнг, 5 мм дан ошмайдиган мия қаттиқ пардаси нуқсонларда қорин тери ости соҳасидан олинган ёғ бўлагини (ёки коллаген матрикс) узлуксиз чоклар, “поябзал боғи (shoelace)” усулида тикиш, агар нуқсон 5 мм дан катта бўлса, фасция (қорин тўғри мушаги ёки сон фасцияси) орқали узлуксиз тикиш тавсия этилган. Мия қаттиқ пардаси тикилиши қўшимча процедураларга бўлган эҳтиёжни, люмбал дренажлаш ёки назосептал флапдан фойдаланиш эҳтиёжини камайтириши исботланган. Илмий янгиликни амалиётга жорий этилиши: диссертация ишининг олинган натижалари соғлиқни сақлаш муассалари амалиётига, хусусан, Андижон вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказига 2023 йил 23 августдаги 302-сонли буйруқ, ҳамда Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро филиалига 2023 йил 26 сентябрдаги 01/294-сонли буйруқ билан нейрохирургия бўлимлари фаолиятига тадбиқ этилди. Ижтимоий самарадорлиги: эндоскопик транссфеноидал жарроҳликдан кейин таклиф этилган бош суяги асосини реконструкция қилиш алгоритмини қўллаш орқали жарроҳликдан кейинги назал ликворея ва у билан боғлиқ асоратлар сонининг камайишига, тиббий ёрдам сифати ошишига, реабилитация муддатининг қисқаришига ва беморлар ҳаёт сифати яхшиланишига олиб келди. Иқтисодий самарадорлиги: жарроҳликдан кейинги назал ликворея ва у билан боғлиқ инфекцион асоратларни олдини олиш, шифохонада ётиш муддатининг қисқариши ва асоратларни даволашга кетадиган харажатларнинг камайтириш имконини яратди. Хулоса: эндоскопик транссфеноидал жарроҳликдан кейин бош суяги асосини реконструкция қилиш алгоритми даволаш натижаларини яхшилайди, назал ликворея ва у билан боғлиқ асоратлар сонини камайтиради.