Абдуллаева Гулистон Султановнанинг
Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
“Хоразм адабий муҳитида маърифатпарварлик ва жадидчилик ғояларининг бадиий ифодаси” 10.00.02 – ўзбек адабиёти (филология бўйича)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Fil5500.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
Илмий раҳбар: Ғайипов Дилшод Қадамбаевич филология фанлари доктори, профессор
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.55.02 рақамли Илмий Кенгаш
Расмий оппонентлар: Отажонова Манзура Омонбоевна филология фанлари доктори, профессор; Жабборов Нурбой Абдулҳакимович филология фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади миллий уйғониш даври Хоразм адабий муҳитида, ўзбек мумтоз адабиётидаги илоҳий ишқ ва комил инсон ғоясидан фарқли равишда, таназзулга юз тутган Ватан ва миллатни жаҳоннинг мутараққий халқлари даражасига юксалтириш, жамият ҳаётининг барча жабҳаларини ислоҳ этиш мақсадига хизмат қилган янгича маърифатпарварлик ва жадидчилик ғояларининг бадиий ифодаси масаласини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Хоразмда бутун Туркистондаги каби янгича маърифатпарварлик ҳаракати жадидчилик ғояларига асос бўлгани ва ўзига хос тараққиёт йўлини босиб ўтгани, Муҳаммад Раҳимхон Феруз ҳукмронлиги даврида жамият ҳаётининг барча жабҳалари ислоҳ этилиб, “усули савтия” мактаблари очилгани, матбаа ташкил этилиб, Шарқ адабиёти дурдоналари ва жадид адабиёти намуналари чоп этилгани, фотография ва киночилик йўлга қўйилиб,миллий маданият ривожига хизмат қилгани асосланган;
ХИХ асрнинг иккинчи ярми – ХХ аср бошлари Хоразм адабий муҳитида шеърият етакчи ўринни эгаллагани, анъанавий ишқий мавзу ўрнини маърифат, истибдодга исён, истиқлол орзуси ғоялари эгаллагани, поетик образлар янгиланиб, ҳуррият ёшлари – мустабидлар, булбул – зоғ, бўстон – хазон, фузало-жуҳало каби контраст образлар миллатнинг орзу-армонларини, шодлик ва андуҳларини ифодалагани Комил Хоразмий, Сўфи, Мутриб Хонахароб, Абдураззоқ Фақирий, Бобоохун Салимов, Аваз Ўтар, Чокар каби шоирлар ижтимоий лирикаси мисолида далилланган;
Хоразмлик маърифатпарвар ва жадид ижодкорлар шеъриятида мактаб-маориф, таълим-тарбия, таназзул ва тараққий муқоясаси мавзуларида асарлар битилгани, Сафо Муғанний, Мутриб Хонахароб ва бошқа шоирлар ижоди мисолида эстетик идеал янгиланиши, Абдураззоқ Фақирий лирикасида жамиятдаги иллатларни ҳажв этиш каби тамойиллар юзага келиб, такомилга эришгани аниқланган;
“Юғурмия” тўплами ва ўша давр матбуоти материаллари табдили асосида воҳа ижодкорлари асарларида Шарқ мумтоз ва Европа замонавий адабиётлари ижодий тажрибалари синтез қилиниб, соф лирик кечинма тасвири ўрнини жамият ҳаётига фаол муносабат эгаллагани, шеъриятга сиёсий-ҳуқуқий мавзулар олиб кирилгани, ғазал, қасида, мусаммат каби жанрлар табиати ўзгариб, илоҳий ишқ мавзуси Ватан ва миллат ишқи ғояси билан янгилангани исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Хоразм адабий муҳитида маърифатпарварлик ва жадидчилик ғояларининг бадиий ифодаси” мавзуси бўйича олинган илмий натижалардан Қўқон давлат педагогика институтида Давлат илмий-техника дастури доирасида амалга оширилган АЛ-322103020 рақамли “Қўқон адабий муҳити ижодкорлари ҳаёти ва ижоди бўйича веб-сайт ва электрон платформа яратиш” амалий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Қўқон университетининг 2025-йил 7-февралдаги 01-03\49-сонли маълумотномаси). Натижада Хоразм адабий муҳитидаги мактаб-маориф, тил ўрганиш мавзулари ёзилган шеърлар танлаб олиниб, уларнинг ўзига хос хусусиятлари, ижодкорларнинг бадиий маҳорат қирралари илмий далиллар асосида очиб берилган;
Воҳалик маърифатпарварлар, жадидлар янги замон ўзгаришларига ҳозиржавоблик билан муносабат билдиргани, сиёсий-ҳуқуқий масалаларни ҳам маҳорат билан бадиий талқин қилганликлари ёритилган хулосаларидан Ўзбекистон Фанлар академияси Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти томонидан амалга оширилган ФА-А1-Г007 рақамли “Қорақалпоқ нақл ва мақоллари лингвистик тадқиқот обекти сифатида” амалий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган. (Ўзбекистон Фанлар академияси Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2025-йил 4-февралдаги 57/1-сонли маълумотномаси). Натижада хоразмлик жадид Сафо Муғанний ҳам давр янгиликларини тезкорлик билан шеърга солгани, у иқтисодий тараққиётнинг кафолатларидан бири темир йўл деб билганлиги, Мутриб Хонахароб бўлса, ўз шеърларида янги давронлар келганини, фаровон ҳаёт бошланаётганини ифодалагани, Қурултойлар ўтказилганини, Ижроия Қўмита тузилганини янги замон воқелиги сифатида тасвирлагани, Абдураззоқ Фақирий даврининг баъзи нобакор ва бетайин кишиларини танқид қилгани, ўз шеърларида уларнинг умумлашма образини яратгани, миллат таназзули воқеалари талқинида Аваз Ўтарнинг ижодий индивидуаллиги алоҳида ажралиб тургани, у миллат инқиирозида нафақат хон ва унинг амалдорларини, балки халқнинг ўзини айблагани, улар феълидаги оғзи олаликни ҳам асосий воситалардан деб атагани каби масалалар илмий далиллар асосида юзага чиқарилган;
Хоразмлик жадидлар ижодида ҳуррият мавзуси асосий мавзулардан бўлганлиги очиб берилган хулосаларидан “Хоразм” телерадиоканали ДМ томонидан тайёрланган “Адабий муҳит”, “Ассалом, Хоразм” номли дастурларнинг ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган, тадқиқотчи билан бевосита суҳбат олиб борилган (“Хоразм” телерадиоканали” ДМнинг 2025-йил 3-февралдаги 112-сонли маълумотномаси). Натижада ҳуррият тасвирида асосий икки воқеа: 1917-йилда Россияда юз берган давлат тўнтариши, 1920-йилда хонлик тугатилиб, Хоразм халқ республикаси ўрнатилиши мезон бўлганлиги, бу мавзу тасвирида Мутриб Хонахароб томонидан олиб кирилган “ҳуррият ёшлари” бадиий топилмаси ўзига хослиги билан ажралиб турганлиги, ҳуррият мавзусида ёзилган аксарият шеърлар бадиий етуклиги билан адабий қимматга эгалиги ифодаланган хулосалар бўйича телетомошабинларнинг билимлари ошишига эришилган.