Расулов Маъруфжон Мамиржон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек мақомоти усуллар тизимининг туркумийлик масалалари”, 17.00.02–Мусиқа санъати (санъатшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/San191.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Юнус Ражабий номидаги ўзбек миллий мусиқа санъати институти.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Юнус Ражабий номидаги ўзбек миллий мусиқа санъати институти, PhD.08/27.09.2024.San.183.01. 
Расмий оппонентлар: Турсунова Гулшаной Артикжановна санъатшунослик фанлари доктори, профессор; Ашуров Бахтиёр Шокирович, санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.  
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат хореография академияси. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбек мақомоти усуллар тизимини назарий ва амалий жиҳатларини туркумийлик кесимида таҳлиллаб, тарихий ва замонавий ижро кўринишларини очиб беришдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбек мақомоти (Бухоро Шашмақоми, Хоразм мақомлари ва Фарғона-Тошкент мақом йўллари) туркумларининг усул (ритм) тамойиллари Сарахбор ва Наср усуллари (зарбларининг урғулари, шакли)га хос  ритмик жиҳатлар асосида шаклланганлиги аниқланган; 
усуллар тизими орқали ўзбек мақомоти таркибига кирувчи Баёт, Чоргоҳ, Дугоҳ Ҳусайний ва Гулёри Шаҳноз туркумларининг усул (ритм) тизимини илк бор ноталаштириш асосида очиб берилган; 
Бухоро Шашмақоми туркумларининг негизида (тузулиши, ҳажми ва тартибланиши) Хоразм мақомлари Мансур ва Манзум қисмлари, Фарғона-Тошкент мақом йўллари Чоргоҳ I–V, Ҳусайний Дугоҳ I–VII, Гулёр Шаҳнознинг усуллари шаклланганлиги исботланган;
усуллар тизими орқали ўзбек мақомоти туркум хусусиятлари ва вазифаларини англаш, наср, сарахбор, тасниф, пешрав, уфарлар усулларида локаллик (Уфар усули Шашмақомда: бак ба-ка-бум, ист-ба-ка ба-ка-бум. Хоразм услубида: бум-ба-ка-бак бум. Фарғона-Тошкент услубида: бак-ба-бак ист-бак) хусусиятларига эга эканлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Ўзбек мақомоти усуллар тизимининг туркумийлик масалалари” тадқиқоти бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
Ўзбек мақомоти (Бухоро Шашмақоми, Хоразм мақомлари ва Фарғона-Тошкент мақом йўллари) туркумларининг усул (ритм) тамойиллари Сарахбор ва Наср усуллари (зарбларининг урғулари, шакли)га хос  ритмик жиҳатлар асосида шаклланганлиги аниқлангани бўйича тадқиқот натижаларидан Ўзбек миллий мусиқа санъати институтининг АЛМ 202403110255-сон лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбек миллий мусиқа санъати институтининг 2024-йил 14-сентябрдаги 72-сон буйруғи). Натижада институт талабаларининг мақомлар дойра усулларининг мавзу даражасида очиб берилганлиги хусусидаги янги маълумотларга эга бўлган;
усуллар тизими орқали ўзбек мақомоти таркибига кирувчи Баёт, Чоргоҳ, Дугоҳ Ҳусайний ва Гулёри Шаҳноз туркумларининг усул (ритм) тизимини илк бор ноталаштириш асосида очиб берилганлиги ҳақидаги тадқиқот натижаларидан “Ўзбек миллий мақом санъати маркази”да 2023-йил 14-февралда ўтказилган илмий тақдимот дастурида фойдаланилган (“Ўзбек миллий мақом санъати маркази”ининг 2025-йил 27-январдаги 01-12-77-сон маълумотномаси). Пировардида тингловчилар мақомларимиздаги дойра усулларининг ўрни ва ўзига хос хусусиятлари, қонуниятлари ва тадқиқ қилинган усуллар тизими орқали Ўзбек мақомотини ўрганиб чиқилганлиги хусусида янги илмий маълумотларга эга бўлган;
Бухоро Шашмақоми туркумларининг негизида (тузулиши, ҳажми ва тартибланиши) Хоразм мақомлари Мансур ва Манзум қисмлари, Фарғона-Тошкент мақом йўллари Чоргоҳ I–V, Ҳусайний Дугоҳ I–VII, Гулёр Шаҳнознинг усуллари шаклланганлиги хусусида олинган хулосалардан Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасида 2024-йил 24-майда ўтказилган ижодий учрашув ссенарийида фойдаланилган (Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасининг 2025-йил 28-январдаги 01-07/06-32-сон маълумотномаси). Натижада ёш композиторлар ва мусиқашунослар ўзбек мақомоти дойра усулларининг муайян ва туркумийлик кесимидаги ўрни ва ўзига хос хусусиятлари, қонуниятлари ва тамойилларининг илк бор махсус тадқиқ этилганлиги ҳақида маълумотларга эга бўлган;
усуллар тизими орқали ўзбек мақомоти туркум хусусиятлари ва вазифаларини англаш, наср, сарахбор, тасниф, пешрав, уфарлар усулларида локаллик (Уфар усули Шашмақомда: бак ба-ка-бум, ист-ба-ка ба-ка-бум. Хоразм услубида: бум-ба-ка-бак бум. Фарғона-Тошкент услубида: бак-ба-бак ист-бак) хусусиятларига эга эканлиги далилланганлиги бўйича натижаларидан 2025-йил 22-январдаги Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Андижон вилоят телерадиоканали орқали эфирга узатилган “Боқий мерос” кўрсатувида ссенарийда фойдаланилган (Андижон вилоят телерадиоканалининг 2025-йил 6-февралдаги 01-13/29-сон маълумотномаси). Натижада телетомошабинлар дойра усулларининг ижровий амалиётдаги бой услублари Ўзбек миллий мақом санъатининг ривожланишига таъсири қонуниятлари махсус ўрганилганлиги хусусидаги муайян тасаввурга эга бўлган.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish