Буриев Хусаин Хамрокуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Эпидемиологик ноқулай вазиятда ривожланмай қолган ҳомиладорликни башоратлаш», 14.00.01– «Акушерлик ва гинекология» (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Tib3261.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Лагия Мирзатуллаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат тиббиёт институти, DSc.04/07.06.2024.Tib.95.03.
Расмий оппонентлар: Ахмаджонова Гулноза Муродовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Каримова Феруза Жавдатовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: COVID-19 пандемияси шароитида ривожланмай қолган ҳомиладорликнинг хавф омилларини ўрганиш ва башоратлаш асосида аёлларнинг прегравидар тайёргарлик тактикаси ва гестацион даврдаги асоратлар профилактикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор эпидемиологик ноқулай вазиятда ривожланмай қолган ҳомиладорлик келиб чиқишининг хавф омиллари (гемостаз тизимидаги бузилишлар, иммун тизимидаги ўзгаришлар, витамин D ва микроэлементлар цинк, кальций, магний дефицити) аниқланган;
COVID-19 билан касалланган ва ривожланмай қолган ҳомиладорлик мавжуд аёлларда D витамини танқислиги ва етишмовчилигини учраш ҳоллари таққослаш гуруҳига нисбатан 3,2 маротаба юқори бўлганлиги (р<0,05), хамда уларда цинк миқдори ўртача 3,69 мкмоль/лни, магний 0,73 ммоль/лни, кальций 1,86 ммоль/лни ташкил қилиб, назорат гуруҳига нисбатан анча паст эканлиги аниқланган хамда микронутриентларнинг ҳомиладорликнинг физиологик кечишидаги муҳимлиги асосланган;
COVID-19ни ўтказгандан кейин ривожланмаган хомиладорлик кузатилган    аёлларда гемостаз тизими параметрларидаги бузилишлар (қонни ивиши ва протромбин вақти, МНО, АЧТВ, D-димер, фибриноген ва тромбоцитлар миқдори) аниқланган;
илк бор  эпидемиологик ноқулай вазиятларда ривожланмай қолган ҳомиладорликни башорат қилиш ва олдини олишда қўлланиладиган,  ўз ичига Д витамини ва микронутриентлар етишмаслигини, хамда гемостаз тизимидаги бузилишларни бартараф этишни  қамраб олган дастур ишлаб чиқилган  ва унинг юқори самарадорлиги  (сезувчанлиги 83,8%, спецификлиги - 82,5%) исботланган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Эпидемиологик ноқулай вазиятда ривожланмай қолган ҳомиладорликни башоратлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: илк бор эпидемиологик ноқулай вазиятда ривожланмай қолган ҳомиладорлик келиб чиқишининг хавф омиллари (гемостаз тизимидаги бузилишлар, иммун тизимидаги ўзгаришлар, витамин D ва микроэлементлар цинк, кальций, магний дефицити) аниқланган  ва улар буйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги, Самарқанд давлат тиббиёт университетинг 2024 йил 29 майдаги марказий услубий кенгашининг 10-сонли  йиғилишида тасдиқланган “Эпидемиологик ноқулай вазиятда ривожланмай қолган хомиладорликни башоратлаш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Бухоро филиали 2024 йил 9 июндаги 44-сонли буйруғи билан, Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Хоразм филиали 2024 йил 3 июндаги 97-U сонли буйруғи билан, Самарқанд шаҳар 1-сон туғруқ мажмуаси 2024 йил 18 июлдаги 68/S-сонли буйруғи билан клиник амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 10 декабрь 10/43-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ривожланмаган хомиладорликнинг хавф омилларини ва келтиб чикарадиган сабабларини ўз вақтида эрта аниклаш,  кейинги хомиладорликда хомилани ривожланмай колинишини олдини олишга имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: ривожланмаган хомиладорликнинг кайталанишини олдини олиш натижасида аёлларда чуқур лаборатор ва инструментал текширишлар ўтказилишига талаб бўлмаганлиги натижасида бир нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 1440000 сўмга иқтисодий самарадорликка эришиш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: COVID-19 билан касалланган ва ривожланмай қолган ҳомиладорлик мавжуд аёлларда D витамини танқислиги ва етишмовчилигини учраш ҳоллари таққослаш гуруҳига нисбатан 3,2 маротаба юқори бўлганлиги (р<0,05), хамда уларда цинк миқдори ўртача 3,69 мкмоль/лни, магний 0,73 ммоль/лни, кальций 1,86 ммоль/лни ташкил қилиб, назорат гуруҳига нисбатан анча паст эканлиги аниқланган хамда микронутриентларнинг ҳомиладорликнинг физиологик кечишидаги муҳимлиги асосланган  ва улар буйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги, Самарқанд давлат тиббиёт университетинг 2024 йил 29 майдаги марказий услубий кенгашининг 10-сонли  йиғилишида тасдиқланган “Эпидемиологик ноқулай вазиятда ривожланмай қолган хомиладорликни башоратлаш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган.  Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Бухоро филиали 2024 йил 9 июндаги 44-сонли буйруғи билан, Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Хоразм филиали 2024 йил 3 июндаги 97-U сонли буйруғи билан, Самарқанд шаҳар 1-сон туғруқ мажмуаси 2024 йил 18 июлдаги 68/S-сонли буйруғи билан клиник амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 10 декабрь 10/43-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: COVID-19 билан касалланган ва ривожланмай қолган ҳомиладорлик мавжуд аёлларда D витамини ва микронутриентлар миқдорини аниқлаш хомиланинг кайта ривожланмай колишини олдини олишга қаратилган даволаш чора-тадбирлари тактикасини белгилашга ёрдам берган. Иқтисодий самарадорлиги: ривожланмаган ҳомиладорлиги бўлган аёлларда хомиладорликни кайта ривожланмай қолишини олдини олиш натижасида стационар даволаниш харажатларини камайтириш ва 210000 минг сўм миқдорида давлат бюджети маблағларини иқтисод қилишга эришилган.
учунчи илмий янгилик:  COVID-19ни ўтказгандан кейин ривожланмаган хомиладорлик кузатилган    аёлларда гемостаз тизими параметрларидаги бузилишлар (қонни ивиши ва протромбин вақти, МНО, АЧТВ, D-димер, фибриноген ва тромбоцитлар миқдори) аниқланган ва улар буйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги, Самарқанд давлат тиббиёт университетинг 2024 йил 29 майдаги марказий услубий кенгашининг 10-сонли  йиғилишида тасдиқланган “Эпидемиологик ноқулай вазиятда ривожланмай қолган хомиладорликни башоратлаш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Бухоро филиали 2024 йил 9 июндаги 44-сонли буйруғи билан, Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Хоразм филиали 2024 йил 3 июндаги 97-U сонли буйруғи билан, Самарқанд шаҳар 1-сон туғруқ мажмуаси 2024 йил 18 июлдаги 68/S-сонли буйруғи билан клиник амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 10 декабрь 10/43-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: Олинган натижалар эпидемиологик ноқулай вазиятда аёларда такрорий ривожланмаган хомиладорликнинг ривожланишини башоратлашда шахсий ёндашувни қўллашга, профилактик ва даволаш тадбирларини олиб боришнинг энг мақбул усулларини аниқлашга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: аёлларда ривожланмаган хомиладорликнинг қайта юзага келишининг олдини олиш натижасида стационар ва амбулатор даволаниш харажатларини камайтириш натижасида битта бемор учун 1 650000  сўм давлат бюджети маблағларини иқтисод қилиш имконини берган.  
туртинчи илмий янгилик: илк бор  эпидемиологик ноқулай вазиятларда ривожланмай қолган ҳомиладорликни башорат қилиш ва олдини олишда қўлланиладиган,  ўз ичига Д витамини ва микронутриентлар етишмаслигини, хамда гемостаз тизимидаги бузилишларни бартараф этишни  қамраб олган дастур ишлаб чиқилган  ва унинг юқори самарадорлиги  (сезувчанлиги 83,8%, спецификлиги - 82,5%) исботланган ва улар буйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги, Самарқанд давлат тиббиёт университетинг 2024 йил 29 майдаги марказий услубий кенгашининг 10-сонли  йиғилишида тасдиқланган “Эпидемиологик ноқулай вазиятда ривожланмай қолган хомиладорликни башоратлаш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Бухоро филиали 2024 йил 9 июндаги 44-сонли буйруғи билан, Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Хоразм филиали 2024 йил 3 июндаги 97-U сонли буйруғи билан, Самарқанд шаҳар 1-сон туғруқ мажмуаси 2024 йил 18 июлдаги 68/S-сонли буйруғи билан клиник амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 10 декабрь 10/43-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ривожланмаган хомиладорлик бўлган аёлларда такрорий ривожланмаган хомиладорлик ривожланишини башорат қилиш, аёлларда ушбу ҳолатларнинг шаклланиши ва кайталанишини олдини олиш, аёлларни кейинги хомиладорликга преконцепцион тайёргарлик чора-тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш натижасида кейинги ҳомиладорлик натижаларини яхшилаш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: аёлларда ривожланмаган хомиладорлик  қайта юзага келишининг олдини олиш натижасида амбулатор ва стационар даволаниш харажатларини камайтириш ва бюджет маблағларини иқтисод қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish