Сайдазимов Камол Тулкунович
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): 09.00.01 - Онтология, гносеология ва мантиқ. 
Диссертация мавзуси роʻйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Fal580  
Илмий раҳбар: Файзиходжаева Дилбар Иргашевна, фалсафа фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият коʻрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Оʻзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.F.01.05.
Расмий оппонентлар: Туленова Карима Жандаровна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Султанова Гулноза Сабировна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади баҳо ва нормаларнинг ижтимоий ҳаётдаги ўрнини мантиқий асослашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Баҳо ва норма консептлари шаклланишининг мантиқий ва фалсафий омилларини ретроспектив ўрганиш натижасида, уларнинг таснифланиши ҳамда йўналишларининг назарий методологик асослари ва баҳо ва нормаларнинг коммуникатив, интераксионал тавсифлари такомиллаштирилган.
Баҳо ва нормаларнинг ўзаро диалектик алоқадорлиги ва қадриятлар билан боғлиқлиги, уларнинг миллий менталитетимизга ҳос жиҳатлари, ҳамда субект ва обект ўртасидаги муносабат ифодаланишида баҳо ва нормалар трансформациясининг характери, уларнинг корелляцион узвий боғлиқлигининг фалсафий табиати  далилланган.
Аргументатив дискурсда баҳо ва нормаларнинг тезис ва аргумент вазифасида қўлланиши консеквенсиализм нуқтаи назаридан тадқиқ қилиниб,  ижтимоий баҳо ва нормаларнинг жамоатчилик фикрини шакллантириш воситаси сифатидаги бошқарувчи, назорат қилувчи ва йўналтирувчи функсиялари илмий асослаб берилган.
Баҳо, нормаларнинг ижтимоий коммуникация ва жамоатчилик фикрини шакллантиришдаги проектив роли талаба-ёшлар баҳолаш тизимидаги ўзгаришларнинг ижтимоий омиллар ҳамда шахсий прагматик қадриятларга асосланиши, шунингдек унинг қарор қабул қилиш жараёнига конструктив таъсири афзалликлар ва нормалар мантиғи қонунларига мувофиқлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Баҳо ва нормаларнинг ижтимоий ҳаётдаги ўрни (мантиқий-фалсафий аспектлар)” мавзуидаги тадқиқот натижаси асосида: 
Баҳо ва нормаларнинг ижтимоий коммуникация ва жамоатчилик фикрини шакллантиришдаги проектив роли талаба-ёшлар баҳолаш тизимидаги ўзгаришларнинг ижтимоий омиллар ҳамда шахсий прагматик қадриятларга асосланиши, шунингдек унинг қарор қабул қилиш жараёнига таъсири конструктив таъсири афзалликлар ва нормалар мантиғи қонунларига мувофиқлиги, инсон унинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари давлат ва жамиятнинг энг юксак қадриятлари эканлигини тан олиб, жамият ва давлат ҳаётининг барча жабҳаларида ҳар бир инсоннинг фаровон ҳаёти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, ижтимоий адолат ва қонун устиворлигини таъминлаш, жамиятда узлюксиз маънавий тарбия самарадорлигини баҳолашнинг илмий-методик технологиясини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилишга оид чора-тадбирлар йўналиши ижросига оид тарғибот ишларини ташкил этишда диссертация маълумотларидан фойдаланилди. (Ўзбекистон “Адолат”социал-демократик партиясининг 2024-йил 29-ноябрдаги 27/8-сон далолатномаси). Натижада тадқиқотчи томонидан диссертацияда илгари сурилган таклиф ва тавсиялар мамлакатимиз ёшлар дунёқарашини шаклантиришда ёшлар мантиқий баҳолаш, билим ва кўникмаларини такомиллаштиришга Оʻзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг иш режасига киритилган тегишли тадбирларни амалга оширишда қўлланилган;
Баҳо, нормаларнинг ижтимоий коммуникация ва жамоатчилик фикрини шакллантиришдаги проектив роли талаба-ёшлар баҳолаш тизимидаги ўзгаришларнинг ижтимоий омиллар ҳамда шахсий прагматик қадриятларга асосланиши, шунингдек унинг қарор қабул қилиш жараёнига конструктив таъсири афзалликлар ва нормалар мантиғи қонунлари нуқтаи назаридан далиллаш борасидаги илмий хулосалар ва амалий таклифлардан фойдаланилди. (Ўзбекистон Республикаси ёшлар ишлари агентлигининг 2024 йил  21 октябрдаги № 2-15-21-5442-сон маълумотномаси). Натижада диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар талаба-ёшлар  баҳолаш тизимидаги ўзгаришларнинг ижтимоий омиллар ва шахсий прагматик қадриятларга асосланиши ва унинг қарор қабул қилиш жараёнига таъсири учун назарий ва методологик асос бўлиб хизмат қилган;
Аргументатив дискурсда баҳо ва нормаларнинг тезис ва аргумент вазифасида қўлланиши консеквенсиализм нуқтаи назаридан тадқиқ қилинди,  ижтимоий баҳо ва нормаларнинг жамоатчилик фикрини шакллантириш воситаси сифатидаги бошқарувчи, назорат қилувчи ва йўналтирувчи функсиялари илмий асослаб беришга оид таклиф-тавсия, илмий хулосалардан Республика маънавият ва маърифат кенгаши Республика маънавият ва маърифат Марказининг маънавий маърифий фаолиятида қўлланилган. (Рспублика маънавият ва маърифат Марказининг 2024-йил 21 октябрдаги                          №02/01/19-1504-сон маълумотномаси). Илмий натижалар ёшлар интеллектини кўтаришга, уларда танқидий тафаккур тарзини шаклантириш ва ривожлантиришга хизмат қилган;
Баҳо ва норма консептлари шаклланишининг мантиқий ва фалсафий омиллари ретроспектив ўрганиш натижасида, уларнинг таснифланиши ва йўналишларининг назарий методологик асослари, баҳо ва нормаларнинг коммуникатив ва интераксионал тавсифлари такомиллаштириш ҳамда баҳо ва нормаларнинг ўзаро диалектик алоқадорлиги ва қадриятлар билан боғлиқлиги, уларнинг миллий менталитетимизга ҳос жиҳатлари, ҳамда субект ва обект ўртасидаги муносабат ифодаланишида баҳо ва нормалар трансформациясининг характери, уларнинг корелляцион узвий боғлиқлигининг фалсафий табиатини далиллашда, уларни очиб беришга оид илмий хулосалардан (“Ўзбекистон телерадиоканали” ДМ “Муносабат” ток-шоусининг сонларини бирини тайёрлашда фойдаланилган. (“Ўзбекистон телерадиоканали” ДМ “Муносабат” ток-шоусининг сонларини бирида 2024- йил 18-октябрдаги                                       №01-44--329 сон маълумотномаси). Илмий натижалар янги Ўзбекистонда жамиятимиз аъзоларининг тафаккур маданиятини ошириш, дунёқарашини кенгайтириш, фуқаролик жамиятини ривожлантириш, аҳолининг осойишта ва обод турмушини таъминлашга хизмат қилувчи билимларни тарғиб қилишга хизмат қилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish