Хуббалиева Махпурат Хамзаевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Хитой сайёҳларининг Марказий Осиё тарихига оид маълумотлари (қадимги ва ўрта асрлар)”, “07.00.08 – Тарихшунослик, манбашунослик ва тарихий тадқиқот усуллари”.
 Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Tar1166.
Илмий раҳбар: Аблат Ходжаев, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат шарқшунослик университети “Шарқ мамлакатлари тарихи ва антропологияси” кафедраси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик университети, DSc.03/31/01/2024/Tar.21.03  Расмий оппонентлар: 
Ахунджонов Эркин Одилович, тарих фанлари доктори, профессор.
Шазаманов Шоазим Ибрагимович, тарих фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Халқаро Ислом академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Марказий Осиё тарихига оид бой маълумотларни ўз ичига олган хитой манбалари ва саёҳатномаларини илмий таҳлил қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Қадимги ва ўрта асрларда хитойлик сайёҳлар Чжан Чян, Шюан Занг ва Ду Ҳуаннинг Марказий Осиёга ташрифи, саёҳат йўналиши ва уларнинг сафарномаларида Марказий Осиёнинг кўҳна шаҳарлари, географик жойлашуви, аҳолиси, урф-одатлари, Хитой ва Марказий Осиё ўртасидаги маданий алоқалар ўрганилиб, Самарқандда қоғоз ишлаб чиқарувчи илк хитойлик ҳунармандлар ва уларнинг Марказий Осиёга келиш сабаблари, сайёҳларнинг сафар йўналиши ҳақида маълумотлар хитой манбалари асосида далилланган; 
ХИИ–ХВ асрларда Марказий Осиёга ташриф буюрган Чанг Чун, Э Люй Чусай каби хитойлик сайёҳларнинг сафарномаларидаги Марказий Осиёда мавжуд бўлган ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий шароит, маданий муҳит, шунингдек, Чингизхон истилоларининг минтақавий тафсилотлари, тилга олинган топонимлар, географик обектлар ва тарихий шахслар ҳақидаги маълумотлар таҳлил қилиниб, мазкур манбалар минтақа тарихи бўйича муҳим бирламчи ёзма манбалиги исботланган;
    Хитой сайёҳларининг сафарномаларини ўз ичига олган хитой тилидаги “Қадимги ғарбга саёҳат” (古西行记, Гǔ хī хíнг жì) асари илк бор тадқиқот обекти сифатида ўрганилиб, Марказий Осиёга ташриф буюрган олти нафар сайёҳга тегишли сафарномалар таҳлил қилинган ҳамда ушбу манбалар Хитой сулолалар тарихига оид бошқа расмий ёзма манбалар билан қиёсий таҳлил қилиниб, “Қадимги ғарбга саёҳат” асарида Марказий Осиё тарихига доир маълумотлар Танг сулоласи манфаатлари нуқтаи назаридан бир ёқлама талқин этилгани очиб берилган; 
Ўзбекистонда Хитой тарихининг узвий қисми ҳисобланган буддавийлик манзилгоҳларининг мавжудлиги, уларнинг тарихий ва маданий жиҳатдан хитойлик сайёҳлар учун энг муҳим туристик йўналишлардан бири бўлиши мумкинлиги, шунингдек, Хитой, Тайланд, Япония каби буддавий анъанага эга давлатлардан келувчи сайёҳлар учун ягона тамойилга асосланган “Канишка парки” номли комплексни барпо этиш зарурати назарий ва тарихий манбалар билан асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хитой сайёҳларининг Марказий Осиё тарихига оид маълумотларини ўрганиш бўйича олинган натижалар, назарий ва амалий хулосалар, тавсия ва ишланмалар асосида чиқарилган:
Чжан Чян, Шюан Занг ва Ду Ҳуаннинг Марказий Осиёга ташрифидан сўнг, бу ердаги халқларнинг маданияти, иқтисодиёти ва қадриятлари ҳақида жуда кўп қимматли маълумотлар сулола тарихига оид расмий манбаларга киритилгани, унинг саёҳати натижасида нафақат Марказий Осиё тўғрисида муҳим маълумотлар тўпланишига балки, Марказий Осиё ва Хитой ўртасида алоқалар ривожлана бошланишига сабаб бўлгани ҳақидаги хулосалардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг Хитой ва Марказий Осиё халқлари алоқалари тарихини  таҳлилига бағишланган “Тарихий савол” кўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали”нинг  2023-йил 25-майдаги 02-32-822 сонли маълумотномаси). Натижада, томошабинлар қадимги ва ўрта асрларда Марказий Осиёга келган сайёҳлар Чжан Чян, Шюан Занг, Ду Ҳуаннинг сафарномалар билан танишиб, Марказий Осиё ва Хитой ўртасидаги қадимги алоқалар, сафарномаларда ёритилган Марказий Осиё ҳақидаги географик маълумотлар, кўҳна шаҳарлар ҳақида маълумотларга эга бўлди.
 “Хан сулоласи тарихи” (“Хан шу”) нинг “Чжан Чян тазкираси” да хитойлик элчилар Фарғона, Даюежи, Бақтрия, Кангкия каби давлатларга боргани, уларнинг ҳудуди, бойлиги ва иқтисодий аҳволи тўғрисида ўз ҳукмдори У-дига ахборот бергани, ХИИИ-ХВ асрларда Марказий Осиёга келган сайёҳлар сафарномаларида тилга олинган географик обектлар, топонимлар асослаб берилган хулосалардан АЛ-7823051605 “Риштон, Чуст, Янгиқўрғон ва Бойсун туманлари этнотуризм салоҳиятини оширишда локал атрибутлардан фойдаланиш” мавзусидаги амалий лойиҳани тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат шарқшунослик университети 2023-йил 28-июлдаги 05-4/708- сонли маълумотномаси). Натижада, ХИИИ-ХВ асрларда Марказий Осиёга келган сайёҳлар сафарномаларида тилга олинган географик обектлар, топонимлар аниқланиб, Хитой ва Марказий Осиё халқлари этник тарихини ўрганиш билан боғлиқ илмий фаолияти самарадорлигини оширишга асос бўлди. 
 “Хитой тарихи (қадимги ва ўрта асрлар)” номли ўқув қўлланмасида хитойлик сайёҳларнинг Ғарбий ҳудудлар яъни Марказий Осиё тарихига оид воқеалар, географик жойлашуви, аҳоли яшаш шарт-шароитлари ва урф-одатлари ҳақида маълумотлар келтирилган бўлиб,  “Хитойлик сайёҳларнинг Марказий Осиё тарихига оид маълумотлари” номли диссертация натижалари жорий қилинган (Тошкент давлат шарқшунослик университетининг 2023-йил 1-июндаги 01-04-01/1009 сонли маълумотномаси). Натижада, Хитой сайёҳларининг сафарномаларини ўз ичига олган хитой тилидаги “Қадимги ғарбга саёҳат” (古西行记, Гǔ хī хíнг жì) асаридаги сафарномалар ўрганилиб, тарих фанида самарали қўллашга илмий асос бўлиб хизмат қилди.
Марказий Осиёга ташриф буюрган хитойлик роҳибларнинг зиёрат маршрутини аниқлашда ва хитойлик роҳибларнинг Ўзбекистондаги зиёрат туризмига жалб қилиш, ички туризмни ривожлантириш, тарихни англаш мақсадида ёшларнинг Самарқанд, Бухоро, Хива, Шаҳрисабз каби тарихий ва диққатга сазовор шаҳарларга бепул саёҳатларини ташкил этиш вазифаларини белгилашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги 2024-йил 9-октябрдаги 1-01-21-5290-сонли далолатномаси). Натижада, буддавийлик манзилгоҳлар, уларнинг тарихий ва маданий жиҳатдан хитойлик сайёҳлар учун энг муҳим туристик йўналишлардан бири эканлиги таҳлил қилиниб, Хитой, Тайланд, Япония каби буддавий анъанага эга давлатлардан келувчи сайёҳлар учун ягона тамойилга асосланган зиёрат маршрутини ишлаб чиқиш зарурати асосланди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish