Турдихўжаева Маҳлиёхон Муқимхўжа қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “ХХ асрнинг 50-йиллари - ХХИ аср тадқиқотларида Фарғона водийсининг археологик ўрганилиши масалалари”, “07.00.08 – Тарихшунослик, манбашунослик ва тарихий тадқиқот усуллари”.
 Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Tar1515.
Илмий раҳбар: Дониёров Алишер Худайбердиевич, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат шарқшунослик университети “Марказий Осиё халқлари тарихи” кафедраси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик университети, DSc.03/31/01/2024/Tar.21.03  Расмий оппонентлар: 
Шадманова Санобар Базарбаевна, тарих фанлари доктори, профессор.
Хакимов Абдумухтор Абдухалимович, тарих фанлари боъйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ХХ асрнинг 50-йиллари – ХХИ аср тадқиқотларида Фарғона водийсининг археологик ўрганилиши масалаларини тадқиқ қилишдан иборат 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Фарғона водийси ўлкашунослик музейлари фаолияти совет даврида археологик билимлар ривожига сезиларли ҳисса қўшгани, музей археолог ходимларининг фаолияти натижасида ХХ асрнинг 50-йилларидан комплекс экспедициялар олиб борилгани, бу эса водий тарихига оид турли ноёб материалларни тўплаш ва сақлаш ишлари самарасини оширгани, водийнинг археологик харитаси тузилгани, мустақиллик йилларига келиб эса минтақадаги музейлар археологик фаолиятида сустлашиш кузатилиши архив материалари асосида исботлаб берилиб, ўлкада жойлашган тарих ва маданият музейлари фаолиятини археологлар билан ҳамкорликда ташкил этиш орқали музей фондларининг асосли манбалар билан бойитиш имкониятини ошириш мумкинлиги асослаб берилган;
Фарғона водийсининг тош даврига оид илмий изланишларнинг биринчи босқичи – ХХ асрнинг 50-70-йилларига мос келиши, ундаги асосий эʼтибор ирригация қурилиши билан боғлиқ ҳолда тош даври ёдгорликларини ўрганишга ва Селунгур одамининг ёшини аниқлаш билан боғлиқ бўлгани; иккинчи босқичи – 1970-1990-йиллар оралиғига тўғри келиб, ушбу давр археологик тадқиқотларида палинология, палеозоология ва антропология усулларидан кенгроқ фойдаланилиб, фанлараро интеграциянинг ошиши натижасида тадқиқотлар аҳамияти ва қамрови ошгани очиқланган;
Мустақиллик йилларида Фарғона водийсининг шаҳарсозлик ва урбанизация масаласи ёритилган тадқиқотлар уч босқичда (1991-1998, 1998-2016, 2016-ҳ.в.) ривожлангани, биринчи босқичда – мавжуд ижтимоий-иқтисодий вазият сабабли илмий нашрлар сони бирмунча камайгани, иккинчи босқичда – шаҳарлар ёшини ҳаққоний аниқлашга қаратилган маҳаллий тадқиқотларнинг сони ортгани, сўнгги босқичда – халқаро алоқалар кенгайиб, ҳудуд қадимий манзилгоҳларининг дунё тамаддуни марказларидан бири ҳамда туризм учун қулай макон сифатидаги аҳамиятига оид тадқиқотлар ортиб бораётгани далилланган;
“Ўзбекистон археологияси” даврий нашрининг асосий қисми водий археологиясида шаҳарсозлик, моддий маданият йўналишларига оид илмий изланишларни қамраб олгани, назарий масалаларнинг ёритилиши, ибтидоий давр ҳамда этноархеологик таҳлилларга эҳтиёж эса юқорилигича қолаётгани, “Ўзбекистонда археологик тадқиқотлар” журналининг энг кўп тадқиқотлари Андижон вилоятига, сўнг Наманган ва энг кам қисми Фарғона вилоятларига тўғри келиши Фарғона вилоятида археологик тадқиқотлар етарли даражада амалга оширилмаётганини кўрсатиши, водий археологлари ҳамкорлигини кучайтириб, ягона “Ахборот-таҳлилий платформа” ташкил этиш таклифи берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ХХ аср 50-йиллари – ХХИ аср тадқиқотларида Фарғона водийсининг археологик ўрганилиши масалалари бўйича ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Тошкент давлат шарқшунослик университетининг “Риштон, Чуст, Янгиқўрғон ва Бойсун туманлари этнотуризм салоҳиятини оширишда локал атрибутлардан фойдаланиш” номли лойиҳасида диссертациянинг мустақиллик йилларида Фарғона водийсининг шаҳарсозлик ва урбанизация масаласи ёритилган тадқиқотлар уч босқичда (1991–1998, 1998–2016, 2016–ҳ.в.) ривожлангани, биринчи босқичда – мавжуд ижтимоий-иқтисодий вазият сабабли илмий нашрлар сони бирмунча камайгани, иккинчи босқичда – шаҳарлар ёшини ҳаққоний аниқлашга қаратилган маҳаллий тадқиқотларнинг сони ортгани, сўнгги босқичда – халқаро алоқалар кенгайиб, ҳудуд қадимий манзилгоҳларининг дунё тамаддуни марказларидан бири ҳамда туризм учун қулай макон сифатидаги аҳамиятига оид натижаларидан фойдаланилган (Тошкент давлат шарқшунослик университетининг 2025-йил 24-майдаги 01-04-02/1430-сон маʼлумотномаси). Натижада, Фарғона водийсида шаҳарсозлик ва урбанизация бўйича тарихий-илмий тадқиқотлар босқичма-босқич ривожланиб, ҳудуднинг қадимий манзилгоҳ сифатида танилиши ва туризм салоҳиятининг оширилишига оид маʼлумотлар лойиҳа доирасида локал атрибутларни аниқлаш ва уларни этнотуризм йўналишида самарали қўллашга илмий асос бўлиб хизмат қилди.
 “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тарих майдони” кўрсатувида диссертацияда акс этган Фарғона водийсининг тош даврига оид илмий изланишларнинг биринчи босқичи – ХХ асрнинг 50-70-йилларига мос келиши, ундаги асосий эʼтибор ирригация қурилиши билан боғлиқ ҳолда тош даври ёдгорликларини ўрганишга ва Селунгур одамининг ёшини аниқлаш билан боғлиқ бўлгани; иккинчи босқичи – 1970-1990-йиллар оралиғига тўғри келиб, ушбу давр археологик тадқиқотларида палинология, палеозоология ва антропология усулларидан кенгроқ фойдаланилиб, фанлараро интеграциянинг ошиши натижасида тадқиқотлар аҳамияти ва қамрови ошганига оид таҳлиллардан фойдаланилган (Оъзбекистон Миллий телерадиокомпанийаси “Маʼрифат” ижодий бирлашмаси” давлат муассасаси 2025-йил 27-майдаги 15-33/354-сон маʼлумотномаси). Натижада, томошабинлар ҳудуднинг қадимий тарихи, Селунгур одами ва илмий изланишларнинг аҳамияти билан танишиб, тарихий меросга нисбатан қизиқиш ва тушунчаларини бойитди.
Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм давлат қўмитаси томонидан диссертациянинг биринчи бобида акс этган Фарғона водийси ўлкашунослик музейлари фаолияти совет даврида археологик билимлар ривожига сезиларли ҳисса қўшгани, музей археолог ходимларининг фаолияти натижасида ХХ асрнинг 50-йилларидан бошлаб комплекс экспедициялар олиб борилгани, бу эса водий тарихига оид турли ноёб материалларни тўплаш ва сақлаш ишлари самарадорлигини оширгани, водийнинг археологик харитаси тузилгани, мустақиллик йилларига келиб эса минтақадаги музейлар археологик фаолиятида сустлашиш кузатилгани архив материаллари асосида исботлаб берилгани, ўлкада жойлашган тарих ва маданият музейлари фаолиятини археологлар билан ҳамкорликда ташкил этиш орқали музей фондларини асосли манбалар билан бойитиш имконияти ҳақидаги хулосалардан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025-йил 27-май 03-10-17-4464-сон маʼлумотномаси). Натижада, Фарғона водийси музейларининг археологик фаолиятдаги тарихий роли аниқланиб, уларнинг илмий меросни шакллантиришдаги ҳиссаси баҳоланди ҳамда музей фондларини археологлар билан ҳамкорликда бойитиш зарурати асосланди.
 “Ўзбекистон археологияси” даврий нашрининг асосий қисми водий археологиясида шаҳарсозлик, моддий маданият йўналишларига оид илмий изланишларни қамраб олгани, назарий масалаларнинг ёритилиши, ибтидоий давр ҳамда этноархеологик таҳлилларга эҳтиёж эса юқорилигича қолаётгани, “Ўзбекистонда археологик тадқиқотлар” журналининг энг кўп тадқиқотлари Андижон вилоятига, сўнг Наманган ва энг кам қисми Фарғона вилоятларига тўғри келиши Фарғона вилоятида археологик тадқиқотлар етарли даражада амалга оширилмаётганини кўрсатиши, водий археологлари ҳамкорлигини кучайтириб, ягона “Ахборот-таҳлилий платформа” ташкил этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги Наманган вилояти тарихи ва маданияти музейининг кўргазмаларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2025-йил 5-июндаги 04-05/2257-сонли маʼлумотномаси). Натижада, таклиф этилган ягона “Ахборот-таҳлилий платформа” консепсияси Маданий мерос агентлигининг ҳудудлардаги археологик тадқиқотлар мувофиқлигини баҳолаш, таҳлил қилиш ва илмий маълумотларни марказлашган ҳолда йиғиш жараёнида методик асос сифатида фойдаланилишига хизмат қилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish