Раззакова Наргис Юлдашевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Жамиятни модернизация қилиш шароитида оилавий муносабатларнинг ўзгариш динамикаси» 22.00.02 ‒ Ижтимоий тузилиш, ижтимоий институтлар ва турмуш тарзи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/S77.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, DSc.20/30.12.2019.S.23.02.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Латипова Нодира Муҳтаржановна, социология фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Матибаев Таспулат Болтобаевич, социология фанлари доктори, профессор, фалсафа фанлари доктори, профессор Нурматова Мукаррам Ахмедовна.
Етакчи ташкилот: «Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади оилавий муносабатларнинг ўзгариш динамикасини таҳлил қилиш орқали оила институтини янада ривожлантириш борасида тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
оиладаги барқарорликни таъминлаш, соғлом ҳаёт жараёнларини тарғиб қилиш, фарзандлар ўртасида таълим-тарбияни синкретлаш, эр-хотин ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашга йўналтирилган ижтимоий тренингларнинг интеграцияда маҳалла сигментида “меҳр зиёси” ижтимоий платформасининг ташкил этилиши, (ижтимоий муҳофаза, маслаҳат кенгаши, меҳнат бозорига йўналтирилган таълим онлайн курслари) социологик асослантирилган;
«оиланинг бахтлилик индекси» асосида оилавий муносабатларнинг миллийликка асосланган бир мақсад йўлида «оила ҳамжиҳатлиги» ижтимоий формуласи (фаровонлик, узоқ-умр, экология, инсоний муносабатлар, ўзаро ҳурмат ва эътибор, очиқ мулоқот, қизиқишлар, мақсадлар, молиявий барқарорлик) ишлаб чиқилган;
замонавий оила муносабатларининг ижтимоий ҳимоясини таъминлашда миллий идентикликни мустаҳкамлашга йўналтирилган оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, миллий таълим ва маданиятни ривожлантириш, миллий анъаналарни сақлаш, миллий тарихнинг ўрганилишини таъминлаш, миллий сегментдан фойдаланиш компетентлигини мустаҳкамлаш социологик асослантирилган;
жамиятдаги янги тенденцияларни кузатиш, интернет ва рақамли технологиялар орқали янги имкониятлардан фойдаланиш негизида ҳар бир оила ўзини-ўзи қўллаб-қувватлаши, истиқболга интилиши ва ривожланиши (оилада молиявий режалаштириш, маънавий ривожланиш ва таълим, барқарор даромад манбаларини яратиш, ижтимоий таълим ва қўллаб-қувватлаш, савдо ва хизматлар соҳасида фаолият) оилавий муносабатларда камбағалликни олдини олишда пухта ишлаб чиқилган стратегияларни қўллаш масаласи очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жамиятни модернизасия қилиш шароитида оилавий муносабатларни мустаҳкамлашга кўмаклашиш бўйича ишлаб чиқилган назарий ва амалий социологик таклиф ва тавсиялар асосида:
оиладаги барқарорликни таъминлаш, соғлом ҳаёт жараёнларини тарғиб қилиш, фарзандлар ўртасида таълим-тарбияни синкретлаш, эр-хотин ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашга йўналтирилган ижтимоий тренингларнинг интеграцияда маҳалла сегментида «меҳр зиёси» ижтимоий платформасининг ташкил этилиши, (ижтимоий муҳофаза, маслаҳат кенгаши, меҳнат бозорига йўналтирилган таълим онлайн курслари) социологик асослантирилган маълумотидан «Маҳалла» хайрия жамоат фондида томонидан «Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 21-декабрдаги ПҚ-402-сон қарорига 5-илова «ЙЎл харитаси» И-боб «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари» ҳамда эҳтиёжманд оилалар билан ишлаш бўйича 10-бандидаги “Ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли ва ёшлар етакчиси томонидан алоҳида юритилаётган тарқоқ платформалар ўрнига Маҳалланинг ягона платформасини жорий қилиш» бандини тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди Республика бошқарувининг 2023-йил 6-мартдаги №02-01-29-1-сонли маълумотномаси). Натижада, жамиятда оиладаги барқарорликни таъминлаш, соғлом ҳаёт жараёнларини тарғиб қилиш, эр-хотин ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш, фарзандлар ўртасида таълим-тарбияни барқарорлигини таъминлашда ижобий самарадорликка эришилган;
«оиланинг бахтлилик индекси» асосида оилавий муносабатларнинг миллийликка асосланган бир мақсад йўлида «оила ҳамжиҳатлиги» ижтимоий формуласи (фаровонлик, узоқ-умр, экология, инсоний муносабатлар, ўзаро ҳурмат ва эътибор, очиқ мулоқот, қизиқишлар, мақсадлар, молиявий барқарорлик) ишлаб чиқилганлик маълумотидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг «Оила, болалар ва ёшлар» деб номланган ХИВ бобини тайёрлашда, шунингдек, конституциянинг 76 ва 78-моддалари лойиҳасини тайёрлашда методологик база сифатида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг 2023-йил 27-июлдаги №04/10-10-51-сонли маълумотномаси). Натижада, Қўмита томонидан тақдим этилган таклифлар инобатга олиниб, Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ХИВ «Оила, болалар ва ёшлар» деб номланган бобидаги 76-моддасида «Никоҳ Ўзбекистон халқининг анʼанавий оилавий қадриятларига, никоҳланувчиларнинг ихтиёрий розилигига ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади» деган норма шакллантирилган;
замонавий оила муносабатларининг ижтимоий ҳимоясини таъминлашда миллий идентикликни мустаҳкамлашга йўналтирилган оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, миллий таълим ва маданиятни ривожлантириш, миллий анʼаналарни сақлаш, миллий тарихнинг ўрганилишини таъминлаш, миллий сегментдан фойдаланиш компетентлигини мустаҳкамлаш социологик асослантирилганлик маълумотидан «Ижтимоий фикр» Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази томонидан «Замонавий жамиятда хотин-қизларнинг ўрни, мақсади ва устуворликлари» мавзусидаги телефон сўровида ўтказилган чуқурлаштирилган интервю саволларини тайёрлашда фойдаланилган. ( «Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш марказининг 2023-йил 27-июндаги №01-16/105-сонли маълумотномаси). Натижада оилалар трансформациялашуви жараёнида бир тизимдан иккинчисига ўтишда оилаларда, аҳоли орасида ҳуқуқий маданиятни ошиш динамикасини ва оилавий муносабатларни таснифлашга қаратилган интервюларни самарали ташкил этишга эришилган;
жамиятдаги янги тенденсияларни кузатиш, интернет ва рақамли технологиялар орқали янги имкониятлардан фойдаланиш негизида ҳар бир оила ўзини-ўзи қўллаб-қувватлаши, истиқболга интилиши ва ривожланиши (оилада молиявий режалаштириш, маънавий ривожланиш ва таълим, барқарор даромад манбаларини яратиш, ижтимоий таълим ва қўллаб-қувватлаш, савдо ва хизматлар соҳасида фаолият) оилавий муносабатларда камбағалликни олдини олишда пухта ишлаб чиқилган стратегияларни қўллаш масаласи очиб берилганлик маълумотидан Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Оила ва хотин-қизлар қўмитаси томонидан «Ўзбекистонда жамиятни модернизациялаш жараёнида мустаҳкам оилани шакллантиришнинг аҳамияти» мавзусида туркум тадбирлар ссенарийларини тайёрлашда ҳамда ушбу тадбирлар доирасида иштирокчилар билан блиц сўровларни ўтказишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг 2023-йил 23-июндаги №02-01/845-сонли маълумотномаси). Натижада, оилалар камбағаллик даражасини аниқ ташхислаш, жамиятдаги янги тенденсияларни кузатиш, интернет ва рақамли технологиялар орқали янги имкониятлардан фойдаланиш негизида ҳар бир оила ўзини-ўзи қўллаб-қувватлаши, истиқболга интилиши ва ривожланиши масалаларини аниқлашга қаратилган лойиҳаларнинг техник вазифалари такомиллаштирилган.