Дадабоев Равшанбек Махамадали ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бензин-ҳаво аралашмасига водород қўшиш орқали двигателларнинг динамик кўрсаткичларини яхшилаш” мавзусида 05.08.06 – “Ғилдиракли ва гусеницали машиналар ва уларни ишлатиш” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Т4745
Илмий раҳбар: Кадиров Сарвар Мукадирович техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат техника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат техника институти, PhD.03/30.09.2020.Т.124.01
Расмий оппонентлар: техника фанлари доктори, профессор Қосимов Каримжон, техника фанлари доктори, профессор Иноятходжаев Жамшид Шухратуллаевич.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Бензинли енгил автомобил двигателига водород қўшиш орқали двигателнинг динамик ва ёнилғи самарадорлик кўрсаткичларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тирсакли валнинг бурчак тезланишини аниқлаш усули динамометрик стендида олинган тезлик характеристикасининг графигини таҳлил қилиш ҳисобига белгиланган бурчак тезлигига эришиш вақтини аниқлаш асосида такомиллаштирилган;
бензин-ҳаво аралашмасига водород қўшиш орқали цилиндрдаги ёниш жараёни яхшиланиши ҳисобига двигател қувват ўзгаришини водород миқдорига боғлиқлигини ифодаловчи математик ифода ишлаб чиқилган;
бензин-ҳаво аралашмасига водородни қўшиш ҳисобига цилиндрдаги босимнинг кўтарилиш ва аланганинг тарқалиш тезлиги ҳамда двигател тирсакли вал бурчак тезланиш кўрсаткичларининг боғлиқлигини ифодаловчи математик ифода ишлаб чиқилган;
бензин-ҳаво аралашмасига водородни қўшиш ҳисобига двигател тирсакли вал бурчак тезланишининг ортиши ҳисобига двигател динамикаси яхшиланишини ифодаловчи математик ифодаси ишлаб чиқилган;.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бензинли енгил автомобил двигателига водород қўшиш орқали двигателнинг динамик ва ёнилғи самарадорлик кўрсаткичларини яхшилаш бўйича олинган натижалар асосида:
бензинли енгил автомобил двигателларига водородни доимий миқдорда бензин ёнилғига қўшимча сифатида қўшиш, двигателнинг қуввати, ёнилғи тежамкорлиги ва динамик кўрсаткичларини ошириш бўйича тажриба-синов ишлари Андижон "Автотеххизмат" МЧЖда (“Узавтосаноат” АЖ нинг 2024-йил 18-декабр 17/07-25-2010-сонли маълумотномаси). Натижада бензинли енгил автомобил двигателларига водородни доимий миқдорда бензин ёнилғига қўшимча сифатида қўшиш ҳисобига двигателнинг ёнилғи самарадорлигини 5-6 % га яхшиланган.
бензинли енгил автомобил двигателларига водородни доимий миқдорда бензин ёнилғига қўшимча сифатида қўшиш усули Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетида жорий этилган((“Узавтосаноат” АЖ нинг 2024-йил 18-декабр 17/07-25-2010-сонли маълумотномаси). Натижада бензинли енгил автомобил двигателларига водородни доимий миқдорда бензин ёнилғига қўшимча сифатида қўшиш двигателнинг динамик кўрсаткичларини 7-8 % га ортишига эришилди. Кутилаётган йиллик иқтисодий самара ҳар бир автомобил учун 3.7 млн. сўмни ташкил этган.