Ғаниева Дилафруз Хасанбой қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўзбек ва инглиз тилларида “таълим” микромайдони: семантик ва лингвокултурологик тадқиқи”; 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Fil3962
Илмий раҳбар: Искандарова Шарифа Мадалиевна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қўқон давлат университети, PhD.03/04.06.2021.Fil.132.01
Расмий оппонентлар: Хошимов Ғанижон Мирзааҳмедович, филология фанлари доктори, профессор; Зияев Авазбек Ихтиярович, филология фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Наманган давлат сҳет тиллари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади турли тизимга мансуб ўзбек ва инглиз тиллари мисолида “таълим” микромайдонига хос лисоний воситаларни семантик ва лингвокултурологик жиҳатдан тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тилшуносликда терминологиянинг мустақил фан сифатидаги мақоми, таълим соҳасига оид терминларнинг лингвистик хусусиятлари, “таълим” микромайдони лисоний воситаларини юзага чиқарувчи ички ва ташқи омиллар, уларнинг терминосистемадаги ўрни ҳамда ядро, периферий, таркибий қисмлари, терминосфераси аниқланган;
ўзбек ва инглиз тилларидаги “таълим” микромайдони лисоний воситалари яхлит бир система сифатида олиниб, уларнинг интеграл ва дифференциал семалари, терминосистемадаги лисоний бирликларнинг умумилмий, хусусийлик ва тизимлилик каби белгилари, шунингдек, номенлар, профессионализмлар, жаргонлар каби номинатив бирликлар лексик-семантик, ассоциатив-мантиқий жиҳатдан асосланган;
“таълим” микромайдони мураккаб тузилишга эга бўлиб, унинг ички тузилишига кўра микро ва супермикрогуруҳларга бўлиниши, бу гуруҳларни ташкил этувчи бирликлар иерархия, антонимия, гипер-гипонимия, партонимия, синонимия, градуонимия ҳодисалари асосида юзага чиқиши далилланган;
“таълим” микромайдони луғавий бирликлари семантик жиҳатдан “таълим муассасалари”, “таълим жараёни қатнашчилари”, “таълим жараёни” каби гуруҳларга ажралиб, уларнинг ўзбек ва инглиз тиллари луғат таркибида фаол қатламни ташкил этиши, бу бирликлар тасвирий ифодалар, метафоралар, паремиологик бирликлар орқали миллий-маданий ва лингвокултурологик хусусиятларни ифодалаши исботланган ҳамда бадиий матндаги ифода имкониятлари қиёсий аспектда очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек ва инглиз тилларидаги “таълим” микромайдони доирасидаги лексик бирликларнинг семантик ва лингвокултурологик тадқиқи юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
тилшуносликда терминологийанинг мустақил фан сифатидаги мақоми, таълим соҳасига оид терминларнинг лингвистик хусусиятлари, “таълим” микромайдони лисоний воситаларини юзага чиқарувчи ички ва ташқи омиллар, уларнинг терминосистемадаги оърни ҳамда йадро, периферий, таркибий қисмлари, терминосфераси ҳақидаги илмий хулосалардан Оъзбекистон Республикаси Фанлар академийаси Қорақалпоғистон боълими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти томонидан ФА-Ф1-Г003 “Ҳозирги қорақалпоқ тилида функсионал соъз йасалиши” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳада фойдаланилган (Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2024-йил 8-июлдаги 263/1-сонли маълумотномаси). Натижада “таълим” микромайдони лисоний воситаларининг соҳа терминологийаси сифатида ҳозирги босқичдаги ҳолати, ички ва ташқи омиллар ҳисобига бойиб бориш йоъллари, терминлик хусусийатлари ҳақидаги назарий фикрлар лойиҳанинг илмий далиллар билан бойишига хизмат қилган, лойиҳа дастури илмий-назарий жиҳатдан мукаммаллашган;
“таълим” микромайдони луғавий бирликлари семантик жиҳатдан “таълим муассасалари”, “таълим жарайони қатнашчилари”, “таълим жарайони” каби майдоний гуруҳларга ажралиб, улар ўзбек ва инглиз тиллари луғат таркибида фаол қатламни ташкил етиши, бу бирликлар тасвирий ифодалар, метафоралар, паремиологик бирликлар, диний тил бирликлари орқали миллий-маданий ва лингвокултурологик хусусийатларни ифодалашига оид хулосалардан Йошлар ишлари агентлиги фаолийатида оъзбек тилининг мавқейини коътаришга қаратилган чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқишда, тарғибот-ташвиқот ишлари учун маърузалар таййорлаш ҳамда ижодкор йошлар учун турли семинарлар ва тадбирлар ташкил қилишда фойдаланилган (Йошлар ишлари агентлиги Фарғона вилойат Йошлар ишлари бошқармасининг 2024-йил 2-июлдаги 02-22/483-сон маълумотномаси). Натижада оъзбек тилининг йошлар орасидаги аҳамийати, йошларнинг тилга муносабати, шунингдек, миллий-маданий тушунчаларини юксалтиришга эришилган;
оъзбек ва инглиз тилларидаги “таълим” микромайдони лисоний воситаларининг интеграл ва дифференсиал семалари, терминосистемадаги лисоний бирликларнинг умумийлик, хусусийлик ва тизимлилик каби белгилари, шунингдек, номинатив бирликлар: номенлар, профессионализмлар, жаргонларнинг лексик-семантик, ассоциатив-мантиқий хусусиятлари ҳамда диссертацийа доирасида еълон қилинган “Лехиcал Семантиc Аналйсис оф “Едуcатионал Естаблишменц” Ин Тҳе Енглиш Анд Узбек Лангуагес” номли мақола хулосалари 2019-2021-йилларга моължалланган Фарғона давлат университети “ЕМИ (Енглиш ас а Медиум оф Инструcтион)” халқаро лойиҳа доирасида чоп етилган (Фарғона давлат университетининг 2024-йил 2-июлдаги 04/3566-сон маълумотномаси). Натижада ушбу материаллардан самарали ва кенг фойдаланилиб лойиҳанинг илмий далилларга бой боълиши таъминланган.
“таълим” микромайдони мураккаб тузилишга егалиги, унинг ички тузилишига кўра микро ва супермикрогуруҳларга бўлиниши, бу гуруҳларни ташкил етувчи бирликлар иерархийа, антонимийа, гипер-гипонимийа, партонимийа, синонимийа, градуонимийа ҳодисалари асосида юзага чиқишига оид далилларидан Фарғона вилояти телерадиокомпаниясининг “Очиқ мулоқот”, “Долзарб мавзу”, “Замондош”, “Қадрият”, “Маънавият – қалб кўзгуси”, “Кун мавзуси”, “Фарғона 24” кўрсатувларида кенг фойдаланилган. Фарғона вилоят телерадиокомпаниясининг 2024-йил 8-октябрдаги №01-12/157-сон маълумотномаси). Натижада ушбу телекўрсатув дастурлари учун тайёрланган материалларнинг таъсирчанлиги ортиб, мазмунан мукаммаллашган, илмий далиллар билан тўлдирилган.