Ходжаева Дилрух Илхомовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кўкрак бези саратонини радикал даволашдан ва жисмоний терапия қўллангандан сўнг аёллар танасининг антропометрик кўрсаткичлари», 14.00.02 – Морфология, 14.00.12 – Тиббий реабилитология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Tib5728.
Илмий раҳбарлар: Ахмедова Сайёра Мухамадовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Саидов Махсуд Арифович, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Хамидова Фарида Муиновна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Мавлянов Зафар Искандарович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Абуали ибни Сино номидаги Тожикистон давлат тиббиёт университети (Тожикистон Республикаси).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кўкрак бези саратонини радикал давосидан ва ДЖТ орқали тузатишдан сўнг аёллар танасининг антропометрик кўрсаткичларини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сут бези саратонини радикал даволашдан сўнг ўрта ва кекса ёшдаги аёлларда мастэктомиядан кейин беморлар танасидаги ўзгаришларни баҳолаш учун мўлжалларни белгилаш имконини берадиган тананинг антропометрик параметрлари аниқланган;
мастэктомия қилинган ўрта ва кекса ёшдаги аёллар танасининг антропометрик кўрсаткичлари худди шу ёш гуруҳидаги соғлом аёллардан тана нисбати ва симметрия бўйича сезиларли даражада фарқ қилиши аниқланган;
кунига 10-15 дақиқа давомида даволовчи жисмоний тарбия билан мунтазам шуғулланиш мастэкcтомия қилинган аёлларда лимфостазнинг пасайишига сезиларли таъсир кўрсатиши, лимфа оқимини нормаллаштиришга ёрдам бериши, шишнинг сезиларли даражада пасайиши ва суюқлик айланишини яхшилаши туфайли асоратларнинг олдини олишда ва беморларнинг умумий аҳволини яхшилашда асосий роль ўйнаши аниқланган;
даволовчи жисмоний тарбия машғулотлари тананинг антропометрик кўрсаткичларида сезиларли яхшиланишга, жумладан, қоматни тўғрилаш ва тана симметриясини яхшилашга олиб келиши, ушбу ўзгаришлар жисмоний ҳолатдаги уйғунликни тиклашга, аёлларнинг фаоллик даражасини оширишга ва ҳаёт сифатини яхшилашга ёрдам бериши, бу эса муваффақиятли реабилитация ва тўлақонли ҳаётга қайтишнинг муҳим жиҳати эканлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кўкрак бези саратонини радикал даволашдан ва жисмоний терапия қўллангандан сўнг аёллар танасининг антропометрик кўрсаткичлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: сут бези саратонини радикал даволашдан сўнг ўрта ва кекса ёшдаги аёлларда мастэктомиядан кейин беморлар танасидаги ўзгаришларни баҳолаш учун мўлжалларни белгилаш имконини берадиган тананинг антропометрик параметрлари аниқланганлиги бўйича таклифлар Бухоро давлат тиббиёт институти мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 30 сентябрда 05-24/312-t-сон билан тасдиқланган «Сут бези саратонини радикал даволашдан сўнг аёллар танасининг антропометрик кўрсаткичларини баҳолаш ва уларни даволаш жисмоний тарбия усули ёрдамида коррекциялаш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Хоразм филиали бўйича 20.10.2024 йилдаги 97-сон ҳамда Тошкент филиали бўйича 24.10.2024 йилдаги 140И/Ч-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 22 апрелдаги  07/113-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлик: мастэктомия кейинги аёлларни ташхислаш ва реабилитация қилиш усулларини ишлаб чиқиш орқали беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш, уларнинг ижтимоий мослашуви ва даволанишдан сўнг фаол ҳаётга қайтишига имконини беради. Иқтисодий самарадорлик: мазкур касалликни стационар шароитида даволаш учун сарфланадиган бюджет маблағларнинг 7,5 % мастэктомиядан кейинги аёллар ҳолатини баҳолашда антропометрик кўрсаткичлардан фойдаланиш реабилитациянинг индивидуал дастурларини ишлаб чиқиш орқали тикланиш вақтини қисқартириш, беморлар ҳаёт сифатини ошириш ва стационар даволаниш муддатини қисқартириш натижасида иқтисод қилинади;
иккинчи илмий янгилик: мастэктомия қилинган ўрта ва кекса ёшдаги аёллар танасининг антропометрик кўрсаткичлари худди шу ёш гуруҳидаги соғлом аёллардан тана нисбати ва симметрия бўйича сезиларли даражада фарқ қилиши аниқланганлиги бўйича таклифлар Бухоро давлат тиббиёт институти мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 30 сентябрда 05-24/312-t-сон билан тасдиқланган « Сут бези саратонини радикал даволашдан сўнг аёллар танасининг антропометрик кўрсаткичларини баҳолаш ва уларни даволаш жисмоний тарбия усули ёрдамида коррекциялаш » номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Хоразм филиали бўйича 20.10.2024 йилдаги 97-сон ҳамда Тошкент филиали бўйича 24.10.2024 йилдаги 140И/Ч-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 22 апрелдаги  07/113-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлик: олинган маълумотлар беморларнинг клиник натижалари ва ҳаёт сифатини яхшилашга қаратилган индивидуал терапевтик ёндашувларни яратишга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлик: мазкур касалликни стационар шароитида даволаш учун сарфланадиган бюджет маблағларнинг 9,5 % мастэктомия кейинги антропометрик ўзгаришларни ўз вақтида ташхислаш беморларнинг тикланишини яхшилашга ва асоратлар хавфини камайтиришга ёрдам бериб, уларнинг умрини узайтириш ва шифохонада қолиш муддатини 2-3 кунга қисқартириш натижасида иқтисод қилинади; 
учинчи илмий янгилик: кунига 10-15 дақиқа давомида даволовчи жисмоний тарбия билан мунтазам шуғулланиш мастэкcтомия қилинган аёлларда лимфостазнинг пасайишига сезиларли таъсир кўрсатиши, лимфа оқимини нормаллаштиришга ёрдам бериши, шишнинг сезиларли даражада пасайиши ва суюқлик айланишини яхшилаши туфайли асоратларнинг олдини олишда ва беморларнинг умумий аҳволини яхшилашда асосий роль ўйнаши аниқланганлиги бўйича таклифлар Бухоро давлат тиббиёт институти мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 30 сентябрда 05-24/312-t-сон билан тасдиқланган « Сут бези саратонини радикал даволашдан сўнг аёллар танасининг антропометрик кўрсаткичларини баҳолаш ва уларни даволаш жисмоний тарбия усули ёрдамида коррекциялаш » номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Хоразм филиали бўйича 20.10.2024 йилдаги 97-сон ҳамда Тошкент филиали бўйича 24.10.2024 йилдаги 140И/Ч-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 22 апрелдаги  07/113-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлик: мастэктомия кейин аёлларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш, уларнинг ижтимоий мослашувини тезлаштириш, фаоллиги ва мустақиллигини ошириш, шунингдек, ногиронлик хавфини ва узоқ муддатли тиббий кузатувга муҳтожликни камайтиришдан иборат. Иқтисодий самарадорлик: мазкур касалликни стационар шароитида даволаш учун сарфланадиган бюджет маблағларнинг 9,5 % мастэктомия кейинги антропометрик ўзгаришларни ўз вақтида ташхислаш беморларнинг тикланишини яхшилашга ва асоратлар хавфини камайтиришга ёрдам бериб, уларнинг умрини узайтириш ва шифохонада қолиш муддатини 2-3 кунга қисқартириш натижасида иқтисод қилинади; 
тўртинчи илмий янгилик: даволовчи жисмоний тарбия машғулотлари тананинг антропометрик кўрсаткичларида сезиларли яхшиланишга, жумладан, қоматни тўғрилаш ва тана симметриясини яхшилашга олиб келиши, ушбу ўзгаришлар жисмоний ҳолатдаги уйғунликни тиклашга, аёлларнинг фаоллик даражасини оширишга ва ҳаёт сифатини яхшилашга ёрдам бериши, бу эса муваффақиятли реабилитация ва тўлақонли ҳаётга қайтишнинг муҳим жиҳати эканлиги аниқланганлиги бўйича таклифлар Бухоро давлат тиббиёт институти мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 30 сентябрда 05-24/312-t-сон билан тасдиқланган « Сут бези саратонини радикал даволашдан сўнг аёллар танасининг антропометрик кўрсаткичларини баҳолаш ва уларни даволаш жисмоний тарбия усули ёрдамида коррекциялаш » номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Хоразм филиали бўйича 20.10.2024 йилдаги 97-сон ҳамда Тошкент филиали бўйича 24.10.2024 йилдаги 140И/Ч-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги лмий техник кенгашининг 2025 йил 22 апрелдаги  07/113-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлик: ушбу тадқиқот аниқроқ ва самарали даволаш усуллари орқали беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга имкон беради. Бу эса салбий таъсирларнинг камайишига ва руҳий ҳолатнинг яхшиланишига олиб келиши мумкин. Иқтисодий самарадорлик: мазкур касалликни стационар шароитида даволаш учун сарфланадиган бюджет маблағларнинг 16,5 % янги усулнинг жорий этилиши касалликни аниқроқ башорат қилиш ва беморларнинг айрим гуруҳлари учун самарасиз ёки кераксиз бўлиши мумкин бўлган ортиқча муолажалар ҳамда даволаш усуллар сонини қисқартириш орқали иқтисод қилинади.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish